2:56

Иван Моисеевнинг гувоҳлиги

MP3

Бу воқеа 1970 йилда бўлиб ўтган эди. Ўн саккиз ёшли Иван Моисеев ҳарбий хизматни ўташ чоғида, атрофидаги аскарларга хушхабар айтарди. Уларга Худони танитиш учун Худо ҳақида гапирарди. Унинг бу ҳатти-ҳаракатлари Майорга етиб борди. Аввал ҳеч қачон Майорнинг хонасида бўлмаган Ваняни унинг офисига чақиришди. Коммунист партия сиёсати даври бўлгани учун Ваняни қайта тарбиялаш ҳаракатига тушган эдилар. У деярли ҳар куни Худони улуғлаб ашулалар айтарди. Уни Майорнинг хонасига чақиришган тонгда, Иван қорли йўлак бўйлаб одатдагидек Худони улуғлаб кетди. Бирдан унинг кўзи осмондан учиб ерга тушаётган ёрқин юлдузга ўхшаш бир нарсага тушди.

Худди комета каби ерга яқинроқ тушаётган эди. Яқинлашган сари катталашиб кўринарди. У тепага қараб ёрқин ва кўринишидан қудрат ёғаётган фариштани кўрди. Иваннинг юраги қувонч ва қўрқувга тўлди. Фаришта ерга тушмай, икки метрча тепада муаллақ турарди. Иван йўлида давом этди. Фаришта ҳам у билан бирга эди. Фаришта Иванни руҳлантириб турди. У: «Иван бор. Қўрқма. Мен сен билан биргаман”, — деди. Иван оғзини очиб бир нарса деёлмасди, бироқ юраги қувончга тўлиб тошган эди. У Майор Гиденьконинг хонасини аста тақиллатди. Майор уни қайта тарбиялаш учун анча ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ Иван Моисеев ўз эътиқодидан воз кечишни истамади. Иван Майорнинг хонасини тарк этар экан, майор унга жазо белгилади.

Унга кечаси билан ташқарида туриб, яхшилаб ўйлаб олишни маслахат беришди. Қиш палласи бўлгани учун аскарлар қишлик махсус кийим кийишарди. Бироқ ўша куни кечқурун, Иваннинг қишлик формасини ечиб олиб, ўрнига ёзлик кийим беришди. Музласа, ақли киради, деб ўйлашди. У жазони ўташга йўл олар экан: “Кечаси билан ташқарида тура оламанми?”, “Музлаб ўлиб қолсам-чи, ёки бўлмаса эътиқодим кучсизлик қилса нима қилман”, каби хавотирлар кечди миясидан. Кейин эса ташқарида туриб, ҳамма билган биродарлари учун ибодат қила бошлади. Ҳеч бир биродарни қолдирмади. Сафдош аскарлар ва бошлиқлар учун ҳам ибодат қилди. Ҳарорат 30 даража совуқ эди.

Бирданига эрталабки фариштани эслади. Фаришта сен билан биргаман, деганида мана шу вақтни назарда тутганини тушунди. Соқчилик қилаётган бошқа аскарлар қалин кийимда ҳам совуқдан қалтирашарди. Икки йил давомида уни бир неча марта ташқарида совуқда қолдиришди. Эътиқодидан қайтариш ва қайта тарбиялаш учун музлатилган камераларга қўйишди. Бироқ ҳар қандай синовдан муваффақиятли ўтди. Охири икки йилдан сўнг уни қайта тарбиялаб бўлмаслигига кўзлари етгач, ўлдиришди. Ўлими олдидан ота онасига шундай деб ёзганди: “Мен учун қайғурманг. Масиҳ ҳаётимдан ҳам афзал. Мен ўз иродамни эмас Худонинг иродасини кўзладим. Мен, сизнинг ўғлингиз Ваня фаришталар билан гаплашди. Уларни кўрдим. Шундай ҳолатда ҳам қандай ишонмаслик мумкин”.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top