“Агар сиз ўз табиатингизга махлиё бўлиб яшасангиз, рухан ўлишингиз муқаррар. Лекин агар башарий табиатнинг қилмишларини Рух кучи билан ўлдирсангизлар, рухан яшайсизлар” (Рим 8:13).
Азизлар Худо бизнинг зиммамизга муқаддасликка эришиш маъсулиятини юклаган, бунинг учун У бизни зарур бўлган барча воситалар билан таъминлаган. Биринчидан Худо бизни гунох хукмронлигидан озод қилди, иккинчидан, бизни Масих билан бирлаштирди, учинчидан бизга Муқаддас Рухни берди. Муқаддас Рухнинг вазифаси – гунохларимизни фош қилиш, муқаддасликка интилишда бизга хомийлик қилишдир. Биз Муқаддас РУхнинг кучи ва Худо бизга хадя қилган янги табиатимиз ёрдамида башарий табиатнинг қилмишларини ўлдирамиз. Муқаддас рУх бизга гунохга бўлган мойилликни ўлдириш учун куч беради., бироқ Павлус айтганидай, гунохга қарши курашишни биз ўзимиз олиб боришимиз зарур. Бундай кураш бизнинг ва Муқаддас Рухнинг хамкорлигида амалга оширилади. Олдинги сухбатимизда башарий табиатимиз хақида сухбатлашдик.
Юқоридаги оятдан кўриниб турибдики, солих хаёт кечириш-кечирмаслигимиз фақат ўзимизга боғлиқ экан.. Биз олма пиш-оғзимга туш, деб ўрирмай, солихликка жон жахдимиз билан интилишимиз керак. Бунинг учун биз башарий табиатнинг қилмишларини ўлдиришимиз зарур. Павлус қатори бошқа хаворийлар хам , солих хаёт кечириш бизнинг зиммамизда эканлигини бир неча бор таъкидлайдилар. Павлус бизга: «ерга хос нафсингизни тийиб, фахшбозлик, нопоклик, ёмон хирсу-хаваслар хамда бутпарастликка тенг бўлган таъмагирликни ўлдиринглар”, — деб айтади. Бу бизнинг вазифамиздир. Муқаддас Каломда яна шундай бир оят бор: «Шунинг учун хар бир оғирликни, айниқса хадеб пойлаб турадиган гунохни бир четга улоқтириб ташлайлик, тақдиримиздаги мусобақада сабр-тоқат билан чопайлик”. Шундай қилиб Муқаддас калом гунохни бир чета улоқтиришга ва тақдиримиздаги мусобақада сабр-тоқат билан чопишга даъват қилади. Табиийки Худованд бизни ғолиб чиқишимизни кутади. Биз Худога итоат қилишимиз ва иблисга қарши туришимиз керак.
Бизнинг зиммамиздаги маъсулият анна шулардан иборат. Масихий хаётимнинг маълум бир даврида, мен солих хаёт кечириш учун бўлган хар қандай харакат башарий танадан чиқади, деб ўйлар эдим. Башарий тананинг хеч қандай нафи йўқ. Савоб ишлар билан инсон нажотга эриша олмагани каби, солих хаёт кечириш учун хар қандай уриниш хам Худога маъқул келмайди., деган нотўғри тушунчага эга эдим. Ўша пайтлари мен хақиқатда хам нодон бўлган эканман. Мен ўзим мехнат қилмаслигим, маъсулият сезмаслигим керак деб ўйлаб, Муқаддас Рухга боғлиқликни нотўғри тушунган эканман. Агар барча ишларимни Тангрига топширсам, мен учун керакли қарорни қабул қилади ва мен учун итоатсизлик ўрнига итоаткорликни танлайди, деб нотўғри тушунар эдим. Муқаддас Рух бизнинг ичимизда яшайди. У биз орқали амал қилади, шунингдек бозга қобилият ва куч инъом қилади. Биз ичимиздаги гунохга бўлган мойилликни Муқаддас рух кучи билан ўлдиришимиз лозим.
Биз: «Мени қўллаб қувватлаётган Исо Масихнинг мадади билан хар нарсани қила оламан”, деган ишонч билан харакат қилишимиз лозим. Чунки Муқаддас Калом бизга гунохга қарши туришни, башарий табиатимизнинг қилмишларини ўлдиришни ва Муқаддасликка интилишни буюради. Бу ишларни амалга оширишда эса Муқаддас Рух бизга ёрдамга келади. Шундай экан, агар биз Худовандга бўйсунсак, ғалаба ўз ўзидан келади. Биздан фақат бўйсуниш ва амал қилиш талаб этилади. Муқаддас Рух доимо биз билан. Агар биз яхши ишга бел боғласак, Худованд биз томонда бўлади. Худованд биз томонда экан ким бизга қарши чиқа олади. Шунинг учун олға азизлар! Ғалаба томон интилайлик.