Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Бугунги сухбатимиз хам тарихга боғланган холда бўлади. Эски Ахд китоби жуда кўпчиликни қизиқтиради. Бутун дунёда оддий кишилардан тортиб олимларгача бу китобга қизиқиш билан қарашади. Миллионлаб одамлар яхудийликнинг, исломнинг ёки масихийликнинг келиб чиқиши хақида маълумотлар олиш учун бу китобни вароқлашади. Баъзиларни эса унинг адабий мукамалликда ёзилгани қизиқтиради. Олимлар зўр иштиёқ билан бу китобни ўрганишади. Чунки бу китобда Яқин Шарқнинг эрамизгача бўлган тарихий, археологик, географик, ва лингвистик маълумотлари бор. Дунё адабиётида Эски Ахд китоби хамманинг эътиборида. Бошқа хеч бир китоб хох у замонавий бўлсин, хох қадимий, бунчалик қунт билан ўрганилмаган ва шунча кўп тарқалмаган. ЭСки Ахд китобини олимлар, оддий кишилар, бойлар ва камбағаллар қўлида кўришингиз мумкин. Бу китоб хар бир авлодни хаяжонга солади. Адабиёт нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак Эски Ахд 37 китобдан иборат.
Бу китобларни учга бўлишимиз мумкин. Биринчи 17 китоб – Ибтидодан то Эсфиргача Исроил халқининг эрамиздан аввалги 5 асргача бўлган тарихий ривожланиши хақида маълум қилади. БУ китобларни тарихий китоблар дейиш мумкин. Агар бошқа халқлар Исроил халқининг тарихи билан боғланган бўлса, бу халқлар хақида хам маълумот берилган. Тарихий манбаалар Исо Масих давригача ёзилган. Фақат Эски Ахд билан Янги Ахднинг орасида 400 йилча вақт бор. Бу вақт оралиғида бошқа бир адабиёт юзага келди. Бу адабиёт Католик черковининг бир қисми деб тан олинган. Бироқ бу ёзма адабиётлар яхудийлар томонидан муқаддас ёзувлар деб тан олинмаган. Бешта китоб – Аюб, Забур, Маталлар, Воиз ва Сулаймоннинг Қўшиқлар китоби – шеърий ва донишмандлик адабиёти деб аталади. Бу китобларда Исроил халқининг тарихи хақида хеч нарса ёзилмаган. Фақат Забур китобининг баъзи оятлардагина тарихий фактларни кўриш мумкин холос. Қолган бошқа 17 китоб эса Исроил тарихида ўша халқ орасидан чиққан пайғамбарнинг ёзувлари ва башоратлари хақида.
Эски Ахд китобидаги маълумотларга кўра бу китобнинг ёзилиши тахминан минг йилларга чўзилган. Бу китоб тахминан эрамиздан аввалги 1400 йилдан эрамиздан аввалги 400 йиллар оралиғида ёзилган. Бу китоб камида 30 киши томонидан ёзилган. Баъзи китобларнинг автори маълум эмас. Эски Ахд китоби қадимий иброний тилида ёзилган. Бу тил семит-хамит тиллари гурухига киради. Бу тил гурухига яна финик, ассир, бобил, араб ва бошқа тиллар хам киради. Исроил халқининг асирликка олинишигача бўлган даврда қадимий иброний тили Фаластинда сўзлашув тили бўлган. Вақт ўтиши билан халқаро сўзлашув тили оромий тилган ўзгарган. Шунинг учун хам Ездра, Еремия ва Дониёр китобларининг бир қисми оромий тилда ёзилган. Эски Ахдни пергамент қоғозларга қадимий иброний тилда ёзиб қолдиришган. Пергамент қоғозлар хайвон терисидан ишланган. Пергамент мустахкам қоғоз бўлгани учун юнон ва рим хукмронлиги даврида хам ишлатишган. Ўша даврда папирус қоғозига ёзиш урф бўлган бўлса хам юнонлар ва римликлар пергамент қоғозини маъқул кўришган. Теридан қилинган ёзув материалининг ўртача катталиги бўйига 9 метр энига 25 см бўлган.
Қадимий матнларда сўзларнинг фақат ундош харфлари ёзилган ундан ташқари сўзлар бир-бирига боғланган холда ёзилган. Масихийлик асрининг бошларидаёқ хаттотлар қадимий матнларни кейинги авлодга бекаму кўст хеч бир ўзгаришсиз қолдириш кераклигини англаб етганлар. Улар жуда эхтиётлик билан матнлардан нусха кўчиришган. Хатто китобдаги сўзлар харфлар ва оятларга рақамлар қўйишган. 1488 йилда биринчи марта Италиянинг Сончино шахрида биринчи Муқаддас Китоб босмадан чиқарилгунга қадар хамма Муқаддас Ёзувлар қўлда нусха кўчирилган. Ўлик денгизи топилмаларидаги пергамент қоғозларга ёзилган Муқаддас Китоб эрамиздан аввалги 900 йилга тегишли экани аниқланди. Улар хозирги кунгача сақланиб келинган. Бу пергамент қоғозларда Эсфир китобидан бошқа хамма китоблар ёзилган. Кейинги нусха кўчирилган Муқаддас Ёзувлар билан таққослаб кўрилганда, улар орасида хеч қандай фарқ йўқлиги маълум бўлди. Демак хаттотлар жуда эхтиёткорлик ва мукаммаллик билан ишлашган экан.