3:31

Яраштириш

MP3

Бузилган муносабатлар ҳар доим яраштиришга арзийди. Чунки ҳаётнинг ўзи севишни ўрганишдан иборат. Худо биздан муносабатларни қадрлашни ва уларни бузишдан кўра тиклашни ўрганишимизни хохлайди. Инжилда ёзилишича бизга бузилган муносабатларни тиклаш хизмати берилган. 2 Коринфликлар 5:18 оятда: “…У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди, ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди.”, — деб ёзилган. Шунинг учун ҳам Инжилда биргаликда хизмат қилиш ҳақида жуда кўп нарсалар ёзилган. Ҳаворий Павлус: “Агар сизларда Масиҳдан келган бирон жасорат, муҳаббатдан туғилган бирон тасалли Муқаддас Руҳдан илҳомланган бирон бирдамлик, дилдан чиққан бирон меҳру шафқат бор бўлса, у ҳолда менинг севинчимни мукаммал қилиб фикрингизда якдил, меҳр-муҳаббатингизда айнимайдиган бўлинглар, ўзаро ҳамдард ва ҳамфикр бўлиб юринглар.”, — дейди.

Раббимиз Исо Масиҳ бошқалар бизнинг орамиздаги муҳаббатдан Унинг шогирдлари деган ном чиқаришимизни хоҳлаган бўлса, бизнинг орамиздаги бузилган муносабатлар ва келишмовчиликлар имонсизлар олдида имонлиларни шарманда қилади. Ҳаворий Павлус Коринфдаги жамоат имонлилари бир-бирлари билан жанжаллашганларида уларга қарата шундай ёзган эди: “Сизлар уялинг деб, деб шуларни айтяпман. Наҳотки орангизда ўз биродарлари орасида ҳакам бўладиган биронта ҳам доно одам йўқ?” Агар сиз ҳаётингизда Худонинг фарзанди сифатида Унинг баракасига эга бўлишни истасангиз, тинчликсевар бўлишни ўрганишингиз керак. Агар эътибор берган бўлсангиз, Исо: “Тинчликни севувчилар бахтлидир”, — демаган. У: “Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир”, — деб айтган. Ҳамма тинчликни севади, бундайлар жуда кўп, аммо тинчлик ўрнатувчилар жуда кам. Чунки тинчлик ўрнатиш қийин иш. Сиз Худонинг оиласи учун яратилгансиз.

Сизнинг ҳаётингиздаги иккинчи мақсадингиз қандай севишни ва бошқаларни яраштиришни ўрганишдир. Тинчлик ўрнатувчи бўлиш эса энг муҳим сифатлардан биридир. Афсуски жуда кўпчилигимизга келишмовчиликлани қандай ҳал қилишни ўргатишмаган. Тинчлик ўрнатувчи бўлиш бу келишмовчиликлардан, жанжаллардан қочиш дегани эмас. Аксинча бу келишмовчиликни ҳамманинг фойдасига ҳал қилиш керак. Шунинг учун ҳам Муқаддас Рух бизни бошқариши учун доимо ибодатда бўлишимиз керак.

Қандай қилиб муносабатларни тиклаш мумкин? Имонлилар сифатида биз Худо танлаган: “яраштирувчилармиз”. Муносабатларни тиклаш учун еттита босқичларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

1) Одамга гапиришдан олдин Худога ибодат қилинг. 2) ҳар доим ташаббусни қўлингизга олинг. 3) Уларнинг ҳис-туйғуларига ҳамдард бўлинг. 4) Ўз хатоингизни тан олинг. 5) Инсонга эмас муаммога хужум қилинг. 6) Иложи борича ярашишга ҳаракат қилинг. 7) Бирор қарорга келиш эмас муроса қилиш муҳим бўлсин. Азиз тингловчилар муаммо яратиш жуда осон, бу ҳамманинг қўлидан келади. Аммо муаммоларни ҳал қила билиш жуда катта иш. Шунинг учун муаммо яратадиган эмас, ҳал қиладиган одам бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top