2:54

Оқибатлар

MP3

Ассалому алайкум. Ўтган сафар силар билан самарали қарор қилишнинг учта усули билан танишиб чиқдик. Бу уч усул бевосита Масиҳнинг васвасаларга қарши туриши билан боғлиқ. Келинг ҳозир шу учта усулни яна қайта такрорлаб оламиз. Исо Масиҳнинг биринчи тўғри қарори қуйидагича эди: «Ёзилганки, инсон биргина нон билан эмас, Худонинг оғзидан чиққан сўз билан яшайди”. Бу билан эса самарали қарор қилишнинг биринчи усулини кўрсатди.

Шайтон иккинчи марта Масҳни васвасага солганида Исо Масиҳ шайтонга яна “Ёзилганки, «Раббинг бўлган Худовандни синама”.” – деб жавоб берди. Шайтон нотўғри қарорлар қилишимиз учун Каломдан парча келтириши мумкин.

Самарали қарор қилишнинг иккинчи усули бу Худовандни синамаслик экан. Шайтон учинчи марта васваса қилиб кўрди, бироқ Исо Масиҳ, Тавротда: «Раббинг Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл”, деб ёзилган”- деди. Демак, самарали қарор қилишнинг учинчи усули бу ҳар доим Худога сажда қилиш ва фақат Унга хизмат қилиш экан. Бу уч усул ҳар доим тўғри қарор қилишимизни кафолатламаса ҳам, нотўғри қарор қилмаслигимиз учун катта имкониятлар беради. Агар биз Худонинг Каломига тўғри келмайдиган қарорлар қилсак, демак улар ёмон қарорлар бўлади. Худони синайдиган ахмоқона қарорлар қилишдан ўзингизни тийинг.

Сизни Худони улуғлашдан ва Унга хизмат қилишдан тўхтатадиган қарорлар қилманг. Исо Масиҳ ҳар сафар қарор қилишда Худонинг Каломига юз бурди. Инсоннинг ички кучи етарли эмаслигини у биларди. Худонинг Каломи бўйича яшайдиган киши ҳар доим тўғри қарорлар қилади ва йўлида гуллаб яшнайди. Биз қарор қиладиган ҳар бир қароримизнинг ортида натижаси бор. Қилаётган қарорларимизнинг руҳий ва моддий натижалари бор. Масиҳ: «Ҳеч ким ҳам Худога ҳам пулга бирдек сиғина олмайди”, — деган эди. Биз иккаласига ҳам бирдек хизмат қила олмас эканмиз, қиладиган қарорларимизда ҳар иккаласининг ҳам таъсири бўлади. Қиладиган ҳар бир қароримизнинг руҳий томони бор.

Ҳаётимизнинг ўзи руҳий ҳақиқатлардан иборат шундай экан ҳар бир қароримизга кўра руҳий натижага эга бўламиз. Агар бирор киши ўзига зарур бўлмаган ишни олса, бу нотўғри қарор бўлади. Чунки бу билан у жуда банд бўлади. Бошқа ишларга китоб ўқишга, болаларига ва хотинига вақт ажратишга вақти қолмайди. Бироқ хотинининг қаттиқ ишламаслиги учун қўшимча иш олса бу тўғри қарор бўлади. Чунки бу қарорнинг ортида руҳий ҳақиқатлар бор. Каломда хотинни ўзини севгандек севиш буюрилган. Бу билан у хотинига ғамхўр эканини кўрсатади. Вақтимизни ва пулимизни қандай сарфлашимизга қараб бошқалар бизнинг қандай киши эканимизни билиб олади. Биз қиладиган ҳар бир қарорларимиз ортидан моддий натижалар келади. Агар сиз бизнесингиздаги ишларда, пул жамғаришда ва саҳоватда Масиҳга эргашсангиз моддий натижаларга эга бўлган қарорларингизни тубдан ўзгартириб юборади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top