“Бироқ Куёв улардан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар.”
Азиз тингловчилар бугунги сухбатимизнинг мавзусини эшитиб, бу сухбатнинг жамоатга қандай дахли бор деб ўйларсиз? Куёвнинг жамоатга тўғридан-тўғри дахли бор. Куёв бўлмаганида жамоат хам бўлмасди. Агар англаган бўлсангиз бу ўша бизнинг НАжоткоримиз Исо Масих хақида. Сизлардан хар бирингиз хаётингизда бир неча марталаб тўйга таклифнома олган бўлишингиз керак. Тўйга таклифнома олиш жуда шарафли, шундай эмасми? Тўйга таклифнома олганингизда сизни хурмат қилиб таклифнома беришганидан, ўша хонадоннинг хурматига ва мехрига сазовор киши эканингиздан ички бир қувончни туйгансиз. Чунки бу – сизнинг куёв билан келиннинг хаётидаги энг севимли ва мухим инсонлардан бири эканингизни билдиради. Ахир тўйга хаммани хам айтавермайди-да. Дунёвий тўйлар ва улардаги мехмонларни таклиф қилиш харакатлари хақида жуда яхши биласиз.
Оддий бу дунёга таълуқли тўйга таклифнома олганингиздан шунчалик қувончни хис қилгансиз. Агар Муқаддас Каломни диққат билан ўқиб чиқсангиз, бизни буюк тўй кутаётганини билиб оласиз. Дунёвий тўйларга таклиф этилганлигингиздан шунчалик қувонгансиз, аммо Осмон шохлигига Қўзининг никох тўйига таклиф этилганлигингиз ундан-да юз чандон бахтдир. Биз Исо Масихнинг биз учун хочда қилган қурбонлигини қабул қилганимиздан кейин тўйга таклиф этилганлар рўйхатига киритилганмиз. Энг буюк шараф эса бу – Осмон Шохлигидаги тўй зиёфатига таклиф этилганлигимиздир. “Қўзининг никох оқшомига чақирилганлар бахтиёрдир.” (Вахий 19:9) Бизларнинг хар биримиз Худованднинг оиласининг бир қисми бўлишга ва ўша ажойиб базмда йиғилишга чақирилганмиз. Инжил китобига киритилган ВАхий китобини ким ёзганини билсангиз. Патмос оролида туриб шу вахийни кўрган киши кўз олдида содир бўлаётганларни тасвирлаш учун самовий бир қаламга эга бўлишни, ва ўзини хайратда қолдирган воқеа ва ходисаларни ўша қалам орқали тасвирлашни хохлаган бўлса ажаб эмас.
Масихнинг келини яъни жамоат билан бўладиган никох тўйи бу тарихдаги энг буюк базм бўлади. Бу тўй нафақат тарихдаги балки дунё яратилгандан бери бутун борлиқ хали гувохи бўлмаган ажойиб тўй бўлади. Сиз Янги ахддан Исо Масихни куёв, жамоатни эса келинга ўхшатилганини ўқигансиз. Бундай тўйга боғлиқ муносабатлар хақида Эски Ахд давридаёқ айтиб ўтилган. Хўшеа пайғамбар Худонинг: «Мен сизларни бир умрга никохимга оламан”, деганини эшитган. Қиз кимнингдир никохига киргач ўша одамнинг панохида, ғамхўрлиги остида бўлади. Бир умрга унга бўйсунади ва фақат уники бўлади. Биз жамоатдагилар хам Унинг никохидамиз. У бизни бир умрга никохига олган. Энди биз Худовандимизга тегишлимиз. Унинг ғамхўрлиги мехр-мухаббати остидамиз. Ишаё эса халққа: «Сизнинг яратгувчингиз сизнинг эрингиздир”, деган эди. Бу сўзларни у рамзий маънода айтганини англаётгандирсиз? Еремия пайғамбар эса Худонинг даъватини халққа етказган эди: “Қайтинг эй садоқатсиз халқ…зеро Мен Эрингизман”.
Худованд қайсар, ва садоқатсиз, Исроил халқини жуда кўп бора кечирди. Уларни хар сафар кечирим ва мухаббат билан Ўзига қайтарди. Янги Ахдда эса Исо Масих Ўзини куёв Дея таъкидлайди. Исо Масих ўн келин дугонаси хақида айтган масалида Ўзини тўсаттан келиб қоладиган куёв деб тасвирлайди. Бизлар эса Унинг келишига хар қачон тайёр бўлиб туришимиз керак. Хаворий Павлуснинг жамоатларга ёзган хатларида у Исо Масихнинг жамоатга бўлган севгисини худди оиладаги севгига ўхшатади.
“Эй, эрлар Масих имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар хам хотингларингизни шундай севинглар” (Эф 5:25). ЖАннатдаги никох тўйи бу Исо Масихнинг ўз издошлари билан тўпланишининг рўёбга чиқиши бўлади. Исо Масихнинг издошлари, ердаги жамоат Нажоткори билан абадий биродарликда ва рохат-фароғатда яшайди.