Ассалому алайкум. Тасаввур қилинг катта спорт майдони, турли давлатлардан келганлар спортнинг бир тури бўйича мусобақалашмоқдалар. Икки киши ғолиб бўлди. Икки киши бу мусобақада олтин медал билан тақдирланди. Бироқ иккисининг ғалабаси орасида фарқ бор. Бири нимаики қилса ўзи учун қилди. Ғалабага эришиши ва шуҳрат қозониши учун жон жаҳди билан ҳаракат қилди. Иккинчиси эса Худо учун ғалаба қилишга ҳаракат қилди. Бири ҳар қанча тез ҳаракат қилса ҳам, ҳар қанча ютса ҳам ҳеч қачон қаноат ҳосил қилмайди. Икки киши олтин медал билан тақдирланди, бири медални ўзи учун олган бўлса, иккинчиси Худо учун олди. Иккинчи киши қилган ишида Худонинг завқини ҳис қилди, биринчиси эса йўқ. Сиз-чи, қилаётган ишларингиздан Худонинг мамнунлигини ҳис қилаяпсизми?
Ёки мусобақадаги биринчи кишига ўхшаб, қониқиш сизга тутқич бермаяптими? Қилган ишингиздан қониқиш оляпсизми? Атрофимизда 80 фоиз киши ўзларига тўғри келмайдиган ишларни қилмоқдалар. Қилаётган ишларидан қониқиш олмайдилар. Ҳаётга жиддий нигоҳ билан қарайдиган бўлсак, кўпгина кишилар қилаётан ишларида Худонинг ҳузур ҳаловатини топмайдилар. Оқибатда эса «Қани энди…” деган армонлари кўпаяди. Уларнинг бу армонлари ҳаётдан қониқмаслигини билдиради. “Қанийди мен ўша ўринни эгаллаган бўлганимда эди.” “Қанийди бунга эмас бошқа қизга уйланган бўлганимда эди.” “Яна бир имкониятим бўлганида эди”, каби ўйлар уларни тарк этмайди. Ҳар бир эркак ўз қилаётган ишидан мамнун бўлиши, қониқиш олиши керак. Агар эркак ишида бахтли бўлмаса, ҳаётда ҳам ўзини бахтли деб билмайди.
Ишдан қаноатланишни ўрганиш билан бирга кўпчилик эркаклар Худонинг улар ҳаётидаги иродасини бошқарувини тушунмайдилар. Улар интилаётган нарсалар, ҳақиқатда ўзлари хоҳлаган иш эмас, шунчаки ҳаёт тарзини ўзгартириш, бошқаларга таъсир ўтказиш, атрофидагилардан ўзиб кетиш учундир. Баъзи эркаклар Худонинг иродасини билишни истайдилар бироқ улар ҳаётида Худонинг фикрларини тушунмайдилар. Иш эркаклар учун шунчалик муҳим экан, бу нарса улар учун лаънат бўлиб қолмайдими? Иш илк инсониятнинг қилган гуноҳи натижаси эмас. Албатта Худо уларнинг қилган гуноҳи учун ерни лаънатлади, бироқ У ишни ҳали илк инсоният гуноҳ қилмасидан олдин муқаддаслаган эди. Агар ёдингизда бўлса Ибтидо китобида, Худо Одам Атога боғга қарашни ва уларни парвариш қилишни буюрган эди. Кейинроқ, шайтон уларни йўлдан оздиргач, Худо ерни лаънатлади ва: «Энди сен сабабли ер лаънатидир. Умринг бўйи машаққат чекиб, ер ундирган ҳосилдан ейсан», деди.
Демак иш эмас, ер лаънатланган. Иш ҳали ҳам муқаддас вазифа. Ишни Худованд муқаддас қилган экан, қандай қилиб қилаётган ишимиз орқали қаноат оламиз. Қилаётган ишимиздан ўзимиз хоҳлаган нарсани олаяпмизми? Қилаётган ишдан қониқиш олишнинг сири истаган нарсамизни олишда эмас, нима хоҳлашимизни аниқлаштиришда. Ҳар доим хоҳлаш билан керакли нарсанинг орасида чуқур фикрлаш ётади. Кўпчилик эркаклар фақат ўзлари хоҳлаган нарсани олишни ёқтиришади. Бошқалар эса ўзларига нима энг керакли эканини аниқлаштириб олиб, сўнгра Худони мамнун қилиш учун яшайди. Шунда улар ич-ичидан Худонинг ҳузур-ҳаловатини ҳис қиладилар. Сиз ҳам ўзингизга керакли бўлган нарсани аниқлаштириб олмоқчимисиз? Бунинг учун аввало интилишларингизни аниқлаб олишингиз зарур. Бу ҳақида эса кейинги сафар давом эттирамиз.