Ассалому алайкум. Ўтган сафар сизлар билан жамоатнинг асоси ҳақида суҳбатлашдик. Унга кўра Худованд жамоатини тош устида бунёд этган. Худо жамоатни Бутрус асосида эмас, унинг айтган сўзлари асосида бунёд этди. Бундан ташқари имонлиларнинг қачон учрашиб турганликлари ҳақида ҳам маълумотга эга бўлдик. Агар ўша пайтларда имонлиларнинг якдиллик билан ҳар куни, ҳар ҳосил байрамида ва ҳар дам олиш кунларида йиғилиб турганларига қарайдиган бўлсак, ҳозирги ҳолатимиздан ҳижолат тортамиз. Имонлилар жамоатига киришнинг қандай шартлари бор. Ўшанда илк жамоат ҳар бир жонни жамоатга қабул қилиш учун нималарни шарт қилиб олган эди? Бу саволга жавоб топиш учун Ҳаворийлар 2:38 га қараймиз: «Бутрус уларга деди: — Тавба қилинглар…”
Жамоат аъзоси бўлишнинг иккинчи шарти Исо Масиҳни Нажоткор Раббий ва Худонинг Ўғли эканига имон келтириш. Бу ҳақида Матто 16:16-18да ёзилган: «Симон Бутрус жавоб бериб деди: — Сен барҳаёт Худонинг Ўғли – Масиҳсан! Исо БУтрусга жавобан деди: — Сен бахтиёрсан, эй Юнус ўғли Симон! Бу сирни сен ўз уқув-идрокинг билан уққанинг йўқ, балки осмондаги Отам сенга очиб берган. Мен ҳам сенга шуни айтиб қўяй; сенинг тош деган исминг бор ва Мен Ўз умматимни бу тош устида бунёд этаман, жаҳаннам кучлари эса ундан устун чиқмас.” Учинчи шарти эса Нажотга эришиш, руҳий янгиланиш ва қайтадан туғилиш. Ҳаворийлар 2 боб 47 оятда ёзилганига кўра, қутқарилганлар имонлилар жамоатига қўшилар эдилар. Улар қутқарилиш учун жамоатга қўшиб қўйилмас эди, балки қутқарилганлиги учун жамоатга қўшилар эди. Жамоат аъзоси бўлиш учун яна уч бирлик номидан сувга имон келтириш.
Ҳаворийлар 2 боб 38 оятда шундай ёзилган: «…Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга тушиб имон келтиринг”. Бу ҳақида Матто 28:19;Ҳаворийлар 10:47, 48; 22:16 оятларда ҳам ёзилган. Шу оятлардан бирини ўқиймиз: “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмилтириб, имонга киритинглар.” Охирги шарти эса ҳаворийлар таълимотига эргашиш. Ҳаворийлар 2 боб 42 оятда бу ҳақида шундай ёзилган: «Улар ҳаворийларнинг таълимотига, муштарак ҳаётга, нон сидиришга ва тоат-ибодатларга астойдил берилиб борар эдилар.” Ҳар бир янги имонли ҳаворийлар ўргатадиган таълимотни жон дили билан қабул қилиши, улар билан бирга муштарак ҳаёт кечириши, биргаликда нон синдириш маросимида қатнашиши ва ҳар бир имонли учун ибодат қилиши керак эди.
Раббимиз Исо Масиҳ осмонга кўтарилишидан олдин ҳаворийларга шундай деган эди: «Менга осмонда ҳам ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмилтириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.” Исо уларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни ҳаворийлар янги имонлиларга ўргатиши керак эди. Бугунги кунда ҳам бу нарса ўзгармаган. Ҳар бир янги имонли Муқаддас Каломни ўқиши ва ўзидан руҳан катта бўлган имонли билан биргаликда Исо Масиҳ буюрганларни ўрганиши керак. Илк жамоатга кирганлар Муқаддас Калом бўйича ҳаёт кечирганларидек, бугунги кундаги имонлилар ҳам Муқаддас Калом бўйича яшашлари керак. Бу гуноҳ ва шайтоннинг ҳийлалари устидан ғалаба қилишимизнинг асосидир.