“Эй биродарларим, , РАббимиз Исо номи билан сизлардан ёлвориб сўрайманки, ҳаммаларингиз ўзаро келишиб яшанглар. Ўзаро низоларга йўл қўймай, фикр-ҳаёлда якдил бўлинглар”. Бу ҳаворий Павлуснинг сўзлари эди. Биз ўтган сафар суҳбатимизни шу оят билан тугатган Эдик. Бугун эса Худованднинг мақсадларини кўриб чиқамиз. Сиз кутган нарсаларга реал муносабатда бўлинг. Бир куни сиз Худо сиздан реал биродарликни кутаётганини билиб қоласиз, идеал жамоат ҳақидаги тасаввурларингиз билан жамоатингиздаги реал ҳолат ўртасида каттагина фарқ бор. Аммо жамоатимиздаги камчиликларга қарамай биз жамоатимизни севишимиз керак. Идеал жамоатни хоҳлаш ва олдидаги реал жамоатни танқид қилиш бу номукаммалликнинг белгиси. Аммо шундай камчиликлар билан курашмаслик ҳам мумкин эмас. Мукаммаллик курашишлар орқали келади. Жамоатингиздаги баъзи бир биродарлар сизни хафа қилишади аммо бу улар билан биродарлик муносабатини тўхтатишингизга сабаб бўлолмайди.
Улар сизнинг оилангиз ва сиз уларнинг устидан босиб ўтолмайсиз. Бунинг ўрнига Худо бизга: «Бутун камтарлик ва юмшоқлик билан, муҳаббат билан бир бирингизга сабр тоқат қилинглар. ”, дейди. Баъзида одамлар бир неча сабабларга кўра жамоатдан кўнгиллари қолади; бунга кўнглини оғритиш, иккиюзламачилик, қарама-қаршилик, қонунчилик ва бошқа гуноҳлар сабаб бўлади. Шундай ҳолатлар бўлганда, шокка тушиш ёки ҳайрон қолиш ўрнига жамоатнинг ўзи ўзимизни ҳам ҳисобга олган ҳолда ҳақиқий гуноҳкорлардан ташкил топганини эслаш керак. Бундай пайтда иложи борича тезроқ ярашиб олишга ҳаракат қилиш энг оқилона иш бўлади.
Бир-бирингизни танқид қилиш ўрнига руҳлантиринг. Хизмат қилаётганларни четдан кузатиб уларни танқид қилиш ҳар доим ҳам осон. Аммо уларнинг сафига кириб оғирини енгил қилиш, ва камчиликларини тузатиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Худо бизга тез-тез, танқид қилмасликни, таққосламасликни ва ҳукм қилмасликни айтади. Сиз Худонинг хизматини қилаётган кишини танқид қилганингизда Худонинг ишига аралашаётган бўласиз. “Сен Ким бўлибсанки бошқа кишининг малайини тергайсан? У ўз хўжайини олдида ё туради ёки йиқилади. Раббимиз эса уни турғизишга қодир”, деб ёзилган.
Мен бошқа биродарни танқид қилганимда тўртта нарса содир бўлади; биринчиси мен Худованд билан муносабатимни йўқотаман, мен ўз мағрурлигимни устун қўйиб, ўзимни хавфга қўяман, мен ҳам Худо томонидан ҳукм қилинаман, ва жамоатдаги бирлик муносабатига зиён етказаман. Айблаш фақат шайтоннинг иши. Бошқа биродарларингиз сизларнинг фикрингизга қўшилмаса ҳам улар сизнинг душманингиз эмас. Ғийбат қилманг ва ғийбатларни эшитманг. Ғийбатни эшитганингизда ҳам сиз бошқа бир одам ҳақида ёлғон фикрларни онгингизга қуйиб олган бўлсиз. Ғийбат қилиш нотўғри эканини биласиз, аммо уни эшитмаслигингиз ҳам керак. Агар сиз жамоатингизни бирлигини сақламоқчи бўлсангиз ғийбат ҳам қилмайсиз, ғийбат қилувчини ҳам эшитмайсиз. Ғийбатни эшитиш худди ўғриланган нарсани олишдай гап. Келишмовчиликларни ҳал қилишда Худонинг услубидан фойдаланинг.
Исо Масиҳ бу учун учта оддий қадамни берган: «Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма юз гапириб айбини унга кўрсат. Агар сенга қулоқ солса, сен биродарингни қайтариб олган бўласан. Агар сенга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки иккита кишини олиб бор,…агар уларга ҳам қулоқ солмаса, имонлилар жамоатига айт”. Келишмовчилик бўлганда бошқа бировга бориб ғийбат қилгандан кўра унинг ўзи билан гаплашиш яхшироқ. Шунда жамоатнинг бирлиги яна ҳам мустаҳкам бўлади. Азиз биродарлар сизнинг жамоатингизда аҳвол қандай? Бирликни бузиши мумкин бўлган қандай муаммолар бор? Ўша муаммоларни жамоатингиздагилар билан бирга ҳал қилишингиз керак. Бунда Худованддан ёрдам сўранг. У сизга кераклича ёрдам беради. бугунги суҳбатимиздан ўзингиз учун Янги нарсалар ўргандингиз деган умиддамиз.