4:09

Туғма мижоз

MP3

Ассалому алайкум џадрли ота-оналар. Биз сизлар билан ўтган сухбатимизда тарбиянинг муаммоли томонларидан бири хаџида сухбатлашдик. Сиз болангизга тўћри тарбия беришни истасангиз унинг мижози џандай эканлигини хам билиб олишингиз керак бўлади. Мижознинг амалда жуда кўп турлари мавжуд. Доктор Чес ва Томаслар болалардаги мижознинг тўџџизта таркибий џисмини кўрсатиб ўтишган. Улар янги тућилган чаџалоџларда хам мавжуд бўлишини, кейинчалик эса ривожланиб боришини аниџлашган. Боладаги хусусиятлар атроф мухит таъсирида ривожланиб боради, мижоз эса бола шахсиятига махкам ўрнашиб олади. ХАтто бутун умр давомида саџланиб џолади. Мижоз џуйидаги џисмлардан иборат: 1) Фаоллик даражаси: ФАрзанд тућилиши биланоџ унда ўзига хос фаоллик вужудга келади. 2) Изчиллик: оч џолиш, овџатланиш, организмни бўшатиш ва уйџуга кетиш-уйћонишнинг кетма кетлиги. 3) Яџинлашиш ва узоџлашиш: боланинг нотаниш одамларга, озиџ-овџатларга, ўйинчоџларга нисбатан бўлган табиий реакцияси.

4) Мослашиш: Ташџи шароитларнинг ўзгаришига нисбатан боланинг тез ёки узоџ ваџт мобайнида мослашиши. 5) Реакциянинг изчиллиги: Кайфиятни ифодалашга кетган энергия миџдори. 6) Реакциялар џамрови: ТАшџи таъсирларга нисбатан џайтарилган хатти-харакатларнинг самараси. 7) Кайфият сифатлари: Шўхчанлик, лаззатланиш, џувноџлик, бошџаларга тез ўрганиш ва буларга тескари бўлган йићлоџилик, хаммадан џочиш каби сифатларга эга бўлиш. 8) Бўшашганлик: Диџџатни ташџи таъсирларга нисбатан жамлай олмаслик. 9) Диџџат эътибор ва ћайратлилик: Џийинчиликларни енгиб ўтишдаги боланигн фаоллиги.

Таъсирчан болалар янги шароитга тез кўника олмайдилар. Шунингдек кўпинча ёмон кайфиятда бўладиган, айниџса ота-онасининг дийдоридан узоџ ваџт махрум бўлиб, тушкун холатда юрадиган болаларда хам янги шароитга кўникиш џийин кечади. Айнан мана шундай болалар катталардан олаётган мехр ва эркалашларга џониџмайдилар.

Доктор Чес ва Томаслар мазкур тўџџизта ўлчов асосида янги тућилган болаларга бахор беришнинг кўп тармоџли формуласини ишлаб чиџџанлар. Унга кўра чаџалоџ тарбиясининг осон ёки оћир кечишини олдиндан айтиб бериш имконияти яратилади. Тарбияси осон болалар ота-онасидан кўп эътиборни талаб џилмайди. Тарбияси оћир болалар эса уни дунёга келтиргани учун инсонларнинг, айниџса, онасининг ўзига жуда кўп эътибор беришини истайди. Юџоридагилардан келиб чиџџан холда џуйидагиларга алохида эътибор џилинг. Аввало боланинг улћайиши уни ўраб турган доираларга боћлиџ эмас. Ундаги тућма хусусиятлар боланинг ўсишига кучли таъсир кўрсатади. Иккинчидан эса боланинг тућма хусусиятларидан џатъий назар, унинг тарбиясида онаси ёки отаси билан йўлга џўйилган мулоџот хал џилувчи ахамиятга эга бўлади. ТАрбияси оћир болани ўџитиш џанчалик џийин бўлмасин, она мехри самарали натижа беради. Ота-она мехри боладаги тућма хусусиятларни ўзгартиришга, уни яхши ёки ёмон томонларга буриб юборишга џодирдир.

Ота-оналарнинг аксарияти ўз фарзандларини жону дилдан севадилар ва ўз мехр-мухаббатларини етказяпман деб ўйлайдилар. Бугунги куннинг энг катта муаммоси хам мана шунда. Ота-оналар ўзларининг џалб тўрига яширинган мехр-мухаббатларини болаларига кўрсатиш йўлларини билмайдилар. АГар ота-оналарда боласи билан самимий муносабат бўлмаса боладаги џолган барча хатти харакатлар мўрт асосга џурилган бўлади ва келгусида кўплаб муаммоларга сабаб бўлади. Азизлар сиз бизнинг сухбатларимиз орџали џандай џилиб фарзандингиз билан яџин ва мустахкам муносабат ўрнатиш, ўзаро мехр мухаббатни болага џандай етказиш хаџида билиб олишингиз мумкин. Бунинг учун бизнинг сухбатларимизни џолдирмай тинглашингиз керак бўлади. Кейинги сафар бола тарбиясидаги маълум бир шартлар билан таништирамиз. Унгача соћ ва ОМОН бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top