2:38

Жамоат сизни орқага кетишдан сақлайди

MP3

Салом азизлар. Ҳеч биримизда васвасага қарши кучимиз йўқ. Аниқ вазиятда ҳар биримиз ҳар қандай гуноҳни қила оламиз. Худо буни билади ва шунинг учун У бизларни бир-биримизни сақлаб туришимиз учун тайинлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳеч ким гуноҳнинг алдови билан юрагини тош қилмасин; “бугун” дейилгунча, бир-бирингизга ҳар куни насиҳат қилиб туринглар.” (Ибронийларга 3:13) “Ўзинги ишинг билан шуғуллангин” Масиҳий ифода эмас. Бизлар бир-биримизнинг ҳаётимизда қатнашиш учун ҳам чақирилганмиз ва ҳам амр этилганмиз. Агар сиз бирор кишини ҳозир руҳан беқарорлигини билсангиз, уни олдига бориб биродарчиликка олиб келишингиз сизнинг вазифангиздир. Ёқуб бизларга айтади, “Эй биродарларим, агар сизлардан бирор киши ҳақиқат йўлидан бош тортса, уни яна ҳақиқатга қайтаришга тиришинглар.” (Ёқуб 5:19)

Маҳаллий жамоатнинг биргаликда бўлишининг яна бир афзаллиги У художўй етакчиларнинг руҳий ҳимоясини таъминлайди. Худо чўпон етакчиларга ҳимоя қилиш, қўриқлаш ва Унинг подасининг фаровонлиги учун қайғуриш маъсулиятини беради. Бизга шундай дейилган, “Ўз жамоат бошлиқларингизга итоат қилинглар, уларга камоли эҳтиром билан бўйсунинглар. Чунки улар ҳисобот берадиганлардек ҳамиша жонларингизни қўриқлаб турадилар.” (Ибронийларга 13:17) Шайтон Танадан ажралган, руҳий бошлиқларга итоатсиз ва якка имонлиларни яхши кўради, чунки у биладики унинг ҳийлалари учун булар ҳимоясиз ва кучсиздирлар.

Мен Мақсадга Йўналтирилган Жамоат номли китобимда соғлом ҳаёт учун соғлом жамоатнинг нақадар муҳимлигини тушунтирганман. Мен умид қиламанки, сиз бу китобни ҳам ўқийсиз, чунки у сизга Худо жамоатни сизга ҳаётингиздаги аниқ беш мақсадни амалга оширишга ёрдам бериш учун шакклантирганини тушунишингизга ёрдам беради. У жамоатни сизнинг бешта энг теран муҳтожлигингиз учун яратган: яшаш учун мақсад, бирга яшашимиз учун киши, яшашимиз учун тамойиллар, яшашимиз учун касб ва яшай олишимиз учун куч. Дунёда ушбу беш афзалликларнинг барчасини топишингиз учун бирор жой йўқдир.

Худонинг жамоат учун мақсадлари Унинг сиз учун мақсадларга жуда ўхшашдир. Улуғлаш фикрингизни Худога қаратишингизга ёрдам беради; биродарчилик ҳаётнинг муаммоларини қарши олишингизга ёрдам беради; шогирдлик имонингизни мустаҳкамлашга ёрдам беради; хизмат қобилиятларингизни топишингизга ёрдам беради; хушхабар айтиш вазифангизни бажаришингизга ёрдам беради. Дунёда жамоатга тенг келадиган ҳеч қандай нарса йўқ!

Қачонки чақалоқ туғилганида у тўғридан-тўғри кишиларнинг умумбашарий оиласининг бир қисмига айланади. Шу билан бирга ушбу чақалоқ парвариш қилиниши, боқилиши ва соғлом ва кучли ўсиши учун аниқ бир оиланинг аъзоси бўлиши керак. Бу руҳий ҳаётга ҳам тўғри келади. Сиз бошқатдан туғилганингизда тўғридан-тўғри Худонинг умумбашарий оиласининг аъзосига айланасиз, аммо шу билан бирга Худо оиласининг маҳаллий аъзолигига ҳам қўшиласиз.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top