“Биз аксинча, ҳақиқат ва муҳаббатга содиқ қолиб, ҳар жиҳатдан баданнинг боши – Масиҳ томон ўсиб борайлик.” Эфесликларга 4:15.
“Бундан буён…гўдаклардай бўлмайлик.” Эфесликларга 4:14.
Худо бизнинг ўсишимизни хоҳлайди. Самовий Отамизнинг мақсади бизни руҳан камолга етказиш ва Исо Масиҳнинг сифатларига эга қилиш. Шуниси ачинарлики дунё бўйлаб жуда кўп имонлилар ёшлари ўтиб қолса ҳам, руҳан чақалоқлигича қоладилар. Уларнинг ёшлари бир жойга бориб қолган бўлса ҳам, ҳалигача йўргакка ўралган ҳолда қолганлар. Руҳан ўсишни хоҳласангиз бу ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Руҳан ўсишни хоҳлаган ҳар бир имонли биринчи ўринда руҳан ўсишни хоҳлаши, ўсишга қарор қилиши ва ўсишга ҳаракат қилиши лозим. Ва ҳар доим ўсишда давом этиши керак. Шогирд бўлиш – Исо Масиҳга ўхшаш бўлиш жараёни дегани. Бу эса доимо қарордан бошланади.
Исо Масиҳ бизларни чақиради, биз эса жавоб берамиз. Исонинг дастлабки шогирдлари Исонинг орқасидан эргашганларида нимага қарор қилганларини билмаганлар. Улар шунчаки Исонинг таклифига рози бўлганлар ҳолос. Биринчи бошлаш учун шунинг ўзи етарли. Биринчи шогирд бўлишга қарор қилинг. Ҳаётингизда нимага қарор қилсангиз, шу қарор ҳаётингизни ўзгартиради. Баъзилар ҳаётда бойликка, катта мансабга ва обрўга эга бўлишга қарор қилади. Буларнинг охири эса тушкунликка тушиш ва ғам-алам билан тугайди. Қилаётган қарорингизнинг абадий натижаси бўлади. шунинг учун жуда донолик билан қарор қилиш яхшидир. Ҳаворий Бутрус бизни шундай деб огоҳлантирган эди: “Ўша кунда ҳамма нарса йўқ бўлиб кетар экан, сизлар қандай яшамоғингиз керак?”
Ўсишда Худонинг иши ва сизнинг ишингиз бор. Қарор қилиш ва ҳаракат қилиш сиздан аммо Масиҳга ўхшаш бўлишингизда ёрдам бериш эса Муқаддас Руҳнинг иши. сиз ичингиздаги баъзи ёмон иллатларни йўқ қилишингиз ва яхши сифатларни ривожлантиришинга ҳаракат қилишингиз лозим. АСта-секин фикрлаш усулингизни ҳам ўзгартиришингиз керак бўлади. Филлипликларга 2:12-13 оятларда: “Эй севганларим, из доим менинг гапимга қулоқ солиб келдингизлар. Шундай қилиб фақат олдингизда бўлганимда эмас, балки ҳозир менинг йўқлигимда яна кўпроқ қўрқув ва титроқ билан топган нажотингизни бут қилишга тиришинглар. Зотан Худонинг ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам ҳаракатни ҳам туғдиради.” Деб ёзилган. Бу оят руҳан ўсишнинг икки томонини кўрсатади. Биринчиси “тиришинглар”, иккинчиси “амал қилади”. Биринчи сўз бизга тегишли.
Иккинчиси эса Худога. Руҳий ўсиш анчагина меҳнат қилишни талаб этади. Бу сиз билан Муқаддас Руҳ ўртасидаги меҳнатдир. Бу оят қандай нажот топиш ҳақида эмас, қандай ўсиш ҳақида йўл кўрсатади. Ҳаётингизни ўзгартириш учун эса ўйлаш услубингизни ўзгартириш керак бўлади. шунинг учун ҳам Инжилда: “Қандай ўйлаётганингизга диққат қилинглар”, — дебёзилган. Азиз биродарлар руҳий ўсиш учун бугуноқ ҳаракатингизни бошланг. Ахир эртага нима бўлишини билмайсиз-ку! Худо эса сизни ташлаб қўймайди.