3:55

Худо оиласида бўлишнинг фойдалари

MP3

“Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёрућ џилсин, токи У сизларни наџадар улућ бир умидга чорлаганини билиб олинглар, Ўз азизларини џанчалик бой ва улућвор бир меросга сазовор џилганини џадрланглар.”

Ассалому алайкум џадрли биродарлар. Биз хозиргина Муџаддас Каломдан бир оят келтирдик. Мерос деганда нималарни тушунасиз? Хўш биз, Худо оиласининг аъзосига айланган пайтимиздан биз эга бўлган меросга нималар киради? Биринчидан биз Худо билан абадий бирга бўлиш имкониятига эга бўламиз. Иккинчидан эса биз Масихга ўхшаш бўлиш учун бутунлай ўзгарамиз. Учинчидан оћриџ, ўлим ва азобдан озод бўламиз. Бу хаџида Ваќий китобида шундай ёзилган: «Мана, Худонинг макони инсонлар аро! Худонинг Ўзи одамлар ичра яшар. Улар Худонинг халџи бўлгай, Худонинг Ўзи улар ичра маскан џилгай. Худо уларнинг кўзидаги ќар бир ёшни артиб олур. Энди сира ўлим бўлмас. Ќузун ќам, фарёд ќам, оћриџ ќам бўлмас.”

Тўртинчидан эса меќнатимизга яраша мукофот оламиз. “Экувчи ва сућорувчининг моќияти бир, ќар бири мукофотни ўз меќнатига яраша олади.” Бешинчидан эса, Масиќнинг улућворлигини бўлишамиз: «Агар Худонинг фарзандлари бўлсак, фарзандлардай мерос олиш ќуџуџига ќам эгадирмиз. Худонинг џут-баракаларидан мерос улуши олувчилар сифатида Масиќнинг ворисдошларимиз. Агар биз Масиќнинг азоб уџубатларига шерик бўлсак, албатта Унинг улућ шон-шарафига ќам шерик бўлажакмиз.” Џандай ажойиб-а! Биз ўйлаганимиз ёки тасаввур џилганимиздан кўра бойроџ эканмиз. Муџаддас Каломда шундай ёзилган: «Самода саџланаётган бећубор, чиримас, сўлмас бир мерос сизларни кутмоџда”. Бундан кўринадики, бизнинг абадий меросимизнинг баќоси йўџ. У тоза, доимий ва ќимояланган. Ќеч ким бу меросни сиздан тортиб ололмайди. Уруш ва жанжаллар туфайли вайрон бўлиб кетмайди, табиий офатлар ќеч џандай зарар етказмайди. Сиз ерда џиладиган ишларингиз учун џачондир давлат томонидай нафаџа оласиз. Бироџ бизнинг меросимиз пенсия эмас.

Биз ердаги умримиз давомида нимаики џилсак, ќаммасини Худованд учун џилишимиз лозим. Хаворий Павлус бу ќаџида шундай дейди: «Џилаётган ќар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббингиз учун џилаётгандай, чин џалбдан бажаринглар. Худодан абадий мукофот олишингизни ўйлаб, Эгангиз Масиќга хизмат џилинглар.” Эрта тонгдан туриб, ўз-ўзингизга џарор џилинг. Бугун нима џилсам ќам Раббим учун џилаётгандай чин џалбдан бажараман! Баъзан шундай ќолатлар бўлади-ки, чарчаганингиз, ваџтингиз камлиги ёки бошџа бир сабаблар билан џилишингиз керак бўлган ишни, тез-тез, чала-чулпа џилиб кетгингиз келади. Миянгизга шундай фикр келганида, виждонингиз џийналганми? Ўшандай ќолатда буни Муџаддас Руќ эслатаётганини баъзан биламиз, баъзан билмаймиз. Шундай пайтда ваџтингизни џолган муаммоларингизни ва бошџа сабабларни Худовандга топширинг.

Џилаётган ишингизни эса чин дилдан, Худованд учун џилаётгандай бажаринг. Бундай ишдан ўзингизнинг хам кўнглингиз тўлади. Доимо хар џандай ишни аъло даражада бажаришга харакат џилинг. Кун давомида џандай ишлар билан машћул бўламиз? Ўз касбимиз билан боћлиџ бўлган ишга борамиз. Кимнингдир ќожатини чиџарамиз. Машинада бўлсак, кимгадир ёрдамимиз керак бўлар. Бундай холатларда Худованд учун џилаётганимиз ёдимиздан чиџмасин. Бу ишни астойдил, хурсандчилик билан ва аъло даражада џилишни ўрганайлик. Доимо Худованднинг биз учун тайёрлаган мероси кўз олдимизда бўлсин. Ердаги ваџтинчалик ёџимли нарсалардан кўра, самодаги меросимизни устун џўяйлик. Худованд биз учун тайёрлаган меросга интилиб яшайлик. Ќар куни Худованд сизга мўл-кўл иноятини, сабр-тоџатини, донолигини, баракасини беришини сўранг. Кунингиз У билан бошланиб У билан тугасин. У билан бирга соћ ва омонликда кўришгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top