4:23

Касал бўлмай десангиз?

MP3

Ассалому алайкум. Касал бўлмай яшай десангиз доимо ўз соғлигингизни назорат қилиб туришингиз лозим. Касал бўлмай яшашни истайдиганлар учун қуйида саломатлигимизга фойдали бўладиган маълумотларни ҳавола қиламиз. Энг аввало феълни кенг тутмоқ керак. Худованд инсонни онгли-идрокли қилиб яратган. Табиат эса унинг олтин бешигидир. Ҳар бир кунни саломатликка фойдали бўлиши учун қайғурган одамга табиатнинг мўъжизалари ҳар қачон мунтазир. Ҳар саҳар Худога шукр айтиб, тўйиб нафас олинг. Тонгдан ўзи учун маъно ва завқ топган одамнинг феъли кенг бўлади. Вужудни поклаш ҳам соғ яшаш сирларидан биридир. Тонг палласида бир пиёла булоқ суви ичишни канда қилманг. Булоқ суви ёки дарё суви ошқозон ичакларни ювиб овқат ҳазм қилишга ҳозирлайди. Қолаверса асаб толаларини майинлаштириб чарчоқни пасайтиради.

Бунда юрак ҳарорати ҳам, унинг уриш мароми ҳам меъёрлашади. Наҳорда ичиладиган булоқ суви айниқса тез асабийлашадиган кишиларга фойда қилади. Чунки асаб зўриқишлари айнан ичакларда ва юрак атрофида хилтларнинг кўпайишидан пайдо бўлади. Покиза булоқ суви хотирани мустаҳкамлаш қудратига ҳам эга. Соғлом бўлиш учун нима емоқ керак? Ёш ўтган сайин одам танаси парваришга, осон сингийдиган сифатли маҳсулотларга эҳтиёж сеза бошлайди. Шу боисдан табобатда бу ёшда кунига беш марта оз-оздан овқатланиш тавсия этилади. Аксарият касалликлар тўғри овқатланмаслик оқибатидан келиб чиқади. Чунки қовурилган, ёпишқоқ, ўта ёғли ва дағал таомларнинг танага сингиши жуда қийиндир. Таом ичакларга ёпишиб, зарарли хилтларни ҳосил қилади ва касаллик қўзғайди. Вужудни азоблаб, қариш аломатларини тезлаштиради. Парҳез маҳсулотлар эса танага осон сингади, организмни зўриқтирмайди ва мўртлаштирмайди. Булар тўрт турга бўлинади.

Биринчиси сут-қатиқ, пишлоқ, иккинчиси ун, ёрма, гуруч, учинчиси мева ва сабзавот, тўртинчиси гўшт ва тухум. Сут қатиқ, пишлоқ маҳсулотлари танани юмшатиш, нафас йўлларини тозалаш, асабни босиш ва уйқу маромини яхшилаш хусусиятига эга. Нонуштага бир пиёла сут ичган маъқул. Иссиқ сут нафас йўлларини равонлаштириб, вужудни тетиклаштиради. Пишлоқни нонушта билан тушлик ўртасидаги оралиқ овқатланишда истеъмол қилган маъқул. Чунки пишлоқ овқат ҳазм қилишни яхшилаб, қон ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади. Қатиқ кечки овқат вақтида истеъмол қилинса, тананинг дам олишига кўмаклашади ва уйқуни чуқурлаштиради. Ун, ёрма, гуруч маҳсулотлари бадандаги тола тўқималарини қувватлантиради ва юракка яхши дармондир. Шу боисдан камқувватликда жуда яхши фойда қилур. Нонуштага қайнатилган гуруч ёки ёрма маҳсулотлари мос тушади. Чунки туни билан толиққан тана тўқималарини тўйинтириш зарур.

Тушлик ва кечки овқатларда ҳам оз-оздан дон маҳсулотлари ишлатилиши вужудни иссиқ-совуққа бўлган бардошини мустаҳкамлайди. Мева ва сабзавотлар вужуднинг ҳақиқий малҳамларидир. Улар баданда моддалар алмашинувини меъёрлаштиради ва танани ҳилтлардан тозалаб, ҳаёт фаоллигини оширади. Уларсиз тўқималар тўйина олмайди. Мева ва сабзавот бир кунлик ейиладиган овқатнинг учдан бир қисмини ташкил этиши керак. Бу эса танани ёшартириб, таранглаштиради ва ақлий имкониятни ўстиради. Товуқ, қуён ва балиқ гўшти ҳамда тухум қувватлантирувчи ва қон ишлаб чиқаришни меъёрлаштирувчи маҳсулотлардир. Уларни одатда тушлик ва кечки овқатда истеъмол қилиш тавсия этилган. Ҳар куни битта тухум истеъмол қилишнинг саломатликка нафи каттадир. Чунки тухум танага осон сингийди ва кўзни равшанлаштиришда фаол иштирок этади. Турли сабзавотлардан тайёрланган салатга туз қўшманг. Яна ҳаракатсиз саломатлик бўлмас. Ҳаракат биринчи навбатда овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва қариш аломатларини секинлаштиради. Доимо ёш ва бақувват бўлиб қолишингизга тилакдошмиз.

Қадрли тингловчилар соғлигингиз тўғрисидаги мавулар билан чуқурроқ танишишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг. У ердан сизни қизиқтирадиган мавзуларни топишингизга кафолат берамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top