3:13

Тинчлик ўрнатиш 2 қисм

MP3

Агар ўтган галги суҳбатларимизни тинглаган бўлсангиз, биз тинчлик ўрнатишга қандай ёндашиш ва Матто 18 боб 1-17 оятлар ҳақида чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилган эдик. Бугун ҳам шу мавзуни давом эттирамиз. Агар сизга қарши гуноҳ қилган кишига саволлар берилса ва суҳбатлар мулоҳаза билан олиб борилса, у сизга қулоқ солишдан бош тортмайди.

Бу жараёнда камтарлик ва сабр-тоқат каби сифатлар жуда муҳим рол ўйнайди.Муқаддас Каломда бу оятлар айнан тинчлик ўрнатиш, ва муносабатларни тиклаш ҳақида берилган. Матто 18:15 оятда: “Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса…” иборасида, биродар сўзи қандай маънони англатади? Руҳда бир бўлган ва Худонинг оиласидаги ака ёки ука, опа ёки сингил биродар бўлади,шундайми?

Баъзилар кимгадир танбеҳ беришдан олдин бошқалар билан маслаҳатлашиш кераклигини ҳис қилишади. Бошқалар эса биродарларнинг ибодатига муҳтож бўлади. Аммо бошқалардан маслаҳат сўраш ва ибодат қилишни илтимос қилишнинг ўзи гуноҳ. Чунки «…унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат.”, деб ёзилган. Масиҳнинг кўрсатмаларининг гўзаллиги уларнинг ғийбатга ўрин қолдирмаслигидадир.

Матто 5:23-24 оятлар бизга ярашишнинг биринчи қадами ҳақида қўшимча таълим беради. “Шундай қилиб, сен ҳайр эҳсонингни қурбонгоҳ олдига олиб келганингда, агар у ердабиродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса, ҳар эхсонингни қурбонгоҳ олдида қолдир ва бориб, аввал биродаринг билан ярашгил. Шундан кейин келиб, хайр эҳсонингни бажо келтир.”

Агар биродар ака ёки опамиз «муаммога сабаб бўлган” бўлса ҳам биз биринчи бўлиб тинчлик ўрнатишимиз буюрилган. Биз ўша одамнинг бизнинг олдимизга келишини кутиб ўтирмаслигимиз керак. Агар кимнингдир бизга нисбатан совуқ муносабатда бўлаётганини фаҳмласак ёки биз билан муносабатида қаршиликлар бўлаётганини сезсак, биз уларнинг олдига биринчи бўлиб боришимиз керак!

24 оятдаги “аввал” ва “кейин” деган сўзларга эътибор беринг. Бу оятларнинг мазмуни сажда қилиш ҳақида. Бизга агар биродаримиз билан муносабатларимиз ёмон бўлса, Худога сажда қилишни ўртасида тўхтатиб ўша биродар билан ярашиб олиш буюрилган, бошқача қилиб айтадиган бўлсак бўйсуниш билан сажда қилиш буюрилган. Ярашиш жамоат хизматларидан ҳам муҳимроқдир.

Бу сўзлардан кўриниб турибдики, ярашиш ишини орқага суриб бўлмайди. Худо: «аввал бориб”, деган. Ҳақиқатдан ҳам Масиҳнинг мисолида, ярашиш саждадан ҳам юқори ўринда кўрсатилган. Шубҳасиз бу танланган мисолдаги зарба берувчи жиҳатларидан бўлса керак, чунки мисолда жуда дадиллик билан сажда қилиш ва ярашиш таққосланган.У ярашишнинг қанчалик муҳим ва биринчи даражада қилиниши керак бўлган иш эканлигини таъкидламоқчи бўлган. Бугунги суҳбатимиз сизнинг руҳан ўсишингига сабаб бўлса биз бундан хурсандмиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top