3:49

Ҳақиқий дўстинг кимлигини биласанми?

MP3

Ассалому алайкум. Мутаҳассислиги бўйича юқори поғоналарга чиқиш, ишда муваффақиятлар қозониш, банкда каттагина ҳисоб рақамига эга бўлиш, атрофидагилар орасида каттагина обрў ва қадр-қимматга эга бўлиш, ҳар бир эркакнинг истаги. Ҳар бир эркак шунга интилади. Киши каттагина мансабга эга бўлгач, ёки бўлмаса пули кўпайиб, ҳаётининг энг гуллаб яшнаган даврида атрофида дўстлар кўпаяди. Ишхонада ҳам дўст деб аташи мумкин бўлган, кишилар топилади. Бироқ буларни ҳақиқий дўст деб бўлармикан? Бу ҳақида ўйлаб кўриш керак. Балки шунчаки яқин ҳамкасбчиликни дўст деб ўйлаётгандирсиз? Чунки мутаҳассислигингиз бир, иш борасида қарашларингиз бир, муаммолар бир. Бу нарсалар ҳам кишини яқинлаштиради. Бироқ буларни ҳақиқий дўстлик муносабати дейиш мушкул.

Атрофингизда кўплаб танишларингиз бордир, аммо ҳақиқатда сизни тушунадиган ва дилдан суҳбатлаша олишингиз мумкин бўлган бирортаси борми? Баъзида йигит кишининг кўплаб танишлари бўлсада, дилдан суҳбатлашадиган кишиси бўлмайди. Юқорида айтганимиздек ишда ва ҳаётда омадингиз келса ҳам: “Менинг элликта ёки юзта дўстим бор”, деб айтолмайсиз. Агар кимдир шундай деган тақдирда ҳам у ҳақиқий дўстларни эмас, шунчаки танишларни назарда тутади. Ҳеч кимнинг элликта дўсти бўлмайди. Дўстлик муносабатлари учун вақт ва энергия керак. Шунча дўст учун вақт ва энергиянгиз борми? Бир куни икки кишининг суҳбатини эшитиб қолдим. Бири иккинчисига мақтаниб: “Биласанми, менинг юзта дўстим бор”, деди. Иккинчиси эса шу заҳотиёқ: “Ёлғон шунча дўстинг йўқ”, деди. Кейин эса гапини давом эттириб: “Сенинг балки юзта танишинг бордир, бироқ уларнинг ичида ҳақиқий дўстинг йўқ. Шу юзтанинг орасида учтагина ҳақиқий дўстинг топилса ҳам хурсанд бўлишинг керак”, деди.

Бу суҳбат мени ўйлантириб қўйди. Мен ёқтирадиган ва биргаликда вақтимизни яхши ўтказадиган кўплаб кишилар бор. Уларни ким деб атай, танишларим дебми ёки дўстларим дебми? Шу суҳбатдан сўнг ҳақиқий дўстим борми, деб ўйлаб қолдим. Баъзилар фақат яхши кунлардагина сизга дўст бўлиши мумкин. Қийин пайтларда ҳам ёнингизда турадиган, сизнинг яна оёққа туриб олишингизга ёрдам берадиган дўстларгина ҳақиқий дўст деб аталади. Туғилган кунингизда ёки меҳмонга чақирганингизда сизга совға ва яхши тилак билдирадиган кишиларнинг нечтаси, кунингиз битиб, вафот этганингизда қабрингиз тепасида чин дилдан йиғлаб тураркин? Сулаймоннинг маталлар китобида шундай сўзлар бор: «Бойлик дўстлар устига дўст келтиради, камбағал бор дўстидан ҳам айрилади.” Балки сизнинг бир нечта яқин дўстларингиз бордир. Ёки умуман дўстингиз йўқдир. Нима бўлган тақдирда ҳам қуйидаги саволларга ҳа ёки йўқ деган жавоб бериш орқали, ҳақиқий дўстингиз бор йўқлигини билиб оласиз.

Ишларингиз яхши кетмаётганда, қийин аҳволга тушиб қолганингизда аҳволингизни айтадиган яқин дўстингиз борми? Ҳа, Йўқ.

Ҳар қандай фикрингизни менинг устимдан кулади деб қўрқмай айта оладиган кишингиз борми? Ҳа, Йўқ.

Билағонлик қилмай, оғир пайтларингизда сизни диққат билан эшитадиган дўстингиз борми? Ҳа. Йўқ.

Гуноҳ қилаётганингизда, буни сизга айта олдиган дўстингиз борми? Ҳа. Йўқ.

Оғир аҳволда қолганингизда ёнингизда тура оладиган киши борми? Ҳа. Йўқ.

Фақат эркак кишигина тушуна оладиган ҳисларингизни, дардларингизни эшита оладиган ва ҳаётда доимо ҳар қандай ҳолатда сиз билан бирга бўлган яқинингиз борми? Ҳа. Йўқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top