Азизи тингловчилар бугунги сухбатимиз жуда кўп эркакларни ташвишга солаётган соч тўкилиши хақида. Кундан кунга эркаклар орасида соч тўкилишидан шикоят қиладиганлар кўпайиб бормоқда. Шунинг учун хам бу борада кераклича маълумот ва маслахатлар беришни маъқул топдик. Сочнинг бутунлай ёки қисман тўкилиши-одамнинг ёши улғайиши билан кечадиган жараён. Соч тўкилиши турли ёшда кузатилади. Бунга бирор дард сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, ички секреция безларида жиддий нуқсонлар пайдо бўлган, оғир, юқумли касалликларни бошидан кечирган кишиларда қайд этилади. Инсон аъзоларида бир қатор дармондорилар, хусусан А, С, В, В6 белгили витаминларнинг етишмаслиги хамда ошқозон йўли, асаб тизими, қалқонсимон ва жинсий безларнинг сурункали касалликлари натижасида соч сийраклашиши ва тўкилиши юз беради. Барвақт соч тўкилиши – ўрта яшар эркакларда учрайдиган ходиса. Бунда икки чакка ва бошнинг дубулға қисмида соч тўкила бошлаб, бир неча йилдан сўнг бутунлай қолмаслиги ёки тепакал кўринишига келиши мумкин. Қуйида соч тўкилишига бархам берувчи беозор воситалар хусусида маълумотлар келтирамиз.
Сочнинг жадал тўкилишидан сақланиш мақсадида 40 -50 хароратга эга қайнатилган сувнинг бир литрига икки Ош қошиқ тоза асал солиб, обдон аралаштирилади. Ушбу суюқлик кунига икки махал бош терисига едиртириб суртилади. Мазкур амал соч тўкилишига хотима берибгина қолмай, жадал ўсишини хам таъминлайди.
Оддий амал: хар гал овқатланишдан олдин янги пиёз истеъмол қилиш соч илдизини мустахкамлашига ёрдам беради.
Хар ойда бир марта бошни лимон шарбати билан артиб турсангиз, бош терисидаги қон томирлари фаолиятини яхшилаб, соч илдизини мустахкамлайди. Шунингдек лимон антисептик хусусиятга эга бўлгани боис, сочда учрайдиган айрим касалликларнинг олдини олади. Фақат бошга лимон суртилганда, у соч учларига тегмаслиги керак. Лимон шарбати суртилганидан йигирма дақиқа ўтгач, соч чайилади.
Хафтада икки марта бошни махсус қайнатма билан ювиш соч илдизларини мустахкамлаб жадал ўсишига ёрдам беради. Бунинг учун 20 гр қулмоқ ғуддалари, 20 гр қариқиз илдизи ва 10 гр қуштирноқ (календула) гули ўн беш дақиқа давомида қайнатилгач, шарбати сузиб олинади.
Соч тўкилишида рус халқи табобатида қўлланиладиган амалдан хам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун бош совунсиз илиқ сувда ювилади ва бир оз Ош тузи билан ишқаланади. Бош териси қуруқ кишилар бундай муолажани олти марта қўлласалар, соч тўкилиши ва кал бўлишнинг олдини олган бўладилар.
Янги тухум сариғини сувда яхшилаб аралаштириб бош ювилса, соч тўкилишининг олди олинади, илдизини мустахкамлайди ва майинлаштиради.
Бошни зардобли қатиқ билан ювиш керак. Унинг таркибидаги биологик дармондори, фермент, аминокислоталар соч илдизини мустахкамлаб қолмасдан, сочни майинлаштиради, мўртлигини йўқотади. Соч учларининг гуллашига йўл қўймайди, ўсишини яхшилаб, тери хужайраларининг хаётийлигини оширади.
Соч илдизларига мадад бериб уни мустахкамлайдиган оддий амал: ўртача катталикдаги бош пиёз шарбати ва шунча миқдорда канакунжут мойи (касторовое масло) ва тухум сариғи аралаштирилади. Аралашма бошни ювишдан 45 мин олдин соч терисига суртилади. Соч авайлаб ювиладида тивит рўмол билан ўраб қўйилади. 45 минундан сўнг таралади. Бу муолажа сочни мустахкамлаб қуюқ бўлишига ёрдам беради.