Ассалому алайкум қадрдонлар. Биз ўзимиз учун жамоатдаги хатти харакатларимизни чуқурроқ билишимиз учун, Каломни ва каломдаги имонлиларнинг хатти-харакатларини кузатишимиз керак бўлади. Биз қанчалик каломни чуқурроқ ўргансак, ва уни хаётимизга тадбиқ этсак, Худо билан муносабатимиз хам мустахкамланади, жамоатимиз хам гуллаб яшнайди. Шундай экан ПАвлуснинг Масих йўлида кечирган хаёти хақидаги изланишларимизни давом эттирамиз. Гарчи Худо унинг махбусдалигида ишлатган бўлса хам, Павлус кишанлардан озод бўлишни хохларди. Павлуснинг бошқаларнинг ибодатига ва Муқаддас Рухнинг ёрдамига мухтожлигини билиш менга анча катта тасалли беради. Бундан мен у хам худди мендай ожиз бир инсон бўлганини билишим мумкин. Чунки биз ўтган галги сухбатларимизда, унинг қанчалик жасорат ва ботирлик билан, калтакланишлардан кейин хам Масих хушхабарини тарғиб қилганини кўрдик. ХАр қандай ёвузлик, калтакланишлар, қийноқлар хам уни бу йўлдан қайтара олмаганини кузатиб: “У қандай одам бўлган экан-а”, деган хаёлга борган эдим.
Сиз хам шундай ўйлаган бўлсангиз керак? Унинг бошқа имонлиларнинг ибодатида ва Муқаддас РУхнинг ёрдамига мухтожлигини билганимдан сўнг хам, унга хавас қилишдан тўхтаганим йўқ. Чунки бунга сабаб бор. У Худованднинг режасини билмасди. Худованд уни қамоқдан озод қиладими ёки йўқми билмасди. Шундай бўлса хам у фақат бир нарсани ўз танасида Масихни улуғлашни ўйларди. Мен унинг бу намунасидан жуда хам таъсирландим. У ўлса хам, қолса хам Масихни улуғлашни хохлаган. Бу хақида ўқир эканман, мен ўз ўзимдан сўрадим: « Мен хаётимдаги шароитларимга, холатларимга қарамай, Масих менинг вужудимда улуғланишини хохлайманми?” Бу нарсаларни билганимдан сўнг мен ибодат қилишни бошладим. “Менинг холатимга ва ахволимга қарамай, Раббим менинг хаётимда ва хаётим орқали улуғланишинг учун менга ўргат. Холатларга қарамай қандай қилиб Сени улуғлашни ўргат.”Сиз хам мен билан бирга шундай ибодат қилинг. Ва аминманки, Раббимиз бизга жавоб беради.
Филлипликларга 1 боб 19 ва 21 оятларда ПАвлус озодликка чиқишни жуда хохлаётганини билдирган, Аммо шундай бўлса хам унинг энг асосий умиди бу эмас эди. “ Чунки биламанки, сизнинг дуоларингиз орқали ва Исо Масихнинг РУхи ёрдамида мен озодликка чиқаман. Ясасам хам, ўлсам хам хар холда хижолатда қолмаслигимга қаноат хосил қилдим. ХАр доим бўлиб келганидай, хозир хам МАсих менинг вужудимда улуғлансин, деган умидда яна жасурлик билан фаолият кўрсатишга жазм қилдим. Мен учун хаёт – Масихдир, ўлим эса — ютуқдир”. Биз хаётимизда Масихни улуғлаш деган сўзларни жуда кўп эшитганмиз, аммо бунинг маъноси нима экан?
Хақиқатда Масихни улуғлаш нима дегани? Уни қандай қилиб улуғлашимиз мумкин? Бу хақида яна Каломдан жавоб оламиз. Биз хар қандай саволимизга фақат Муқаддас каломдан жавоб олишимиз мумкин. РИмликларга 12 боб 1 оятда шундай ёзилган: “
Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг мархамати хақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбонлик қилиб бағишланглар.” 1 Кор 6 боб 20 оят эса бундай дейди: “Қиммат бахо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз ва рухингиз билан Худони улуғланглар. Чунки сизлар Худога тегишлисиз.” 2 Коринфликлар 5:9 оятда хам шу хақида ёзилган: “ Лекин хох ватанда хох ғурбатда жойлашсак, Раббимизга мақбул бўлиш учун жонбозлик қиламиз.” Бу оятлардан қандай яшасак Раббимизни улуғлашимиз мумкинлигини билиб олдик. Хар куни вужудимизни тирик ва муқаддас қилиб Худога қурбонлик қилишга интилишимиз керак. Нафақат вужудимиз, балки рухимизни хам пок сақлашни ўрганиб борамиз. Бир гунох қилсак, ўша гунохимиз туфайли қалбимиз тинчланмайди. Шундай пайтда бунга кўз юммай, ўша гунохимизни ўчириш пайидан бўлишимиз, кейинги сафар шу гунохни қилмасликни ўрганишимиз керак. Мен шундай қилишни ўрганаяпман. Сизларга хам бу йўлда омад тилайман.