Ассалому алайкум қадрдонлар. Бизлар Худованднинг режаси ва мақсадлари йўлида бир оила бўлиб яшаш давомида, Худованд бизларни жуда кўп нарсаларга ўргатади. Унинг иродасига кўра ўзаро хамфикр бўлиб яшашни, орамизда бирликни ўстиришимиз керак бўлади. Бундай бирлик бағишловни талаб этади. Фақат Муқаддас Рухгина имонлилар орасида хақиқий биродарликни яратиши мумкин. Аммо имонлилар орасидаги бирликнинг ўсиши учун ўша имонлиларнинг қарорлари катта ахамиятга эга. Павлус: «Ўзаро тинч-тотув яшаб Рухнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар”, — деганида икки томонлама мажбуриятни назарда тутган эди. Хақиқий ва ёқимли Масихийлар жамиятини яратиш учун бизнинг харакатимиз ва ХУдонинг куч-қудрати керак. Афсуски жуда кўп имонлилар оилаларида носоғлом муносабатларда бўлиб улғаядилар. Шунинг учун хам улар соғлом ва хақиқий муносабат қуриш учун нималар қилиш кераклигини билмайдилар.
Улар Худонинг оиласида бошқалар билан қандай муносабатда бўлиш кераклигини ўрганишлари лозим. Бахтимизга Янги Ахдда хаётимиз давомида бошқалар билан қандай муносабатда бўлишимиз учун кўплаб йўл-йўриқлар бор. Павлус шогирди Тимўтийга шундай деб ёзган эди: «Борди-ю кечиксам, ХУдонинг хонадонида қандай харакат қилиш лозим эканлигини сен билишинг керак. Худонинг хонадони – бархаёт Худонинг уммати, хақиқат устуни ва пойдеворидир.” Агар сиз сохта муносабатлардан чарчаган бўлсангиз, ўзингизнинг кичик гурухингизда хақиқий биродарлик муносбатини ўстирмоқчи бўлсангиз, бунинг учун анчагина харакат қилишингизга тўғри келади. Биринчидан бирликни ривожлантириш учун самимий бўлиш лозим. Сиз хақиқатни мухаббат билан гапиришга катта ахамият беришингиз керак. Хатто бошқаларнинг фикрларини қўлламасангиз хам буни мухаббат билан инкор эта билишингиз керак.
Атрофингиздагилар ўзларининг ёмон хулқи ёки муносабатлари билан бошқаларни ранжитганда индамай, кўрмаганга олиб юравериш мумкин. Баъзи одамларнинг хаётида чин дилдан гаплашадиган, оғриқли бўлса хам хақиқатни айта оладиган яқин кишиси йўқ, шунинг учун хам улар ўз ичларидан нурашдан давом этадилар. Кўпинча биз кимгадир бир нарса айтишимиз кераклигини ич-ичимиздан хис қиламиз, аммо ичимиздаги қўрқув бизга тўсқинлик қилади. Бироқ Муқаддас Калом бизга хақиқатни мухаббат билан айтиш кераклигини уқтиради. Борини самимийлик ва мухаббат билан айтишни ўрганмай туриб, яхши бирликка эга бўлолмаймиз. Сулаймон пайғамбар айтганидай «Самимий жавоб, хақиқий дўстликнинг белгиси” дир. Баъзан бу сўзлар гунох қилган кишининг юзига мухаббат билан гунохини кўрсатишни хам билдиради. БУ хақида хаворий Павлус хам шундай деган эди: «Эй Рух амри билан яшаётган биродарларим, агар Бирон одам гунох қилиб қўйса, уни мулойим рух билан тузатинглар.”
Жуда кўп жамоат аъзолари ва кичик гурухдаги имонлилар сохта муносабат қилишда давом этишни маъқул кўрадилар, чунки улар ўртада келишмовчилик бўлишидан қўрқадилар. Агар шундай муаммоли мавзу юзага чиқса, у билан бирга танг холат, ноқулайлик, пайдо бўлади. Шунинг учун хам муаммоли мавзуни юзага чиқармай, жахлларини ичга ютишади ва хамма ўз билганича хаёт кечириб юраверади. ХАмма бу муаммони билади, аммо хеч ким бу хақида очиқ гапирмайди. Бундай холат эса носоғлом мухитни вужудга келтиради ва ғийбатга йўл очиб беради. Муқаддас Калом эса бизга бундай дейди: «Шундай қилиб, ёлғонни рад этиб, хар бирингиз ўз биродарингиз билан хақиқатни гаплашинглар. Чунки биз бир-биримизга тананинг аъзоларидаймиз.” Хақиқий бирлик бу турмушдами, ёки дўстликдами сизнинг самимийлигингизга боғлиқ бўлади. Самимийлик, ёки очиқ гапириш хар нарсани хам очиқдан очиқ гапириш дегани эмас. Унда бу қўполлик бўлиб қолади. Сиз айтишингиз креак бўлган нарсани мухаббат билан ва донолик билан айтсангиз бас. БУ сизнинг қўлингиздан келади деб ўйлаймиз. Сизга ишонамиз.