4:22

Худонинг назарида жамоат

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугунги сухбатимиз хам жамоат хақида бўлади. Хўш жамоат қачон пайдо бўлган? Бу саволга хаммангиз Исо Масих даврида дея жавоб беришингиз табиий. Чунки хақиқатдан хам биринчи жамоат ўшанда пайдо бўлган. Исо Ўз шогирдларини танлаганидаёқ, улар том маънода бир жамоат бўлган эдилар. Исо қаерга борса улар хам ўша ерда бўлардилар. Улар Исонинг бирорта гапини ўтказиб юбормасдилар. Ўшанда Исо уларнинг устози ва жамоабошиси эди. Аниқроғи уларнинг чўпони эди. Шогирдлар Исо билан юрган уч йил давомида Ундан ўргандилар, Эски Ахддан аввал ўқиганлари ва эшитганларининг тасдиғини топдилар ва Исонинг хақиқатда ер юзига келиши керак бўлган Масих эканинига ишонч хосил қилдилар. Жамоат тушунчаси хали биз дунёга келмасидан олдин, дунё яратилишида хам бўлган. Худо инсонларни баракалаганидаёқ жамоа тушунчаси бор эди.

Ибтидо китобида шундай оят бор: «Қодир Тангри сени баракали қилсин, сенга фаровонлик бериб, наслингни кўпайтирсин, сендан халқлар жамоатини вужудга келтирсин.” Бу Исхоқнинг ўғли Ёқубга қилган дуоси эди. Бу дуо билан айнан жамоат хақида айатган деёлмаймиз. У сендан халқлар йиғиндисини пайдо қилсин. Сендан халқлар пайдо қилсин, деган маънода айтган. Аммо нима бўлганда хам Худо нажотини қабул қилган ва Худога умид қилиб яшаётган имонлилар турли халқлар орасида бор. Худо инсонлар биргалашиб Уни улуғлашларини хохлайди. Ишаё пайғамбар китобида хам Худо инсониятни нима учун яратгани хақида ёзган: “Мени улуғлаши учун яратдим”. Биз Худони биладиганлар, Худо Рухи билан бирлашганлар, Исонинг қонига чўмилганлар хаммамиз бир имон, бир Рух ва бир нажот билан Худовандга сажда қиламиз. Бизнинг мақсадимиз, интилишларимиз бир. Шу ерда Муқаддас Калом биз биродарлар хақида айтган хақиқатни ўқисак: “Худонинг даъватига муносиб тарзда яшанглар. Бутун камтарлик ва юмшоқлик билан, мухаббат билан бир-бирингизга сабр-тоқат қилинглар.

Ўзаро тинч тотув яшаб, Рухнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар. Бадан – бир, Рух хам – бир. Чунки Худо хаммаларингизни бир хилда умидвор бўлишга чақирган. Раббимиз бир, имон – бир, сувдаги иқрор – бир. Хамманинг Отаси Худо – бир. У хамманинг устидан хоким, хамма орқали амал қилади, хаммада мавжуддир.” Отамиз Худо Одам Атога иблиснинг бошини янчиб ташлайдиган Зот хақида ваъда берганидаёқ, У орқали рухий жамоатни яратишни режа қилгани аён. Айнан Раббимиз Исо Масих инсониятни Худованд билан яраштириши ва халқлар жамоатини вужудга келтириши керак эди. Бутун дунёда минг-минглаб жамоат бор, уларнинг хар бири Худованднинг назарида. Хатто хазрати Довуд хам шундай деган: «Улуғ жамоат ичра Сенга шукрлар дейман. Бехисоб Эл аро Сенга хамд-санолар айтаман.” Худованд бугунги жамоатимизни хам Уни улуғлашимиз ва Унга хамд-санолар айтишимиз учун яратмаганми?! Бу оятлар Эски Ахд давридаги жамоат хақида фикрлар бўйича эди.

Энди Янги Ахдда жамоат хақида нималар ёзилгани хақида ўқийлик: “Агар биродаринг сенга қарши гунох қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат. Агар сенга қулоқ солса, сен биродарингни қайтариб олган бўласан…. Агар уларга хам қулоқ солмаса имонлилар жамоатига айт. Агар имонлилар жамоатига хам қулоқ солмаса, уни кофир ёки тамагир қаторида сана.” Исо Масих ерда яшаган уч йил давомида шогирдларига келгуси жамоат қандай бўлиши хақида йўл-йўриқлар берган. Хозир ўқиган оятимиз ўшандай йўл-йўриқлардан бири эди. Исо Масих самога кўтарилгандан кейин имонлилар У ваъда қилган Муқаддас Рухни олдилар. Қалбларидаги Муқаддас Рух билан хаммага Хушхабар айтишни бошладилар. Ахир Худованд бизни шунинг учун хам танлаган-да. Ўша пайтда имонлилар жамоати бутун Яхудия, бўйлаб ёйилган эди. Хаворий Павелнинг хизмати билан бошқа шахарларда хам имонлилар жамоати пайдо бўлди. Агар бутун дунёдаги имонлилар жамоатини санаб чиқадиган бўлсак, жуда катта сон пайдо бўлади. Бугун бутун дунё халқлари Худога шукрона келтирмоқдалар. Бутун дунё имонлилари Худо билан муносабатда ўсмоқдалар. Ахир дунё яратилишиданоқ Худовандимизнинг иродаси шу эмасмиди?!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top