Қадрли биродарлар, биз ўз жинсимиздаги шахсларнинг қандай бўлишини жуда яхши биламиз. Биз кўп хам юрагимиздагиларни бошқаларга айтишни хуш кўрмаймиз. Аммо вақти келганда юрагимиз тўлиб кетганда ёки спиртли ичимликлар таъсирида юрагимизни бўшатиб олганимизни билмай қоламиз. Бундан хеч хам уялиш керак эмас. Улфатларнинг кўп бўлгани яхши аммо юракка яқин сизнинг ахволингизни тушунадига ва керак пайтда ёрдам ва маслахат бера оладиган яқин дўстингизнинг бўлганига нима етсин. Шуднай пайтларда сиз юрагингизда ва оилангизда нималар бўлаётганини унга бемалол айта оласиз. Бир эркакнинг ўз оиласи хақида ва қийин шароитлардан қандай чиқиб кетгани хақидаги гувохликлари бошқа эркакларга хам ёрдам бериши мумкин. Буни билган холда сизнинг эътиборингизга шундай гувохликни хавола қилишни лозим топдик. Қачондир сиз хам бошқа биродарингизга шундай ажойиб гувохлик Бера оласиз деган умиддамиз. Бўлмаса диққат билан эшитинг:
“Учта ипдан эшилган арқонни узиш қийиндир”. Бу оят воиз китобидан олинган. Бу оят хотиним иккаламизга хар доим «самовий маннадай” бўлиб қолган. Турмушимиз учун танг холатларда худди шу оятга асосланиб турмушимизни сақлаб қолганмиз. Арзимаган нарсалар учун хам бўладиган жанжалларимиз орқали душман, семирарди. У бизни уриштириш учун қўлидан келган хамма нарсани қиларди. У турмушимиздаги учтга ипдан эшилган арқонни узиш учун хамма нарса қилиб кўрди. Жанжаллар доимо тўсаттан бошланарди. Аммо турмушимиз учун биргаликда ибодат қилишни бошлаганимиздан буён оиламизга тинчлик кирди. Аммо бунгача биз нималар қилмадик. Ибодат қилиш бу ўз вақтимиздан кечиб Худованднинг хохишига йўл қўйиб беришдир. Ибодатларимда мен Худодан хотинимни эмас, мени ўзгаритиришни сўрардим. Ибодатлар орқали биз кўп нарсага эришдик. Бугун бизнинг турмуш қурганимизга 28 йил бўлган. Аммо бугунга қадар мен ўз хотинимнинг ўрнида бошқа бировни тасаввур қилмаганман. Биз хаётимиздаги қийинчиликларни ибодат билан биргаликда ХУдовандга олиб келганимиздагина, муаммоларимиз хал бўлган.
Агар эр-хотин муносабатлари орасида Худовандга хам жой берилса бундай турмушни хеч ким буза олмайди.Эр-хотин ва Худо муносабатлари худди учбурчакка ўхшайди. Учбурчакнинг юқори бурчагида Худо туради. Пастки икки бурчак эр-хотинники. Қачонки эр ва Хотин биргаликда Худовандга томон юрса мукаммал учбурчак хосил бўлади. Хар иккиси хам биргаликда хам алохида Худовандга томон юриши, У билан муносабатда бўлиши керак. Орамизда имонли ва турмуши учун қайғурадиган эрлар бор. Аммо уларнинг хаммаси хам ўз аёли билан биргаликда ибодат қилишни зарур деб хисобламайдилар. Исо Масих нима деган эди? Қаерда икки киши менинг номим билан бир нима сўраса Отам уни албатта бажо келтиради. Хам алохида хам биргаликда қилинган ибодат тумрушни мустахкамлайди. Сиз тахминан шундай деб ибодат қилинг:
«Худойим мен билан хотинимни узилмайдиган мустахкам иплар билан боғлагин. У хар доим менинг мухаббатимни хис қилиб турадиган даражада кучли сева олишга ўргатгин мени. Бир-биримизни хурмат қилишни, доимо яқин дўстлар бўлишни ва қийин дамларда бир-биримизга таянч бўлишни ўргатгин. Бир-биримизни тезда ва бутунлай кечиришни ўргатгин. Сенинг иноятинг билан бир-биримизга сабр тоқат қилишни ва бир-биримизнинг камчиликларимизни тушунишни ўрганайлик. Худовандим турмушимизни химоя қилгин. Бизни васвасага соладиганлардан халос қилгин бизни. ВАсвасаларга қарши куч бергин ва уларга қарши туришга ўргатгин. Бизнинг турмушимизда зино ва ажрашишга ўрин бўлмасин. Сен бирга қилганни хеч ким ва хеч нарса ажрата олмасин. Худовандим омадсизликлар ва қийинчиликларга қарамай турмушимизни сақлаб қолишга ва доимо Сенга мурожаат қилишга ўргатгин. Биз турмушимизнинг марказида Сен бўлишингни истаймиз. Биз доимо бир-биримизга ва Сенга садоқатли бўлайлик. Бизнинг турмушимиз Сен хохлаганингдай бўлсин. Омин!