2:43

Ўзгармас мухаббатнинг мевалари 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум биродар. Худо сизни қанчалик севади? Бу саволга жавоб Бера оласизми? Агар Худо сизни ҳаддан зиёд, мукаммал севги билан севишига шубҳа қилсангиз Муқаддас Каломингизни очинг. Унда Худонинг сизга бўлган муҳаббати ҳақида ёзилган. Сизга эслатиб қўяй, Худонинг севгисини юрагингизда ҳис қилмаётган бўлсангиз ҳам У сизни севишига ишонинг. Чунки шундай қилмасангиз, шайтон сизни енгиши тайин. Душманингиз эса Худонинг севгисига шубҳа билан қарашингизни истайди. Худонинг мухаббатига ишонч эса имонлининг ҳаётида кўпгина меваларни беради.

Биринчиси Худонинг бошқарувида химояга эга бўласиз. Агар Худо сизни мукаммал севги билан севишига ишонсангиз, У сизни бошқараётган йўлда ҳам химояда ва хотиржам бўласиз. Иккинчиси эса Худонинг севгисига ишонганингизда нажотингиз аниқлигини биласиз. Худонинг мухаббатига ишонган фарзанд бир куни Худованд севмай қўйишидан қўрқмайди. Учинчиси эса Худонинг севгисига ишонган фарзанд Худонинг марҳаматида ўзини хавсиз ҳис қилади. Забур 51:1 оятда Довуд пайғамбар Худога: «Эй Худо, менга иноят қилиб, меҳрибонлик кўрсатгин!”- деб илтижо қилган эди.

Худонинг мухаббати билан Унинг меҳрибонлиги орасидаги боғлиқлик жуда муҳим. Сиз бир марта Исо Масиҳни ўзингизнинг нажоткорингиз деб қабул қилдингизми, Худованд сизга бошқача кўз билан қаролмайди. У сизга меҳрибон Ота каби боқади. Сиз ва мен Худонинг олдига чин юракдан тавба ва афсусланиш билан келсак, У бизни кечиришга тайёр бўлади. Тўртинчиси, Худонинг севгисига ишонган фарзанд Худодан тасалли топади. Забур 118:6 оятда шундай ёзилган:«Қулингга берган ваъдангга кўра, Илтифотинг менга тасалли бўлсин.” Ўлим чоғида бизнинг тасаллимиз нима? Худонинг ўзгармас мухаббати. Ҳаётимиз давомида бизга нима тасалли беради? Худонинг собит севгиси.

Ўлимдан ҳам кучлироқ нима? Худонинг мухаббати. Ҳаётимизда қийин дамлар кўп бўлади. Бироқ Худонинг мухаббати ўша қийинчиликдан ҳам кучлироқ. Худонинг мухаббатига ишонган фарзанд Худо уни химоя қилишига ҳам ишонади. Агар юрагингиз Худованга тегишли бўлса, сизга қарши чиққанлар Худога ҳам қарши чиққан бўладилар. Сиз учун Худованд курашади. Агар бизнинг юрагимиз Худонинг олдида тўғри бўлса, бизга қарши чиққанларнинг ҳаммасини Худога топширишимиз мумкин. Суҳбатимизни якунлашдан олдин диққатингизга қуйидаги оятни ҳавола этмоқчиман: «Шу тариқа биз ҳақиқат аҳли эканимизга ишонч ҳосил қиламиз ва Худо олдида кўнглимиз ҳотиржам бўлади. Агарда кўнглимиз бизни айбласа, Худо кўнглимиздан улуғ эканини биламиз. Чунки У ҳамма нарсани аниқ билади.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top