4:47

Вафодорлик ваъдаси

MP3

Азизлар бугунги мавзумиз айни пайтда ҳам долзарб ҳам қизиқарли мавзулардан бири ҳисобланади. Бу мавзуни жуда кенг қамровли дейиш мумкин, аммо биз бу сўзни айнан биродар дўстларимизга яъни эркакларга нисбатан ишлатмоқчимиз. Баъзи бировлар учун бу сўз сийқаси чиққан, эскирган, ёқимсиз ҳисобланиши мумкин, аммо ҳар бир даврда бу сўз ўта муҳим бўлиб келган. ҳозирги кунда вафодорлик ҳислати «қизил китобга” киритса бўладиган ҳислатлардан бўлиб қолди, десак ҳам бўлади. Худованд Одам Атонии яратганида унга ёрдамчи қилиб, биргина Момо Ҳавони яратган эди. Оила учун Худованднинг стандарти бир эркакка бир аёл, ундан ортиғи гуноҳ ва дўзах томон йўлдир. Замонлар ўзгаргани сари модалар ўзгаряпти, кишиларнинг онги яхши ёки ўёмон томонга ўсаяпти, аммо гуноҳ ва поклик мавзуси ўзгаргани йўқ. Бевафолик ва зино жуда қадим, минг йилликлар аввал ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор. Сулаймоннинг ҳикматларида шундай сўзлар бор: «Ўғлим, отанг насиҳатларига қулоқ сол, онанг ўгитларини, рад этма. Уларни доим юрагингда сақла, бўйнингга тақиб ол. Юрганингда сенга йўл кўрсатади, ухлаганингда қўриқлайди, уйғоқлигингда сенга гапиради. Чунки амрлар чироқ, танбеҳ – ҳаёт йўли, панд-насиҳатлар эса нурдир.

Улар сени бошқаларнинг хотинидан, зинокор аёлнинг ширин сўзидан сақлайди. Юрагингда унинг гўзаллигини орзу қилмагин, кўзларига маҳлиё бўлма. Фоҳишага биттагина нон ҳақи етарли, аммо зино қилувчи бутун ҳаётингни олади. Кийимларни куйдирмасдан қўйинга чўғ солиб бўладими? Оёқни куйдирмасдан чўғ устида юриб бўладими? Ўзганинг хотини олдига кирганнинг аҳволи ҳам шундай, бегона аёлга теккан жазосиз қолмайди. Қорни очлигидан ўзни тўйдириш учун ўғрилик қилса, одамлар ундан нафратланмайди. Лекин қўлга тушиб қолганида ўғирланган молнинг ҳаққини етти баробар қилиб қайтариши керак. Зино қилган ақлсиздир, ўзни ўзи нобуд қилади. У кўп калтак еб шарманда бўлади, бир умрга бадном бўлади.” Бу сўзларни Сулаймон пайғамбар ўз ўғлига айтган бўлса ажаб эмас. Эркакларнинг бевафолик қилишига кўчадаги аёллар сабабчи дейдиганлар ҳам кўп. Албатта бугунги кунда қиз-жувонлар ўта очиқ-сочиқ кийимлар кийишни урф қилиб олган. Бу иродасиз, юрагида зинога майиллиги бор эркакларга жуда қўл келиб, уларнинг шундай кийинишини баҳона қилиб олади.

Бироқ, бегона аёлнинг очиқ кийинганини кўрганда, васвасага берилганда уйдаги ваодор хотини, болаларининг онасини ўйласа, кўзларини ва ҳаёлини бутунлай пок нарсалар билан банд қилса, шайтон уларни енга олмайди. Ҳеч қачон кўзларга ва зиноли ҳаёлларга эрк берманг, вақтида тўхтатинг, бўлмаса улар сизни чоҳга олиб боради. Агар аёлингизнинг ўзига қарамагани, ёки жозибали бўлмай қолганини баҳона қилмоқчи бўлсангиз, бунинг ҳам иложи бор. Унинг ташвишларини камайтиринг. Ўзига қараши учун етарлича вақт беринг. У танасининг ёшлигини ва гўзаллигини сақлаб қолиши учун унга керакли нарсаларни олиб беринг. Аёл кишини сочлари, кийими ва ўзига қараб, бир оз бўяниб юриши гўзал қилади. Унга шундай имкониятларни яратиб беринг. Шунда унинг кўчадаги бошқа аёллардан кам эмаслигининг гувоҳи бўласиз.

Доно шоҳ Сулаймон ҳар бир киши ўз аёли билан бирга бахтли бўлиши ва фақатгина у билан қониқиши ҳақида шундай деб ёзган: “Ўғлим менга қулоқ сол, ўз чашмангдаги, ўз қудуғингдаги сувни ичавер. Булоқларинг ташқарида, ирмоқларинг кўчада оқсинми? Уни бегоналар билан баҳам кўрма, фақат ўзингники бўлсин. Булоғинг сувлари муборак бўлсин, кўз очиб кўрганинг билан қувонгин. Жозибали оҳу ва гўзал кийик! Унинг оғуши сени қониқтирсин, доим унинг севгиси билан қаноатлангин. Нега энди, ўғлим, бегона хотинни кўнглинг қумсайди? Нимага бегона аёлнинг оғушини қучасан? Инсоннинг ҳатти-ҳаракатлари Эгамизнинг кўзи олдида, одамнинг барча ишларини кузатиб туради.” Жуда бебаҳо ва донолик билан айтилган сўзлар. Агар чиндан ҳам аёлингизга вафодор бўлишни истасангиз, ҳеч нарса сизни бу йўлдан оғиштиролмайди. Чунки аёлини севган ва умрининг охиригача унга вафодор бўлишни истаган эркак зино қилмаслик учун астойдил ҳаракат қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top