4:10

Илёс хақида

MP3

Азиз тингловчилар биз сизлар билан Илёснинг хаёти ва қийналган чоғларида Худовандга боргани ва хар бир ишини Худованд билан бошлагани хақида сухбатлашган Эдик. Аммо бугун биз унинг хаётига бошқа бир мавзу бўйича ёндашамиз. Чунки бизнинг мавзумиз жамоат хақида. Жамоатга ким керак? Жамоат ким ўзи. Бу биз имонлилармиз. Бугун жамоатимизни кенгайтириш учун нима қилишимиз кераклиги хақида сухбатлашамиз. Илёс Изабелнинг тазийиғидан қочиб Худованд олдига борганида, Худованд унга ўзининг ўрнига бошқа бир одамни танлаганини ва уни бориб мойлаши хақида айтган эди. Шундан сўнг Илёс тоғдан Худованднинг олдидан тушиб, ўн иккита хўкиз хайдаётган Элишани топди ва унга ўзининг чакмонини ташлади. Элиша эса Илёсга: «Мен сизга эргашаман, аммо аввал бориб ота-онам билан хайрлашиб келай”, деди. Биз бу оятларни яъни Илёснинг Элишайнинг устига чакмонини ташлашини ўқиганимизда, бу оятларни қисман тушунамиз. Аммо ўша пайтда Исроилликлар бунинг маъносини жуда яхши билишган.

Шунинг учун хам Элишай; нима учун менга чакмонингизни бераяпсиз, — деб сўраб ўтирмади. Илёс Элишайни танлаганида Элишай нима қилди? У Илёсга эргашишга тайёр бўлди, тўғрими? Энди эса шу ўринда Исо ва Унинг шогирдлари хақида ўқисак: «Исо Жалила кўли бўйидан ўтаётиб, кўлга тўр ташлаб ўтирган Симон ва унинг укаси Андрейни кўриб қолди. Улар балиқчи эдилар. Исо уларга: — Менинг кетимдан юринглар, Мен сизларни инсон овчилари қиламан, — деди. Улар эса дархол тўрларини ташлаб, Исонинг ортидан юришди. Исо бир оз нари юргач, Забадийнинг ўғиллари Ёқуб ва унинг укаси Юханнони кўриб қолди. Улар қайиқда тўрларини ямаб ўтиришган эди. Исо уларни хам чақирди. Улар шу онда оталари Забадийни ишчилар билан қайиқда қолдириб, Исонинг ортидан эргашишди.” Бу оятлар Марк 1 боб 16-20 оятлардан олинган. Бу юқоридаги иккита холатда хам Худованд нимани хохлаган. Шогирд танлашни. Илёс Элишайни танлаганидан сўнг дархол ўз йўлига кетавергани йўқ. Чакмонини унинг устига ташлаш билан иш битмасди.

У бир мунча вақт Элишайни ўзи билан олиб юрди. Унга хамма билганларини ўргатган. Балки Худованд хақида ўргатгандир, ёки У билан қандай муносабатда бўлишни ўргатгандир. Буни тахмин қилишимиз мумкин холос. Аммо 3 Шохлар 19 боб 21 оятда шундай ёзилган: “Элишай Илёснинг ортидан жўнади ва унга хизмат қила бошлади.” Шу оятларни ўқийдиган бўлсак, улар иккаласи бир мунча вақт бирга бўлган. Исо Масих хам хаёти давомида кўпроқ шогирдлари билан бирга бўлган. У хар доим шогирдларини Ўзи билан олиб юрар эди. Унинг ишларини, сўзларини эшитган шогирдлар келажакда катта хизматчилар бўлиб етишишди. Айнан ўшалар бизга У хақида Хушхабар етказишган. Бизнинг вазифамиз хам шу. Бизлар Худони таниганимиздан сўнг, Уни бошқаларга хам танитишимиз керак. Худо бизга текин совға берган экан, мана шу совғани бошқаларга хам билдиришимиз лозим.

Худо бизга берган одамларга Худо хақидаги бор билимимизни бериш билан биргаликда, улар билан яқин бўлишимиз, оғир дамларида, далда беришимиз, бирга қувонишимиз, ва энг асосийси Худонинг севгисини кўрсатишимиз лозим. Хуллас орамизда бирлик бўлсин. Шогирд орттиришда олдингизга мақсад қўйинг. Хар бир мақсад билан қилинган иш албатта самарали бўлади. Шогирд орттиришдан олдин албатта Худо билан бошлаш эсингиздан чиқмасин. Чунки Илёс хаётидаги мисолга қарасак, у аввал Худо билан учрашди. Худодан йўл-йўриқ олгачгина тоғдан пастга тушиб, Элишайни танлади. Чунки уни танлашни Худонинг Ўзи айтган эди. Исонинг хаётига қарасак хам У доимо Отаси билан сухбатда бўлганини кўрамиз. Шундай экан хар бир ишни қилишдан олдин албатта Худонинг хузурига боринг. Сиз Унинг йўлида хизмат қилар экансиз, Муқаддас Рух сизни асло тарк этмасин. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top