3:31

Биологик Фаол Қўшимчалар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Баъзан бизга биологик фаол қўшимчалар керакми, деган савол туғилади. Баъзилар “Ҳа”, бошқалар эса “Йўқ” деб айтади. Келинг, нега кераклигини кўриб чиқамиз. Ёшларда ўсиш ва ривожланиш кучли бўлганлиги боис улар организми қўшимча озиқ моддаларни кўп талаб қилади. Боз устига шу нарса ҳам аниқки, ҳозирги экологик ноқулай об-ҳаво шароитида етиштирилаётган аксарият ўсимлик маҳсулотлари таркибида биз учун фойдали бўлган микронутриентлар сезиларли даражада камайиб кетган. Қайд қилинган омиллар (озиқ-овқат, мева-чева кабилар) танани табиий керакли моддалар билан таъминлашда анчагина қийинчиликлар туғдиради. Бу ҳол айниқса, ўсиш ёшидаги болалар, ҳомиладор аёллар, тузалаётган беморлар, доимий машқлар билан банд бўлган спортчиларда яққол сезилади.

Narrator 2 Шундай қийинчилик ва ноқулайликларни бартараф қилиш мақсадида ҳозирги замон биокимёси ва биотехнологияси ютуқларидан фойдаланилиб, асосий истеъмол таомлари билан бир қаторда қабул қилинадиган, таркиби витаминлар, минерал моддалар ҳамда анчагина биологик фаол моддалар қўшимчалар мажмуасидан ташкил топган махсус моддалар мажмуаси ишлаб чиқарила бошланди. Улар умумий ном билан биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) деб юритилади. БФҚ мажмуамси асосан ўсимликларнинг барги, гули, илдизи ва меваларидан олинади, уларни тайёрлашда баъзан бактериялар, микроблар ҳамда айрим ҳайвонларнинг аъзолари ва минерал хом ашёларидан ҳам фойдаланилади. Биологик фаол моддалар атамаси нутрициология (овқатланиш ҳақидаги фан)га кейинги йилларда кириб келган.

Narrator 1 Аслида эса қадим замонлардаёқ Хитой, Ҳиндистон, Арабистон табиблари БФҚдан кўплаб касалликларни даволашда фойдаланишган. Эндиликда деярли барча давлатларда биологик фаол моддалар ишлатилаётир. Хўш, бунга сабаб нима? Биринчидан, ер юзи аҳолиси сони кескин кўпайиб, уларни таркибида барча керакли моддалар мавжуд бўлган таомлар билан таъминлаш қийин кечмоқда. Иккинчи сабаб шуки, ота-боболаримизнинг егулик овқатларини асосан ўсимлик маҳсулотлари ташкил қилган, улар кўпрок “тирик” ҳолда, яъни қайнатмасдан, қуритмасдан истеъмол қилинган, шу боис микронутриентларга муҳтожлик сезилмаган. Ҳозирги замонда эса кучли биотехнологик қайта ишловдан ўтиб, зарур моддалардан деярли маҳрум бўлган маҳсулотлар ишлатилмоқда. Қолаверса, мавжуд экологик номутаносиблик микронутриентларга нисбатан талаб ва эҳтиёжни янада ошириб юбораётир

Narrator 2 Биофаол қўшимчаларнинг асосий аҳамияти, ҳозирги замон кишисининг турмушида қулайликлар кўп бўлиши, ширин ва юқори калорияли таомларнинг кетма-кет кашф қилиниши, “ўлик” ҳолдаги (яъни қайнатилган, қовурилган, қуритилган, консерва қилинган) овқатларнинг тобора кўпаяётгани танамиздаги ота-боболаримиздан мерос қолган “табиат билан уйғунлашиш” хусусиятига путур етказмоқда. Бундай номутаносибликларни бартараф этишда БФҚлар анча қўл келади, улар жуда ҳилма-хил бўлиб кўплаб физиологик ва биокимёвий хусусиятларга эга. БФҚларнинг фойдалилик хоссалари қуйидагича: Организмда турли сабабларга кўра тақчиллашиб қолган овқат компонентлари (витаминлар, макро ва микроэлементлар, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, ёғ кислоталари) нинг ўрнини қоплайди. Ташқи муҳитнинг ҳар хил зарарли омилларига бардошлиликни оширади. Иммун тизими ишини мустаҳкамлаш орқали касалликларнинг олдини олади. Бу каби фойдали маслаҳатлардан кўпроқ баҳраманд бўлишни истасангиз, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top