2:44

Ўзгармас муҳаббатнинг меваси

MP3

Ассалому алайкум. Масиҳнинг жамоатини ҳасталикдан қутқариш, уларни Худо севгисига ишонтириш учун ўтган сафар Худо бизни нақадар севиши, севгисини кўрсатиши, биз ҳақимизда ўйлаши ва буни дунёга кўрсатиши ҳақида суҳбатлашдик. Агар жамоат Худо севгисига ишонса, ҳаётида шу ўзгармас муҳаббатнинг меваларини кўради. Ҳар бир имонлининг ҳаётида уни севадиган кишиси бўлади, бироқ ҳеч ким уни Худочалик ўзгармас муҳаббат билан севолмайди. Худонинг муҳаббатини ишончсизлик қайғули ҳолатгина эмас бу гуноҳ. Масиҳнинг жамоати бу гуноҳдан қутилмас экан, шайтон жамоатга ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қилаверади.

Худонинг муҳаббатини ишонадиганлар бошқа имонлилардан фарқ қилади. Чиқиш китобида шундай оят бор: «Ўзинг қутқарган ўша халқни Сен собит севгинг билан олиб борасан. Муқаддас маконингга қудратинг билан уларни етаклаб борасан.” Эфесликлар 5 боб 1-2 оятларда Худонинг муҳаббатига ишониш имонлилар ҳаётида қандай натижага олиб келиши ҳақида ёзилган: “Севикли болалар каби…муҳаббат билан яшанглар” Худо бизни худди севикли болалар каби яшашимизни истайди. Кам севилган ёки ота-онасининг мухаббатига ишонмайдиган болаларнинг руҳий аҳволи ҳам севимли эканини ҳис қиладиган болаларникидан бошқача бўлади.

Улар ота-онасидан оладиган мухаббатларига қараб харакат қиладилар. Ўзларини шунга кўра тутадилар. Ота-она фарзандини қаттиқ севган чоғида ҳам фарзанд бунга ишонмаса, уни мажбурлаб ишонтириб бўлмайди. Фақат Худовандгина инсонни қандай бўлса шундайлигича сева олади. Ва ҳатто Худованд ҳам Ўз мухаббатига мажбурлаб ишонтира олмайди. Хатто энг яхши ота оналар ҳам мукаммал севги билан севолмайди. Худо эса мукаммал севги билан севади. У ўз мухаббатида барака билан интизомни бир меъёрда тутиб туради. Имонлиларга Шайтон: «Худо сени севмайди”, деган фикрларни берганида, улар Худо ҳақиқатини танлашлари керак бўлади.

Чунки ҳис қилмасак ҳам, Худо бизни севиши аниқ. Агар имонли Худо уни севишига ишонса, Худонинг бошқарувида ҳимояга эга бўлади. Чунки Чиқиш китобида шундай ёзилган: «Ўзинг қутқарган ўша халқни Сен собит севгинг билан олиб борасан…” Масиҳнинг жамоатини ташкил этадиган имонлилар бир марта қутқарилдиларми то Осмон Шоҳлигига кирмагунларига қадар Худованд уларни ташлаб қўймайди. Унинг жамоатдаги имонлилар учун режаси бор. Ўша режа бўйича уларни етаклаб боради. Агар Худо бизни севишига ишонсак, У бизни етаклаб борадиган йўлда ҳам хотиржам бўламиз. Биродарлар кейинги суҳбатимизда Худовандга ишонсак ҳаётимизда қандай натижаларга эришишимиз ҳақида гаплашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top