3:02

Елка ва бел соҳасини массаж қилиш

MP3

Ассалому алайкум. Мана ниҳоят елка ва бел соҳасини массаж қилиш босқичига ҳам етиб келдик. Агар суҳбатимизни диққат билан тингласангиз массаж қилиш сабоғини оласиз. Демак яхшилаб жойлашиб олган бўлсангиз, массаж қилишни бошлаймиз. Массаж олувчи киши бошини ёнига қаратиб, қоринда ётади, қўллари ёнида. Массажчи ўнг ёки чап томонда туриб, қўлларини бел соҳасига қўяди. Аввалги суҳбатларимизда айтиб ўтганимиздек, массаж енгил силаш билан бошланади. Қўллар енгил ҳаракат билан умуртқа бўйлаб юқорига силжий бошлайди. Елкага етгач, қўлларга ўтиб, пастга, белга қайтади. Силаш шунингдек, ҳар бир массаж усулидан сўнг қайтарилади.

Бу пайтда қўллар бўшашган бўлиши кераклигини унутманг. Силаш 7-10 дақиқа давом этади. Бундан сўнг терига қаттиқроқ таъсир этишга ўтилади – тери уқаланади. Бунда қўллар тери бўйлаб силжимайди, балки терини хамир каби қораётганда ўхшайди. Уқалашни ҳам пастдан бошлаш лозим. Бармоқларнинг қисқич каби ҳаракатлари билан думба соҳасидан бошлаб умуртқа бўйлаб юқорига кўтарилинг. Бармоқлар ёнма-ён кетса-да, бир-бирига урилиб кетмаслиги лозим. Ўнг ва чап томондан бармоқларингизни яна 3-4 марта юргазинг. Сўнг кафтингизни орқанинг бир томонига қўйиб, айланма ҳаракат билан уқаланг. Бунда ўнг томонга қўйилган кафтни соат мили бўйича, чапини эса аксинча, соат милларига қарши ҳаракатлантириш керак.

Мушакларга ишлов бергач, икки бармоқ учи билан куракларнинг юқори учини умуртқа бўйлаб куракнинг пастки қисмигача уқаланг. Курак олди соҳани ўзингиз уқалашингиз ҳам мумкин. Бунда ўнг томондаги кураколди соҳасини уқалаш учун ўнг қўлингизни белингизга тиранг. Сўнг ўша томон елкангизни сал кўтариб, чап қўлингиз билан куракости соҳасини учта бармоқ билан босиб уқаланг. Кейин чап томонини шу тариқа уқаланг. Барча усулларни қўллаган ҳолда тос соҳасини уқаланг. Думғаза бел соҳасидан бошлаб сонгача бош ва кўрсаткич бармоқ ҳамда муштум суяклари билан уқаланади. Муштум билан уқалаганда айлана ҳаракат билан бажарилиши лозим.

Уқалаш 10-15 дақиқа давом этади. Сўнг “арралаш”га ўтинг. Арралаш кафт қирралари билан бажарилади. Бунда икки қўл кафтлари бир-бирига қарама қарши ҳаракатланади. “Арралаш”ни думба соҳасидан сон томонга қараб бошлайсиз. Сўнг ортга думба томонга қайтасиз. Шу тариқа думбанинг иккинчи томони ҳам уқаланади. Организмдаги ортиқча тузларни чиқариб ташлаш учун асал билан массаж қилиш яхши натижа беради. Асал билан турли тана аъзоларини массаж қилиш мумкин, лекин одатда елка-бел соҳасининг юқори қисми асал билан уқаланади. Негаки кўп ўтириш ёки эгилиб ишлашдан сўнг оғриқлар айнан шу соҳада пайдо бўлади. Елкалар, бел, умуртқанинг оғриши кўп ҳолларда шамоллаш аломатлари ҳам бўлиши мумкин. Қадрли тингловчилар кейинги сафар ўз-ўзини уқалаш ҳақида маълумот берамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top