Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугунги суҳбатимизни ўтган галги суҳбатнинг давоми дейиш мумкин. Агар ёдингизда бўлса ўтган сафар кўз ҳасталикларидан бири бўлган глаукома ҳақида суҳбатлашдик. Бугун бироз глаукоманинг ва бошқа кўз касалликларининг олдини олиш ҳақида суҳбатлашамиз. Агар ёшликдан бу нарсаларга жиддий эътибор берсак, қариган чоғимизда ҳам кўз хиралашишидан азият чекмаймиз. Ўз вақтида қилинган диагностика ҳамда даволаш кўриш қобилиятини сақлаб қолишнинг асосий усули бўлгани учун асоратлар бериши инобатга олган ҳолда доимий равишда кўз шифокори кўригидан ўтиб туриш зарур. Агар сизда глаукома билан касалланиш хавфи юқори бўлса, яъни ёшингиз 60 дан ошган, авлодингизда шу касаллик билан касалланганлар бўлган, илгари кўзингиз жароҳатланган бўлса, офтальмолога мурожаат этишингиз керак.
Глаукомадан фарқли ўлароқ мугузнинг хиралашиши кўзнинг юрагини зарарлайди. Яъни марказий кўриш ўткирлигини таъсирловчи тўрпарда соҳасида доғ пайдо бўлади. Шу сабабли барча нарса туманли кўриниб, бемор кўз олдидаги нарсаларни ҳам аниқ кўра олмайди. Баъзи ҳолларда кўриш қобилиятининг йўқолиши тез юз беради. Агар мугуз хиралашса, кўриш майдонида қора нуқтадек доғ пайдо бўлади. Бу нуқта касаллик ривожлангани сари катталашаверади. Бу нуқта кундалик ишлар билан шуғулланишга халал беради, албатта. Ёши ўтгани сари мугузнинг хиралашиши 55 ёшдан ўтган кишиларда кўриш қобилияти йўқолишининг асосий сабабидир. Бу тўрпарданинг марказий қисмидаги ёруғликка таъсирчан бўлган ҳужайраларнинг ишдан чиқиши туфайли юзага келади. Кишида аввалига кўзнинг хиралашиши ёки нарсаларнинг тўлқинсимон кўриниши кузатилиши мумкин. Сўнг касаллик ривожланган сайин бемор кўриш майдонида нуқталар пайдо бўлганини сез бошлайди.
Кенг изланишларга қарамай, ҳанузгача бу касалликнинг лазерли, дори-дармонлар билан ёки жарроҳлик йўли билан даволаш усуллари мавжуд эмас. Ҳозирда 100 фоизли даволаш усули мавжуд бўлмагани туфайли касаллик ривожини секинлаштириш ёки унинг кечишини енгиллаштириш мумкин, холос. Тамаки инсон организмига ҳалокатли зарар қилиши боис бемор, энг аввало чекишни ташлаши зарур. Кўзга ультрабинафша нурлари камроқ тушиши учун шляпа ва қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланиш керак. Негаки қуёш нури хиралашиш жараёнини жадаллаштириши мумкин. Тадқиқотлар натижасига кўра, баъзи озиқлантирувчи моддалар мугуз хиралашиши жараёнини сустлаштириши мумкин. Ўрта ва катта ёшдаги кишиларга махсус пархез ҳа ёрдам беради. Бу парҳез мева ва баргли сабзавотлар (исмалоқ, карам)га бой бўлиши лозим. С ва Е витаминлари ҳам ижобий таъсир этади.
Аммо витаминларни суиистеъмол қилиш ярамайди. Акс ҳолда соғлиққа зиён қилиши мумкин. Шунинг учун витаминларни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг. Шунингдек, ёғли таомлар ҳам бу касалликни қўзғатиши мумкин. Бу тўлиқ исботланмаган бўлса-да, ёғсиз таомларни истеъмол қилиш бемор учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Одатда, агар кўриш қобилияти маълум бир касаллик туфайли ёмонлашган бўлса, уни асл ҳолига келтиришнинг иложи бўлмайди. Кўриш қобилиятининг бундай бузилиши пасайган ёки қисман кўриш деб аталади. Баъзи кишилар суст бўласа-да, кўриш қобилятини маълум бир даражада сақлаб қоладилар. Шундай бўлса ҳам бу кишилар бирон бир машғулот билан шуғулланишда қийинчиликларга дуч келадилар. Масалан, китоб ва газеталарни қийинчилик билан ўқийдилар, кўча-куйда танишларни танимай қоладилар. Бироқ ҳаёт давом этади киши унга мослашиши зарур. Кейинги сафар кўзга фойдали ва зарарли бўлган нарсалар ҳақида суҳбатлашамиз.