Азиз тингловчи биродарлар, биз Исонинг: “Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…” деган гапларини бир неча бор ўқиганмиз. Муқаддас Калом бизга тинчлик ўрнатувчилар бўлишимизни ўргатибгина қолмасдан, тинчлик ўрнатиш Худо фарзандларининг ҳаётини ҳал қилади. У ярашиш томон аниқ ҳал қилинган қадамларни қўяди.Бу қадамлар ёки йўл-йўриқлар Матто 18:15-17 оятларда келтирилган. “Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат.” 18 бобнинг қандай жойлашганига эътибор берганмисиз? Бу бобнинг шундай бутунлигича жойлашуви тасодиф эмас ва бу муҳим оятларнинг жойлашуви ҳам худди сомсанинг ичидаги гўштга ўхшайди. Бу оятлардан юқорида адашган қўй ҳақида масал келтирилгани ҳам бежиз эмас. Чунки бу масалда жамоа адашган заиф биродарни излаб топишга астойдил ҳаракатда бўлиши кераклиги ва бунга жавобгар эканлиги таъкидланган. Бу парчанинг кетидан эса Раҳмсиз банда ҳақида масал берилган. (2135 оятлар) Ўйлаб ўтирмай бутунлай кечириш Масиҳийлар устида турган мажбуриятдир. Фақат сомсани тишлаб кўрилиб, чайналгандагина ичидаги гўштнинг мазаси билинади, яъни 15-17 оятлардан олдин ва кейин берилган масаллар яхшилаб ўрганилгандан сўнггина, бу оятлар тўғри жойлашганлиги намоён бўлади.
Шу тахлит бу парчанинг тепаси ва пасидаги масаллар танадаги ярашишнинг жуда муҳимлигини кўрсатади.Бу парча жамоатнинг тартиби ҳақида тасвирланса ҳам, асосий эътибор муносабатларга ва биродарликни тиклашга қаратилган.
Иккинчидан, бу парчада жамоат етакчилари ҳақида ҳеч қандай сўз йўқ. Шунинг учун ярашиш фақат етакчилар учун эмас деган ҳулосага келамиз. Бу бутун тана қилиши керак бўлган нарса.
Учинчидан, 16 оятда Эски Ахддан келтирилган парча (икки ёки уч гувоҳ) тинчлик ўрнатишда холислик ва адолатнинг муҳимлигини кўрсатади. Биттадан ортиқ гувоҳнинг борлиги, англашилмовчиликка ва ҳиссий бўрттиришга ёки чала ҳақиқатларга барҳам беради.
Тўртинчидан, бу жараёнинг мавзуси фақат гуноҳ эмас. Унинг мавзуси “қулоқ солиш”ни истамайдиган одамлар ҳақида. (“Қулоқ солиш ” сўзи бу парчада тўрт марта ишлатилган.) бундай одамлар биродарларининг маслаҳатларига қулоқ солмайди ва тавба қилишни хоҳламайди. Ва ниҳоят, бу босқичлар расмиятчиликка асосланган ҳолда бажарилмаслиги керак. Бизга қарши гуноҳ қилган биродар билан юзаки муомала қилмасдан, унинг ичидаги ҳақиқий сабаблар ва муносабатларни юзага чиқаришимиз керак. Бу парчадаги калит ибора «агар у қулоқ солса” иборасидир. Тинчлик ўрнатиш жараёнида биринчи қадам кўплаб учрашувларга сабаб бўлади.
Сиз ўз тинчлик ўрнатишга турлича ёндашишингиз мумкин. Сиз ўша биродарга яқинлашганингизда ундан нафратланмай, ювош руҳ билан бошлаганингизга ишонч ҳосил қилишни хоҳлайсиз. Сиз унинг заифлашишининг белгиларини қидирасиз. Бу мавзу ҳақида яна кўпроқ ўрганишни истасангиз, кейинги суҳбатларимизни тингланг..