4:44

Яхши ота бўлиш

MP3

Бу жуда қийин ва бир умр давом этадиган вазифалардан бири. Орамизда шундай оталар бор-ки, болаларнинг тарбияси уларни мутлақо қизиқтирмайди. Уларнинг фикрича, болалар табияси фақат аёлларнинг вазифаси. Аммо ҳар бир болага она қанчалик керак бўлса, ота ҳам шунчалик керак. Фарзандни дунёга келишига сабабчи бўлиш осон, аммо ўша фарзандни камолга етказиш қийин. Шунинг учун ҳам бир болага ҳам она ҳам ота керак. Ҳаётда буюк ва эътиборли шахслар учрайди, аммо уларнинг ҳаммасини ҳам яхши ота деб бўлмайди. Улар бизнесда, сиёсатда ва бошқа бир соҳаларда катта муваффақиятларга эришган бўлиши мумкин, аммо ишончим комилки, ундайлар оилада фарзандларига ва аёлига етарлича вақт ажрата олмаганлар. Келинг сизга бир отанинг ҳаётидан ва унинг хатоларидан сўзлаб берай. Унинг хатолари кейинчалик унга ғам-ғусса бўлиб қайтган. Кимлигини билишга қизиқаяпсизми? Унда эшитинг: Ҳазрати Довуд Худовандга сажда қиладиган, бутун йўлларини Худовандга топширган буюк шоҳ бўлган. Аммо шунга қарамай, у болаларига яхши ота бўлолмаган. Унинг яхши ота бўлолмаганини унинг Абусалом деган ўғлининг қилган ишлари ва унинг характеридан билишимиз мумкин. Абусалом, қахрли, итоатсиз ва ота-онасига нисбатан ҳурматсиз, ўта шуҳратпараст ва ахмоқ бола бўлиб ўсди. У ўз акаси Омнўнни ўлдирди, албатта бунга катта сабаб бор эди.

Аммо қандай сабаб бўлмасин, унинг ўз акасини ўлдиришини ҳеч қандай сабаб билан ҳам оқлаб бўлмайди. Бу қотиллик. У акасини ўлдириб, ўзбошимчалик қилди. Чунки акасининг жазосини фақат отаси шоҳ Довуд бериши керак эди. Энди Довуднинг яна бир ўғли Омнўнга келадиган бўлсак. У ҳам Абусаломдан қолишмасди. У ўгай синглиси Тамаранинг номусига тегиб, катта жиноят қилган эди. Довуд унинг жинояти ҳақида билса ҳам, ҳеч қандай чора кўрмади. Бу ҳам Довуднинг катта ҳатоси эди. У фарзандлари ўртасида адолат ўрнатиши керак эди. Энди яна Абусаломга қайтадиган бўлсак, у отасидан ижозат сўраб, акаси Омўнни қўйларининг жунини қирқишга олиб кетди. Ўша ерда Омнўнга роса ичиришганидан кейин, Абусалом хизматкорларига акасини ўлдиришни буюрди. Хизматкорлари Абусалом айтганидай, Омнўнни уриб ўлдиришди. Шундан сўнг у қочиб кетди. У бу қотилликни анчадан бери режалаштириб юрарди. Отаси Довуд Омнўнни жазоламагач, унда отасига нисбатан ҳам жахл пайдо бўлган. У ҳеч қанча вақт ўтмай, отасининг тахтини эгаллаш учун Қуддусга ўзининг одамлари билан бостириб келди.

Отаси Довуд эса Қуддусни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Унинг ўғиллари шунақа эди. Бу Довуднинг хатоси эди. У яхши ва адолатли шоҳ бўлди, аммо яхши ота бўлолмади. Унинг ўзи Худога сажда қилса ҳам, ўғилларига Худо ҳақида ўргатмаган. У Худога яқин бўлса ҳам, ўғилларига Худога яқин бўлиш ҳақида ўргатмаган. У болаларига вақт ажратиб, улар билан ўйнамаган ёки улар билан Худо ҳақида гаплашмаган бўлса керак. Ундан ташқари унинг хотинлари ҳам кўп бўлган. Бу ҳам унинг катта хатоси эди. Бошқа бошқа оналардан туғилган болаларнинг бир-бирларига меҳри йўқ эди. Аммо Худованд иноятли, унинг ўғиллари орасидан фақат Сулаймонгина Худога сажда қиладиган, Унга ишонадиган ва бўйсунадиган бола бўлди. Бу Худонинг меҳрибонлигини кўрсатади. Аммо бунда Довуднинг ҳам меҳнатлари бор албатта. У кичик Сулаймонга Худованд ҳақида ўргатган, ва у билан кўпроқ вақт ўтказган бўлса эҳтимол. Шунинг учун ҳам Худо Сулаймони Довуддан кейин тахтга ўтқазди.

Фарзандлар Худонинг инъоми, аммо уларга бирдай муносабатда бўлиш, уларнинг ҳаммасини бирдай севиш керак, акс ҳолда катта хатога йўл қўясиз. Севимли бўлмаган болалар, севимли бўлган болани ёмон кўриб қолишади. Бу эса улар катта бўлгач ораларида турли хил жиддий муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади. Ёқуб ҳам ҳамма ўғилларидан кўра Юсуфни кўпроқ яхши кўрарди. Бу акаларига ёқмасди, аммо ўғил бўлиб улар бу ҳақида оталарига билдирмаган. Акаларининг ҳаммаси Юсуфни ёмон кўришгани учун ундан қутулмоқчи бўлишди. Сиз бу ҳикояни яхши биласиз. Бугунги суҳбатимиздан ҳулоса чиқарасиз деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top