MP3

“Шунингдек Ота хеч кимни хукм қилмайди, балки хукм қилиш хуқуқини бутунлай Ўғлига берган, токи хамма Отани қандай хурмат қилса, Ўғлини хам шундай хурмат қилсинлар.” Юханно 5:22-23.

Азиз тингловчилар хар бирингизнинг ўз севимли спорт ўйинларингиз бор. Бирингизнинг севимли спорт ўйинингиз футбол бўлса, бошқангизники бокс, ёки бўлмаса бадиий гимнастика. Қандай спорт тури бўлишидан қатъий назар улар мусобақада қатнашадилар. Ќар бири ўз махоратини, тайёргарлигини, кучли ва биринчи эканини кўрсатишга харакат қилади. Уларни ичида ютишга ундайдиган нимадир бор. Гимнастикачи қиз ўз махоратини кўрсатар экан, бутун харакатларини майдонда намойиш этади. Бошқалар эса уни хаяжон билан кузатиб туради. Мусобақа якунига етгач эса хамма қатнашувчилар юрак ютиб ким ғолиб бўларкин, дея кутиб туришади.

Бир куни сиз билан мен хам ўз мукофотларимизни олиш учун махсус тантанага йиғиламиз. Осмон Шохлигининг тўйхонасида қўнғироқлар жаранглайди. Хар бир халқ ва хар бир авлодлардан бўлган шохидлар катта иштиёқ биланмукофотлаш маросимини кузатиб туради. ХАтто фаришталар хам сукутда… Чунки бизнинг имон мусобақамиз нихоясига етган. Энди эса Худованд тахтининг олдида туриб ўз мукофотларимизни олиш вақти етди. Ўша куни ким бизни хукм қилади ва бизни мукофотлайди? Энг яхши хакам мутлақо одил, аммо инсоннинг қийинчиликлардаги холатини, хар кунги кўнгилсизликлар пайтидаги ахволини тушунадиган бир Зот бўлиши керак. ФАқат Исо Масихгина шундай хакам бўла олади. Муқаддас Каломда У хақида шундай ёзилган: “У хар томондан бизлар каби васвасага солинган, аммо гунох қилмаган”. Яна Муқаддас Каломда ёзилишича У бизнинг хакамимиз бўлади. Унинг Ўзи шогирдларига хукм қилиш хуқуқини Унга Худованд бергани хақида айтган эди:

“Шунингдек Ота хеч кимни хукм қилмайди, балки хукм қилиш хуқуқини бутунлай Ўғлига берган”. Хаворий Павлус хам келажакдаги тақдирлаш маросими хақида олдиндан ўйлаб, шундай деб ёзган эди: «Бундан кейин солихлик тожи мен учун тайёр турибди. Одил хукм қилувчи РАббим Исо кўкдан тушиб зохир бўладиган кунда у тожни менга беради, ва фақат менга эмас, балки у кунни муштоқлик билан кутаётганларнинг хаммасига беради”. Ўша тақдирлаш куни келганда ўзингизни қандай хис қилишингизни олдиндан айтиб Бера оласизми? Хукм куни хақида ПАвлус анча аниқроқ ва тушунарлироқ ёзган. Чунки у Коринф шахрида шунга ўхшаш воқеани бошидан кечирган. Павлус Коринф шахрида бир неча ой яшади. У ўша ерда хушхабарни ёйиш учун хар бир имкониятдан фойдаланди. Унинг душманлари уни махкамага судраб келишди ва қонунга зид равишда одамларга Худога сиғинишни ўргатишда айблашди. Тадқиқотчиларнинг фикрича йиллар ўтган бўлса хам Павлус турган ўша махкамадаги мармар платформани Коринф шахрида хали хам кўриш мумкин.

Худди ўша ерда ПАвлуснинг ишини кўриб чиқишганди. Аммо хеч қандай айб топиша олмагач, қўйиб юборишган. Уч йил ўтиб Павлус Коринф шахридаги жамоатларга хат юборади. У хатида хукм хақида аммо бу сафар бошқача самовий хукм хақида ёзган эди. “Чунки хаммамиз баданда яшаган пайтда қилган яхши ёки ёмон ишларимизга яраша қисматимизни олиш учун, Масихнинг хукм курсиси олдида хозир бўлажакмиз.” Бу оятда Павлус «қисматимизни олиш учун” деган иборани ишлатганда, бизга бериладиган қаримта ёки мукофотларимизни назарда тутган. У «баданда яшаган пайтда қилган ишларимиз”, деганда эса биз ерда яшаш давомида қилган ва қиладиган ишларимиз хақида айтади. Билганингиздай, сиз хозир қиладиган ишларингизга аниқ эътибор қаратмасангиз хам, самода булар эътиборга олинади. Биз хаммамиз Исо Масихнинг хукм курсиси қаршисида У билан юзма-юз туражакмиз. Сиз бунга тайёрмисиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top