4:33

Муносабатларга зиён етказадиган 4 нарса 2

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугун хам ўтган сафарги мавзумизни давом эттирамиз. Жамоат ичида биродарлар бир-бирига мехрибон, мухаббатли бўлса муносабатлар хам мустахкам бўлади. Ўтган сафар муносабатларнинг бузилишига тўртта нарса сабаб бўлади деган эдик. Ўша тўртта сабабни қайтариб ўтамиз. Биринчи сабаб салбий фикрлар айтиш. Иккини сабаб камситиш, учинчи сабаб ўзини олиб қочиш, тўртинчи сабаб эса нотўғри тушунишдир. Мана шу тўртта сабаб муносабатларимизни ёмонлашишига олиб келади. Ўтган сухбатимизда мана шу сабаблардан иккитасини кўриб чиққан эдик. Келинг хозир дастлабки иккита сабабни эслаб ўтамиз. Салбий фикрлар айтиш. Салбий фикрларни айтишнинг ўзи ёмон эмас, фақат уни қандай холатда ва қай усулда етказиш мухим. Агар биродарингиз хақида салбий фикрда бўлсангиз, бу хақида унинг ўзи билан юзма-юз гаплашиб олинг. Шунда фикрларингиз ойдинлашади. Бундай холатда ўртадаги муносабат бузилмайди. Имкон қадар тинчлик билан хал қилишга харакат қилиш керак.

Иккинчи сабаб эса камситиш. Агар сизга кимнингдир одати ёқмаса хам шу одатини пеш қилиб камситадиган гаплар қилманг. Агар ундан жахлингиз чиқса хам, ўзингизни босиб олиб босиқлик билан гапиринг. Шундагина ўртадаги тушунмовчилик хал бўлади. Сиз унга нисбатан камситадиган сўзлар айтмасангиз у хам сизга шундай сўзлар айтмайди. Учинчи сабаб эса ўзини олиб қочиш. Аввалги сухбатлардан бирида биродарларни севиш хақида сухбатлашдик. Биз ўз кучимиз ва инсоний мухаббатимиз билан биродарларимизни севолмаймиз. Аммо Худога мурожаат қилсак У бизга ёрдам беради. Биз Худога мурожат қилганимиз хамон Унинг мухаббати қалбимиздан жой олиб қолмайди. Худодан мухаббат сўрасак, у бизга севги кўрсатишимиз керак бўлган холатларни беради. Ана шундай холатлар орқали у бизга ўз мухаббатидан аста секин бериб боради. Агар биз бир биродарни ёқтирмасак, ундан ўзимизни олиб қочамиз. У билан сўрашишдан, юзма-юз келишдан ва сухбатлашишдан қочамиз. Бу хам орадаги муносабатни бузади. Балки биз ёқтирмаган инсон билан орада умуман муносабат йўқдир. Бироқ муносабатнинг йўқлиги хам жамоатимизни заифлаштиради.

Бироқ агар муносабатимиз бўлса-ю, бирор бир сабаб ундан ўзимизни олиб қочаётган бўлсак, ўша одам билан сухбатлашиб олишимиз керак. Тинчлик ўрнатиш хақидаги бир китобда шундай ёзилган эди: “Тинчлик ўрнатиш бу келишмовчиликлардан қочиш эмас, уларни бартараф этишдир.” Албатта келишмовчиликлардан қочиб юраверсак, уни хал қила олмаймиз. Бироқ ким билан ўртада келишмовчилик бўлса, уни тинчлик билан хал қилсак, ана шунда муносабатлар хам яхши бўлади. Демак биродарлар билан муносабат қилишда биз хам ўзимизни олиб қочмаслигимиз керак экан. Муносабатларнинг ёмонлашувига сабаб бўладиган тўртинчи нарса бу нотўғри тушунишдир. Агар бир биродар бошқа бир биродарнинг гапларини бир сафар нотўғри тушунса, бу нотўғри тушунча узоқ вақтгача унинг онгида қолади. Унинг нотўғри тушунчаси эса аста-секин уларнинг муносабатларига ёмон таъсир қилади. Нотўғри тушунган биродар хар сафар шу мавзу хақида ўйласа ёки сухбатлашса, ўша нотўғри фикр уни нотўғри йўлга бошлайди.

Бир мисол келтирамиз: “Бир ёш биродар бир сабаб бўлиб, ёши каттароқ биродарнинг уйига борди. Уларнинг муносабатлари жуда яхши эмас. Улар жамоатда шунчаки биродар. Бир-бирларини яхши билмайдилар. Жамоатда салом-алик қилишдан бошқа муносабатлари йўқ. Ёши каттароқ имонли уйига келган ёш имонлини ўз одатига кўра кутиб олди. Олдига чой қўйди, у билан сухбатлашди. Бироқ ўшандан кейин ёш биродар катта ёшдаги биродар мени ёқтирмайди, деб ўйлаб юрди. Шу фикр сабаб хар сафар уни кўрганида унга нисбатан салбий фикрлар пайдо бўла бошлади. Совуқ, мағрур ва хокозо. Аслида эса ёш биродар катта ёшдаги биродарни нотўғри тушунган холос. Хар бир кишининг ўзига яраша характери ва одатлари бўлади. Имонга келгандан сўнг хам узоқ вақтгача бу одатлар сақланиб қолади. Катта ёшдаги биродар мулозамат қилишни билмасди холос. Ёш биродар эса мулозамат қилишларига ўрганиб қолган. Шунинг учун биродари хақида нотўғри фикрга борган. Хар қандай холатда хам нотўғри хулоса чиқаришга шошилманг, кейин афсусланиб қолмайсиз. Азизлар жамоат хақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни хохласангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Ундан ўзингизни қизиқтирган маълумотларга эга бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top