4:16

Чўлда адашиб юриш

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Сизлар билан бўладиган сухбатларимиз бизга хамиша завқ бағишлайди. Бу сухбатлардан янги маълумотлар оламиз ва биргаликда ўрганамиз. Агар бизни тинглаб бораётган бўлсангиз бир неча сафардан буён Эски Ахд китоби хақида сухбатлар олиб бораяпмиз. Худо Одам Атога берган ваъдасини бажариш учун нималар қилаётганини босқичма-босқич кўриб чиқаяпмиз. Одам Атодан кейин Худо Нухни ёвузлар орасидан олиб чиқди. Кейин эса Иброхимни халдейларнинг Ур шахридан олиб чиқиб Ўзи кўрсатган жойга олиб борди. Иброхим Канон юртига келиб ўрнашди. Худо Иброхимни олиб чиқишдан олдин унга ваъда берган эди. Одам Атога берган ваъдасига қўшимча равишда Худо Иброхимдан катта халқ вужудга келтиришга, барча халқлар у орқали барака топишига ваъда берди. Шу ваъда орқали инсониятнинг нажот топишига бўлган умидни кучайтириб, Одам Атога берган ваъдасини тасдиқлади.

Энди эса Иброхимнинг авлодлари Миср юртидан чиқиб, Канонга қараб йўл олишган. Худога қарши исён кўтаргани учун Худо уларни сахрода адашиб юришга мажбур қилди.

Синай тоғининг этагида бир йил турган Исроилликлар, шимолга – ваъда қилинган ер томонга қараб йўлга тушишди. Деярли қирқ йил ўтгандан сўнг Иордан дарёсининг шарқий қисмига етиб келишди. Исроил халқи Порон чўлидаги Қадешга етиб келишди. Йўл юраётганларида хам тартиб билан юриш буюрилганди. Биринчи бўлиб Яхудо қавмидагилар юриши, уларнинг орқасидан эса Гиршон ва Мерари қавми маъбадни олиб юришлари керак эди. Уларнинг ортидан эса Рубен қавми, кейин ахд сандиғи ва бошқа нарсаларни кўтариб Каф қавмидагилар юришлари керак эди. Мусо ёрдам бериши учун қариндоши Хобабни чақирди. Муқаддас Каломда у хақида шундай ёзилган: «Мусо Хобабга: Биз Худо бизларга бераман деган ерга жўнаяпмиз. Бизлар билан бирга юр. Худо исроилликларга қандай яхши нарсаларни ваъда қилган бўлса, сенга хам шу нарсаларни раво кўрамиз.

Хобаб деди: Йўқ, мен бормайман. Мен орқага ўз юртимга ўз халқим орасига қайтиб кетаман. Аммо Мусо яна: Илтимос, бизларни ташлаб кетма, сен сахрода қаерга чодир тикишимиз кераклигини яхши биласан. Сен бизнинг кўзимиз бўласан. Агар биз билан бирга юрсанг, Худо бизга берган бари яхши нарсалардан ўз улушингни оласан.” У сахрода исроилликларга йўлбошловчи бўлиб хизмат қилди. Муқддас китобнинг бир нечта таржималарида Хобаб хақида «Мусонинг қариндоши”, деб эмас “Мусонинг қайнотаси”, деб ёзилган. Қадимги иброний тилида «хотин” сўзи кўпинча “қайнота” деб таржима қилинган. Агар Мусонинг қайнотаси ўлган бўлса, ўша даврдаги одатларга кўра қайнотанинг ўғли куёвга қайнота ўрнида бўлган. Гарчи Муқаддас Каломда Мусонинг илтимосига Хобаб йўқ дегани ёзилган бўлса хам, кейин улар билан бирга Худо ваъда қилган юртга жўнайди. Хобаб хақида Муқаддас Каломда бошқа хеч нарса дейилмаган. Бироқ унинг авлодлари Канон юртида яшагани маълум. Йўл давомида халқ турли сабабларга кўра нолиб боришган.

Бундай норозилик халқ орасидаги катталарга хам юқди. Хатто Хорун билан Мариям хам Мусонинг Исроил халқининг йўлбошловчиси эканидан шубхаланишди. Худо Мариямга Мохов касаллигини юборгандан сўнггина Хорун қилган ишидан афсусланиб, тавба қилди. Мусонинг ибодати ва Худонинг мехрибонлиги билан Мариям яна соғайиб кетди. Хорун билан Мариямнинг Мусога бўлган норозилигининг ортида унинг Сепфорага уйланганига норозилик бор эди. Кўриниб турибдики, Сепфора хақиқатдан хам эфиопиялик бўлган экан. Бу пайтга келиб Сепфора ўлган бўлса керак деган фаразлар бор. Чунки Муқаддас Каломнинг ўша ерида Сепфора хақида хеч нарса дейилмаган. Чўлда ўтган 40 йил давомида Худо уларга ғамхўрлик қилди, гунох қилганларидан жазолади, Худонинг йўлида тўғри юриш кераклигини ўргатди. Ўз қудратини ва шафқатини кўрсатди. Исроил халқи Қадешни тарк этишларидан олдин Мусонинг опаси Мариам ўлди. Худонинг айтганига қулоқ солмасдан қояни хассаси билан ургани учун Мусо хам Канон юртига киришдан махрум бўлди. Хорун эса исроилликлар Эдўмни тарк этмасларидан олдин ўлди. Мусо эса халққа Канонга кирмасларидан олдин у ерда қандай яшашлари кераклиги хақида йўл-йўриқлар берди. Уларнинг худоларига сиғиниб кетмасликни буюрди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top