Ассалому алайкум. Биродарлар сизлар билан руҳий ҳаётимизнинг муҳим қисми бўлган маъбад ва жамоат ҳақида суҳбатимизни бошлаймиз. Муқаддас Калом ерда бунёд бўлган ва маъбад деб аталадиган биноларнинг ҳеч бирини «маъбад” деб тан олмайди. Муқаддас Калом таълимотига кўра маъбад – бу руҳан қайта тирилган жонлардан иборат бўлган Масиҳнинг танасидир. Уларнинг ҳар бири Масиҳ қони эвазига сотиб олиниб, Муқаддас Руҳ томонидан ўзгартирилган. Масиҳ қони эвазига сотиб олинган жонлар жамланмаси жамоатдир. Жамоатнинг кичик бир қисмигина ерда ҳолос. Қолган катта қисми эса, аллақачон Худо билан бирга. Ерда жамоатнинг кўзга кўринадиган бошлиғи йўқ. Бироқ самода кўринмайдиган Бошлиғи бор. Масиҳ Ўз жамоатини яратиш учун жонини берди.
Эфесликлар 5:25 оятда шундай дейилган: “…Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса…”. Биз яшаётган кунларда Отамиз Худонинг энг олий иши бу жамоат тузишдир. Отамиз Худо Ўз Шоҳлиги учун мумкин қадар кўп жонларни қутқариб қолиш пайида. Душманимиз иблис эса нафақат Масиҳни билмаганларни балки имонлиларни ҳам йўлдан уриш пайида юрибди. Ҳаворийлар 15 боб 4 оятда шундай ёзилган: «…биринчи галда Худо бошқа миллатлардан Ўз исмини таниган ҳар бир ҳалқни олиш учун тушганини тушунтирди.” Жамоатни ташкил қиладиган танланган одамлар Масиҳнинг танасига чўмдирилган. Жамоат қачон пайдо бўлгани ҳақида аввалги суҳбатларимиз давомида тўлиқ маълумот берилган. Жамоат Масиҳ ўз ишини бошлаган пайтдан бошланган. Бу унинг ҳаворийлари эди. Илк жамоатнинг пайдо бўлиши биринчи асрда юз берган.
Исо ва Унинг шогирдлари бир жамоат бўлишган. Улар Худонинг олий ишини жамоатнинг ҳақиқий бошлиғи билан бирга бажаришган. Жонларни қутқаришган, Худонинг муҳаббатини кўрсатишган, мўъжизалар яратишган. Ўшанда жамоатнинг ҳақиқий бошлиғи ҳаворийлар билан бирга эди. Масиҳ жамоатнинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида намуна кўрсатиб кетган эди. Ҳозирги жамоат эса Масиҳ кетганидан сўнг илк марта тузилган жамоатларнинг издошларидир. Масиҳий жамоат, Янги Аҳд таълимотига кўра ҳосил байрами билан бошланган ва эҳтимол тириклайин осмонга кўтарилган Масиҳнинг иккинчи қайтиши билан тугайди. Жамоат деганда биз имонлиларнинг бирдамлигини тушунамиз. Бироқ жамоат сўзи юнонча Ecclessia сўзидан олинган бўлиб, “даъват қилиш” деган маънони билдиради. Масиҳийлар бу дунё системасидан «Масиҳда” бўлиш учун даъват этилганлар. 1 Коринфликлар 1 боб 2 оятда шундай ёзилган: “Коринф шаҳридаги Худонинг жамоатига…Муқаддас бўлишга чорланганларга…”
Жамоат сўзи имонлиларнинг маҳаллий гуруҳини билдиради. Колосаликлар 4 боб 15 оятда эса бундай ёзилган: «…ва унинг уйида тўпланадиган жамоатга…” Бундан ташқари жамоат сўзи яна дунё бўйича умумий жамоат маъносини ҳам билдиради. Павлус ўзининг Коринфликларга ёзган мактубида шундай деган: “Мен…ҳаворий деб аталишга ҳам лойиқ эмасман, чунки Худонинг жамоатини таъқиб қилар эдим.” Павлуснинг масиҳийча ҳаёти бошланишидан олдинги воқеаларни ўқиган имонли Павлус ўша даврдаги биргина жамоатни эмас, ҳамма жамоатларни таъқиб қилганини яхши билади. Жамоат билан Осмон Шоҳлиги ўртасида қандай фарқ қандай. Матто 13 бобдаги ҳикояларнинг тастиғига кўра Шоҳликда яхши одамлар ҳам ёмон одамлар ҳам бор, булар охирги замонда сараланади. Шундай экан жамоат ҳам Шоҳликнинг бир қисми. Яҳудийлар томонидан рад этилган Шоҳлик Масиҳ келганда ташкил қилинади. Жамоат ҳақида умумий ва аниқ фактлар билан танишишни кейинги суҳбатинизга қолдирамиз.