4:26

Иштиёқ билан яшаш

MP3

Азиз биродарлар сизлар билан бугун бир оз илк жамоат даврига назар ташлаймиз. Илк жамоат хақида жуда кўп бора эшитган ёки ўқиганингиз бордир. Аммо бугун илк жамоатнинг аъзоси, Исо Масихнинг иштиёқли шогирди Стефаннинг хаётини кўриб чиқамиз. Илк жамоат имонлиларида хам жамоат ичида муамолар ва хатолар бўлган. Шундай пайтда жамоат аъзолари Худо каломини ёйиш ишига еттита Муқаддас Рухга ва хикматга тўлиб тошган кишини танлашга қарор қилишди. Муқаддас Каломда танланган етти кишинин исмлари орасида Стефаннинг исми биринчи бўлиб ёзилган. Бошқа имонлилар танланган етти кишининг бошига қўлларини қўйиб дуо қилганлар. Ўшанда Муқаддас Рухга ва хикматга тўлган имонлилар Худо каломини ёйишни авж олдириб юборишди. Бундан хавотир ва қўрқувга тушган фарзий ва уламолар Худо Каломини тарғиб этаётганларни бирин кетин қўлга олишни бошладилар. Стефан хақида ўқийдиган бўлсак, Хаворийлар 6 боб 8-10 оятларда шундай ёзилган: « бу пайт имони комил ва илохий қудратга тўлган Стефан халқ орасида буюк ва ажойиб мўъжизалар кўрсатар эди.

Эркинлар Синагогаси деган яхудийлар жамоасидан баъзилари, шунингдек, Киринея, Искандария, Киликия ва Асиядан бўлган бир қанча кишилар Стефан билан бахсга киришдилар. БИроқ унинг сўзларидаги хикмат ва Рухга қарши туролмадилар.” Шу оятлардан биз Стефаннинг қандай одам эканини билишимиз мумкин. Каломда ёзилишича у Муқаддас Рухга ва ХУдо иноятига тўла, бўлган. Муқаддас Каломдаги илк жамоат ва имонлилар хақида ўқийдиган бўлсак, ХУдованд кимни Муқаддас РУхга тўлдирган бўлса, улар қудрат ва мислсиз ғайрат билан Худога хизмат қилганлар. Стефан хам шундай қилган. У халқ орасида ажойиб мўъжизалар кўрсатган. БУгунги кун жамоати бир оз ғайратда сусайгандек. Улар орасида мўъжизалар хақида гапириш, худди мумкин бўлмаган нарсани гапиришдек туюлади. Аммо Муқаддас Каломдаги Худо фарзандларининг ажойиб, қудратли, инсон ақли бовар қилмайдиган ишлари хақида ўқир эканмиз, уларнинг хар бири Муқаддас РУхга тўлган бўлганини кўрамиз. Муқаддас Рух бизга ёрдамчи ва Юпатувчи қилиб юборилган. Бусиз Худонинг йўлида хизмат қилолмаймиз.

ШУнинг учун хам бутун хаётимиз ва борлиғимизни Худонинг хизматига бағишлар эканмиз, Муқаддас Рухга тўлган бўлишимиз лозим. Сефанга қайтадиган бўлсак, уни қўлга олганларидан кейин, у ўзининг химоя қилиш учун яна Худованднинг қудрати, садоқати хақида оммага гапириб берди. Аммо ўша ердагилар Исо Масихнинг исмини эшитгач, яна хам қутуриб кетишди. Улар Стефанни тошбўрон қила бошладилар. Стефанни тошбўрон қилаётганларида у ибодат қилиб: «Ё, Раббим Исо, рухимни қабул қилгин! – деди. Охири эса тиз чўкиб, баланд овоз билан хитоб қилди, Ё Рабий, бу гунохни уларга қўйма!”. У бизнинг онгимиз бўйича юксак даражада имонли ва Муққаддас Рухга тўла имонли эди. У хам бизга ўхшаб Исо Масихга ишонарди, аммо биздан фарқли ўлароқ, у Худонинг РУхига ва иноятига тўла эди. Бизнинг орамизга Худди шу нарса етишмайди. Биз қачонки Муқаддас РУхга тўла бўлсаккина, атрофимиздагиларни хайратга соладиган мўъжизалар қила оламиз.

Стефаннинг Худога ва Унга хизмат қилишга иштиёқи кучли эди. Уламолар ва фарзийларнинг эса Исо Масихнинг изидан борганларни қоралаш ва йўқ қилишга иштиёқи кучли эди. Стефандаги бундай кучли иштиёқ, ундаги Муқаддас Рухдан ва Худонинг иноятига тўлалигидан эди. Агарда бизда Худога нисбатан иштиёқ бўлмаса, унда биз ВАхий китобида ёзилганидай бўлиб қоламиз: “Сенинг ишларингни биламан, сен на совуқ ва на иссиқсан. О қани энди ё совуқ ё иссиқ бўлсанг! Сен иссиқ хам, совуқ хам эмас, балки илиқ бўлганинг учун сени оғзимдан чиқариб юбораман.” Инсон зоти борки, бирор нарсага иштиёқи баланд бўлади. Стефаннинг иштиёқи Худога эди. У чин дилдан ва бутун борлиғи билан Худога хизмат қилди, бўйсунди. Аммо ўша пайтда бир киши бор эди-ки, унинг иштиёқи Стефанникидан мутлақо фарқ қиларди. У одам хақида кейинги сафар сухбатлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top