3:46

Оғриқ эмас барака хохлайман!

MP3

Ассалому алайкум џадрли биродарлар. Сизлар билан ћойибона учрашиш имконига эга бўлганимиздан хурсандмиз. Биз бугун сизлар билан биргаликда Ёбус нима сабабдан бундай ибодат џилганини ва унинг хаётини кўриб чиџамиз. Иброний тилида Ёбус сўзи «оћриџ” деган маънони англатади. Агар Пралепоменон китобининг 4 боби 9 оятининг “б” џисмига џарасак, унда: “Онаси уни оћриџ ичида дунёга келтиргани учун исмини Ёбус деб џўйди”, деб ёзилганини кўрамиз. Ёбус Яхудо авлодидан эди, кейинчалик унинг ўзи хамџабиласининг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлади. Бироџ унинг хикояси исми билан бошланади. Унинг исми эса иброний тилида «оћриџ” деган маънони англатарди. Агар Ёбус исмининг маъносини чуџурроџ џарайдиган бўлсак, “у оћриџџа сабаб бўлади”, деган маънони англатади. Бу эса худди хаётининг џандай кечишини олдиндан белгилашга ўхшайди, шундай эмасми?

Хамма чаџалоџлар оћриџ келтириб тућиладилар. Бироџ онасининг шу исмни џўйгани, Ёбуснинг тућилиши одатдаги тућилишдан кўра џийинроџ давом этганини билдиради. Хўш нима учун онаси Ёбусга шу исмни џўйди? Балки у ўћлини дунёга келтираётганида хиссан џийналгандир? Балки хомиладорлиги оћир кечгандир? Ёки бўлмаса отаси ташлаб кетгандир? Бундай тахминларнинг охири кўринмайди. Бироџ нима бўлганини фаџат Худо билади. Ўзингиз ўйлаб кўринг агар онангиз сизга хам шунга ўхшаш исм берса, болалигингиз џандай кечган бўларди. Кўчадаги ёки мактабдаги безори болаларга масхара џилиш учун сабаб топилади. Ёбус хам шундай холатга тушган деб ўйлаймиз. Чунки у доимо ўзининг «у оћриџџа сабаб бўлади”, деган исмини эшитиб яшашга махкум эди. Нафаџат эшитиб яшашга балки бошџаларнинг камситишларига хам махкум бўлган бўлиши мумкин. Агар янглишиб бирор ножўя иш џилиб џўйса, бошџалар унинг исмини эслатиб, унга ерга урган бўлишлари мумкин-ку?

ХАр бир одар янглишади, билмай туриб бошџаларнинг дилини оћритади. Бироџ агар исмингиз шундай “оћриџџа сабаб бўлувчи “, маъносини англатса, бошџалардан: “Энди билдим, онанг сени бекорга шу исм билан атамаган экан. Сенинг исминг ўзи шундай-ку!”, каби хаџоратларни эшитишга мажбур бўлардингиз. Бу эса хар бир одамни ўкситиши табиий. Ўша пайтларда эса иброний халџи хар бир фарзандига маъноли исм џўйишга харакат џилган. Баъзида фарзандларнигн исмлари маъноси уларнинг келажагини белгилаб берган. Масалан Ёџубнинг исми “айёр”, бўлган бўлса. У кейинчалик акасининг дуосини айёрлик билан олиб џўйганини кўрамиз. Сулаймон деган исм эса «тинчлик” деган маънони англатади. ХАџиџатдан хам унинг хукмронлиги даврида Исроил халџи тинчликда яшади. Ёбус ўз исмининг тахџирли эканига џарамай, бундай холатдан чиџиб кетишга эришди.

У ёшлигиданоџ Исроилнинг тангриси џандай џилиб ота-боболарини мўъжизавий тарзда џулликдан олиб чиџиб кетганини эшитиб катта бўлган эди. У Исроилнинг Тангриси наџадар џудратли эканини биларди. Ёбус катта бўлгач эса ўзининг ТАнгрисига ишонди ва хаётининг ўзгартиришига умид џилди. У хаётини янгидан бошлаши учун эса Ундан сўраши керак эди. Шунинг учун хам у Худога биз мухокама џилаётган ибодатни џилди. У хаётидаги энг катта орзусини, хохишини сўради: «О, Худойим мени баракаласанг эди…”. Унинг хаёти џандай бўлганини юџорида кўриб чиџџанимиз учун, у џанчалик кучли хохиш билан илтижо џилганини тасаввур џилишимиз мумкин. Кўзимизни юмиб унинг џандай холатда ибодат џилганини тасаввур џилсак. У тиз чўкиб, кўзидан шошџатор ёш оџџани холда самога тикилиб шундай деган: «Ота, Отажон! Мени баракалагин. Мени мўл-кўл баракалагин!”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top