2:47

Нотўғри қарор қилмаслик

MP3

Ассалому алайкум. Биз қарор қилишлар ҳақида гаплашаётган эканмиз, қарорлар ўртасида тўғри ва нотўғри деган тушунча борлигини ҳам билишимиз керак. Яхши қарорлар қилиш қийин, бироқ доно қарорлар қилиш ундан-да қийин. Агар биз нотўғри қарор қилмасликни билсак, тўғри қарорлар қилишимиз анча осонлашади. Киши тўғри қарор қилаётганига ишоняптими, демак у нотўғри қарор қилмасликни билади. Қандай қилиб қарор қилишда яхши натижаларга эришиш мумкин? Яхши қарорлар қилиш устида ўтказилган изланишлар шуни кўрсатадики, яхши қарорлар қилиш сир экан. Ундай бўлса биз нотўғри қарор қилишдан қочишни билишимиз керак. Исо Масиҳ эса бу масалада бизга энг яхши намуна бўла олади.

Тарихга назар ташласак, бутун инсоният тарихини ёмон тарафга ҳам яхши тарафга ҳам ўзгартириб ташлаган қарорлар ҳақида билиб оламиз. Масалан, Мартин Лютер, ҳаворий Павлус, Абрам Линколнлар тўғри қарор қилган кишиларга мисол бўлса, Гитлер, Сталин ва Муссолини каби кишилар нотўғри ва ёмон қарор қилган кишиларга мисол бўла олади. Аммо ҳеч қайси қарор Исо Шайтоннинг васвасасига дучор бўлгандаги уч қарорига тенглаша олмайди. У ҳали хизматини бошламасидан олдин шайтон Уни саҳрода васвасага солган эди. У қирқ кун рўза тутган ва оч қолган эди. Шайтон Исога Унинг онгидаги нарса билан ҳужум қилиш учун яқинлашди. Агар у Исони кўндира олса, бутун тарихимизни салбий томонга ўзгартирган олган бўларди.

Тасаввур қилинг, агар ўшанда Исо Масиҳ васвасага енгилганида, у ҳам биз каби оддий гуноҳкорга айланган бўларди. Ҳеч ким Унинг Худолигига ишонмасди. У бизнинг гуноҳларимиз учун қурбон бўладиган гуноҳсиз Қўзи ҳам бўлолмасди. Шундай бўлганида бугун биз ҳалигача Масиҳни кутаётган бўлардик. Аммо Исо тўғри қарор қилди биз эса заифликларимизни тушунадиган Зотга эга бўлдик. Ибронийларда айтилганидек: «Бизнинг Олийруҳониймиз заифликларимизга ҳамдард бўлишга ожиз эмас, У ҳар томондан бизлар каби васвасага солинган, лекин гуноҳ қилмаган.” Исо васваса чоғида қандай қарор қилди. Унинг учун тошнинг нонга айланиши ёки айланиши муҳим бўлмаган.

У шу Ишим билан Худога қарши чиқаманми йўқми деб ўйлаган. Тахминимизча Шайтон ўша пайтда Исо Масиҳ унинг учун энг яхши ўлжа бўлади, деб ўйлаган. Унинг биринчи васвасаси эскирган усулда эди. Ёдингизда бўлса худди шу усул билан у Одам Ато билан Момо Ҳавони ҳам алдаган эди. Исо Масиҳнинг жавоби эса бизга самарали қарор қилишнинг биринчи усулини кўрсатади. У: «Ёзилганки, «Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”.” Бизнинг яхши қарорлар қилиш ва нотўғри қарор қилишдан қочишга қўйган биринчи қадамимиз Худо Каломи бўйича яшашдир. Кейинги сафар суҳбатимизнинг давомини тинглайсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top