MP3

Кўпчилик кишилар жамоат деганда қандайдир бир бинони тушунадилар. Лекин жамоат – бу рухан қайта тирилган кишилардан иборат бўлган Масиҳнинг танасидир. Уларнинг ҳар бири Масиҳ қони эвазига сотиб олиниб, Муқаддас Рух томонидан ўзгартирилган. Жамоатнинг фақат кичик қисмигина ер юзида, катта қисми эса аллақачон Худо билан бирга бўлиш учун кетган. Ер юзида жамоатни кўринадиган бошлиғи йўқ, лекин самода кўринмайдиган Бошлиғи бор. Масиҳ Ўзининг жамоатини яратиш учун жонини берди. Жамоат тузиш бизнинг асримиздаги Худонинг энг олий ишидир. Илк масиҳий жамоат ҳосил байрами арафасида бошланган ва эҳтимол тириклайин осмонга кўтарилган Масиҳнинг қайта келиши билан тугайди. Жамоат сўзи Юнон тилидан олинган бўлиб, “даъват қилиш” деган маънони билдиради. Масиҳийлар эса дунё системасида “Масиҳда” бўлиш учун даъват этилганлар.

Жамоат билан осмон шоҳлиги орасида фарқ бор. Матто 13 бобдаги ҳикояларга қарасак, Шоҳлик яхшини ҳам ёмонни ҳам ташкил этади. Шундай экан, жамоат ҳам шоҳликнинг бир қисми. Яҳудийлар томонидан рад қилинган шоҳлик эса Масиҳ қайта келганида ташкил қилинади. Ер юзидаги кўринувчи жамоат билан Самовий Оламдаги кўринмайдиган жамаот орасида ҳам фарқ бор. Кўринувчи жамоат маҳаллий жамаот аъзоларидан иборат бўлиб, ерга оид барча секталар, яхши, ёмон ва нейтрал нарсалар кўринувчи жамоатда жамланади. Самовий Оламдаги кўринмас жамаот эса Қўзининг Ҳаёт Китобида исми ёзилган кишилардан иборат. Маҳаллий жамоат билан умумий жамоат орасида ҳам фарқ бор. Маҳаллий жамоат – бирон уйда йиғиладиган маҳаллий йиғилиш, дегани. Умумий жамоат эса ҳар жойдаги барча жамоатларни ўз ичига олган жамоатдир. Жамоатнинг ҳақиқийлиги ва юксаклиги орасида ҳам қандайдир фарқ бор. Ҳақиқий жамоат Исо Масиҳ орқали баркамолликка эришган кишилардан иборат бўлади. Юксак жамоат эса аллақачон Самовий Оламга кетган ва ҳозирда бенуқсон кишилардан ташкил топган.

Илк жамоат Бутруснинг Исо Масиҳни Худонинг Ўғли, Нажоткор, Масиҳ эканини тан олиши орқали Исо Масиҳ томонидан яратилган. Нажоткоримиз жамоатни Бутрус асосида эмас, балки унинг сўзлари асосида қурди. Масиҳнинг танаси жамоатнинг асоси, бизлар эса шу тананинг аъзоларимиз. Айрим таълимотларда жамоатнинг еттита қарори бор, дейилади. Лекин Муқаддас Китоб эса атиги иккита қарор борлигини, сувда имон келтириш ва нон синдириш маросими, борлиги айтади. Энди жамоатдаги бирлик ҳақида бироз тўҳталиб ўтсак.

Биз ҳаммамиз бирлашганмиз, чунки ҳаммамиз битта Отага топинамиз.

Биз ҳаммамиз бирлашганмиз, чунки ҳаммамиз нажот топиб, Ўғилган тегишли бўлганмиз. Биз ҳаммамиз бирлашганмиз, чунки ҳаммамизнинг ичимиздаги Рух бир.

Биз ҳаммамиз бирлашганмиз, чунки Ота ва Ўғил бир.

Биз ҳаммамиз бирлашганмиз, чунки битта Калом орқали яшаймиз.

Биз ҳаммамиз бирлашганмиз, чунки биз Осмон Шоҳлигида бирга яшаймиз.

нима учун кўпгина секталар мавжуд? Ҳар бир инсон ҳар хил меваларга ўҳшайди лекин бу мевалар битта боғни ташкил қилади. Велосипеднинг битта ғилдираги ҳам кўпгина симлардан иборат бўлади. Бироқ Масиҳнинг иродаси шуки, ер юзидаги жамоат пок, улуғвор ва муқаддас бўлсин. Каломда шундай ёзилган: “Токи устида бирон ғубор, ажин ёки доғи қолмаган муқаддас, бенуқсон, камоли чиройли бир жамоатни Ўз ҳузурига элтиб қўйсин”. Бир кун келади, Масиҳ улуғворлик билан осмондан тушиб Ўз жамоатини Осмон Шоҳлигига олиб кетади. Шундай кунгача эса биз бирликда, муҳаббат, имон ва садоқат билан биргаликда ўсишимиз керак. Ўша кун келгунига қадар Худованднинг Руҳи ва инояти сизга ёр бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top