Биз суҳбатларимиз давомида жуда кўп марталаб аёллар мавзусига тўхталганмиз. Суҳбатларимизнинг катта қисми аёлларга мўлжалланган эди. Аммо бугун алоҳида дўппини бир четга қўйиб фақат эркак биродарларимиз билан суҳбатлашмоқчимиз. Қадрли оғайнилар, бугун энг катта бойлигимиз бўлган аёллар ҳақида суҳбатлашайлик. Уларга шу пайтгача қандай муносабатда бўлдигу, қандай муносабатда бўлишимиз кераклиги ҳақида суҳбатлашайлик. Сулаймонннг матталлар китобида: «Фаросатли хотинни Ким топа олади, унинг баҳоси гавҳардан ҳам баланд”, деб ёзилган. Оилада бизга ҳамдард, ёрдамчи ва оиламизнинг чироғи бўлган аёлларимизга моддий томондан эмас, маънавий томондан нима бероламиз? Эркакларнинг қиладиган иши маълум вақт билан белгиланган. Эрталаб маълум бир вақтда бошланади, кечки пайт маълум бир вақтда тугайди. Эркак ишнинг қачон бошланиб қачон тугашини билади. Аммо аёлимиз, унинг энг биринчи вазифаси “оналик”ку. У бу ҳақида унча кўп билмайди.
Наргиза: У фарзанд тарбия қилиш ёки қарашни билиб туғилмаган. У бу ҳақида турмушга чиққанидан кейин ўргана бошлади. Бу унинг янги ўрганаётган ва умрининг оҳиригача ўрганадиган соҳаси. У бу иш билан кечасию, кундузи шуғулланади. Унинг вақти белгилаб қўйилмаган. У бу ишидан таътилга ҳам чиқолмайди. У бу иши ва меҳнатларининг самарасини балки 25 йилдан кейин кўрар. Аммо шунда ҳам унинг меҳнатларининг самараси қандай бўлишини билмайди. Аёллар учун уларнинг руҳий ҳаётидан кейинги ўринда уларнинг оналик вазифаси туради. Кўпинча улар шу томондан ёрдамга ва ибодатга муҳтож бўлади. Улар баъзида худди икки ўт орасида тургандай ҳис қилишади. Чунки улар бир вақтнинг ўзида ҳам яхши она ҳам яхши рафиқа бўлишлари керак. Улар шу икки вазифа ўртасида тўғри туқтани топишга ҳаракат қилишади. Улар деярли ҳар куни шу икки ҳолат билан курашади. Чунки болаларига яхши қарай деса, баъзида бизлар яъни эрларига етарлича эътибор қаратолмайди.
Шунинг учун улар ҳар куни мана шу муаммолар билан қийналишади. Агар ёки эрига ёки болаларига етарлича эътибор қаратолмаса, ўзларини айбдор ҳис қилишади. Аммо, эрлар ўзлари кийинишлари, нонушта қилишлари мумкин. Болаларга эса оналарнинг ёрдами керак. Улар мустақил кийина олмайдилар, айниқса болалар жуда ёш бўлса, она улар учун жуда кўп иш қилиши керак. Аммо эрлар шундай яратилганки, уларнинг кийимларини кийинтириб қўймаса ҳам, хотини кийимларини олиб бериши, туфлиларини тайёрлаб қўйиши, ёнида гирдикапалак бўлиб юришларини исташади. Болалар ёш бўлганида эрлар аёлларини кўпроқ тушунишлари ва иложи бўлса ёрдам беришлари керак. Унинг ишларига кўмаклаша олмаган тақдирда ҳам, ибодат билан ёрдам беришлари керак бўлади. Чунки болалар ҳали ёш бўлганида оналар учун руҳий мадад жуда зарур. Аммо ҳаётда шундай ҳолатлар ҳам бўладики, аёлингиз фарзандли бўлишни хоҳлайди, аммо бўлолмаяпти. Бундай пайтда у учун энг асосийси юрагида тинчлик ва Худонинг тасаллисини топиши учун ибодат қилинг.
Наргиза: Бошқа бир ҳолат эса аёлингиз болаларингизнинг онаси бўлишидан ташқари у бирор жойда ишлаши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда унинг вазифаси яна ҳам мураккаб бўлади. Чунки у ишлаб болаларига етарлича вақт ва эътибор қаратолмаяпман деб ўйлайди. Ҳар қандай она болаларини боғчадан вақтида олишни, мактабга кузатиб, вақтида мактабдан олишни, фарзандлари спорт мусобақаларида қатнашганида уларнинг ёнида бўлишни истайди. Агар бу ишларга улгуролмаса, ёки иши сабаб вақтида етиб боролмаса, жуда қийналади. Ишлайдиган аёллар ибодатга кўпроқ муҳтож бўлади. Бугунги суҳбатимиз яхши ва ғамхўр эр бўлишингизга ёрдам беради деган умиддамиз.