3:37

Қандай жамоатга бориш керак?

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Ўтган сафар сизлар билан жамоатнинг мақсади ва унинг имонли ҳаётига бўлган таъсири хақида сухбатлашдик. Суҳбат давомида ўзингиз учун қизиқарли ва фойдали маълумотни олдингиз деган умиддамиз. Жамоат инсон ҳаётига катта таъсир кўрсатар экан ҳар бир кишига тўғри келадиган жамоатни ҳам тўғри танлай билиш лозим. Албатта жамоатдан-жамоатга кўчиб юрадиганларни оқламаймиз. Бу яхши эмас. Жамоатни тўғри танлай билиш деганда биз… келинг яхшиси суҳбатимизни давом эттирайлик. Суҳбатимиз охирида жамоатни тўғри танлай билиш деганда нимани назарда тутганимизни билиб оласиз. Сиз танлаган жамоат нафақат сизга балки оилангизнинг ҳар бир аъзосига тўғри келиши керак. Чунки жамоатга оилангиз билан боришингиз лозим. Қуйида биз келтирадиган маслаҳатлар оилангизга тўғри келадиган жамоатни танлашингизда ёрдам беради.

Қайси жамоатга боришни билмай турган пайтингизда ибодат қилинг. Худо бу хақида Ўз Каломида ваъда берган. Ёқуб 1 боб 5 оятда шундай ёзилган: «Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса, хаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин, Худо унга беради.” Тўғри қарор қилишга қийналсангиз, албатта Худодан сўранг. У тўғри қарор қилишингиз учун сизга донолик беради. Оилангиз учун ҳаракат қилаётган экансиз, бу ибодатингизга бутун оила қўшилиши керак. Чунки сиз танлайдиган жамоат сизнинг ва оилангизнинг руҳий хонадони бўлади. Инсонлар ҳам яхши қарор қила оладилар бироқ, қайси жамоат сизнинг 5-6 ёки 20 йиллик жамоатингиз бўлишини фақат Худо билади. Шунинг учун Худо сиз учун қайси жамоатни маъқул кўришини Ундан сўранг.

Яхши жамоатнинг энг асосий жиҳати унинг Муқаддас Каломга содиқлигидир. Бугунги кунда жамоатлар хам Худо Каломидан оғишмай таълим беришга диққат қилиши керак. Сиз танлайдиган жамоат, Худо Каломига содиқ бўлган, ва бутун оилангизга Худонинг ҳақиқатини тўғри ўргата оладиган жамоат бўлиши керак. Турли хил ташаббус ва ташкилий ишлар ҳам оддийгина Муқаддас Калом дарсининг ўрнини босолмайди. Жамоатни ўзингиз ёқтирган кишилар борлиги учунгина танлаб бўлмайди. Сиз борадиган жамоатда имонлилар билан киришиб кета олмаслигингиз мумкин. Бироқ энг асосийси жамоатнинг йўналиши. Агар бу жамаот Худо Каломига содиқ ҳолда таълим берса, гарчи имонлилар билан киришиб кета олмаётган бўлсангиз ҳам шу жамоат сиз учун энг маъқул. Чунки муносабатлар борасидаги муаммони Худоники. Агар астойдил истасангиз, Худованд ўша жамоатда ҳам сизга дўстлар беради. Нафақат сизга бутун оилангиз учун яқин биродарлар ва дўстлар бера олади.

Танлаган жамаотингиз фақат сизга эмас бутун оилангизга хизмат қилсин. Баъзи жамоатларда ёшлар хизматига катта эътибор берилган, бошқаларида эса қарияларга. Бу борада ҳам тўғри қарор қилиш лозим.

Сиз борадиган жамоат сизни Худо хизматига йўналтириши лозим. Хар бир имонли жамоатда у ёки бу хизматни қилади. Ҳамма жамоатнинг етакчиси ёки ўқитувчиси бўлолмайди, бироқ имонлилардан хабар олиш,улар учун ибодат қилиш ёки қийин ҳолатларда уларга ёрдам бериш ҳар бир имонлининг қўлидан келади.

Сизнинг жамоатингиз мақтаса арзигулик жамоат бўлиши керак. Сиз жамоатни шундай танлангки келажакда бошқаларга ҳам шу жамоатга боришни маслаҳат бера оладиган бўлинг. Худони бошқаларга танитиш ва Унинг бутун инсоният учун иродасини билдириш имонлининг мақсади. Бироқ бунинг ўзи етарли эмас. Янги имонга келган биродарингиз тўғри ва яхши таълимга мухтож. Бундай пайтда эса жамоат энг яхши маскан бўла олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top