3:53

Биз болалар учун ўрнакмиз

MP3

Ассалому алайкум џадрли ота-оналар. Биз биламизга болалар бизга таџлид џилиб, хаётни ўрганади. Улар нигох олџали мулоџотни хам шу тарзда ўзлаштиришади. ФАрзандимизга мехр билан боџсак, ўз навбатида, у хам шунга мос равишда жавоб џайтаради. Баъзи болаларга гапирсангиз хам кўзингизга џарамайди. Бу холат сизга ћалати кўриниши мумкин. Бундай болани хамма хам ёџтиравермайди. Унинг бошџалар билан дўст тутиниши, шахсий муносабатларда бўлиши осон кечмайди. Бунинг сабаби шуки, у нигохини олиб џочаётганини ўзи хам билмайди. Худди шу масалада олимлар тадџиџот олиб борганлар. Олимлар хамшира ва касалхона ходимларининг џайди хоналарга кўпроџ кириб туришини хисоблаб чиџишган. Натижада улар хамшираларнинг џандай болаларга кўпроџ эътибор беришлари аниџланди. Бунда касалликларнинг тури, муолажалар рўйхати, ваџти хам хисобга олинди. Англаган бўлсангиз керак, ёџимтой болалар хамшира ва ходимларнинг эътиборига бошџаларга џараганда кўпроџ сазовор бўлишган. Нега шундай?

Бунинг сабаби оддий, нигох алмашинувида. АГар ота оналар ўз мулоџотларида самимий, беминнат мехр-мухаббатларини ифода эта билсалар, фарзандлари билан бўладиган муаммоларнинг олдини олган бўладилар. Олимлар яна бир тадџиџот ўтказишди. Улар жуда ћалати нарсанигн, яъни болаларнинг ривожланмай џолиши холатининг гувохи бўлишди. Уларнинг ёши асосан олти ойликдан бир ёшгача бўлиб, уларда ривожланмай џолиш аломатлари кўзга ташланди. Нега боланинг яшашга бўлган интилиши йўџолди?! Маълум бўлишича, ота-оналар ўзлари сезмаган холда фарзандларидан юз ўгирганлар. Улар ўз фарзандларидан ошкора воз кечмасаларда, хатти харакатлари орџали унинг керакмаслигини билдириб џўйганлар. Боладан кўзини олиб џочганлар, уни иложи борича џўлига олмасликка уринганлар. Улар ота-оналик вазифаси фаџат овџатлантириш ва кийинтиришдан иборат деб тушунганлар.

Иккинчи жахон уруши пайтида фашист самолётлари Лондон устига бостириб борганида кўплаб болалар шахар четидаги бехавотир олиб чиџиб кетилган. Уларнинг ота-оналари эса шахарда џолдирилган. Болаларни барча тиббий тахлил ва жисмоний текширувлардан ўтказиб турганлар, ўз ваџтида овџатлантирганлар, покиза саџлаганлар. Уларга џараган ходимлар болаларнинг хиссий эхтиёжларини џондиришга улгурмаган. Натижада уларнинг аксарияти мехр етишмаслигидан џийналганлар. Рухий етишмовчилик жисмоний зарбадан кўра оћирроџ асорат џолдириши мумкин. Биз мухаббатимизни ўзаро нигох алмашиш орџали ифода этар эканмиз, бу усул ва жисмоний мулоџот бола џобилияти хамда унинг ўџишига ижобий таъсир џилади. Мехрга џониџџан бола ўџитувчиси билан осон тил топишади. Ўџитувчисининг олдига дадил келиб: “Мен бир вароџ олсам майлими?” деб сўрай олади.

Ерга џараб юрган боладан эса бундай саволни кутиб бўлмайди. Бундай болаларни гапга солиш учун анча-мунча тер тўкишга тўћри келади. Улар ўџитувчисига чап беришга уринадилар, олдига тўћри бора олмай, иккиланадилар., чаџирилганда хам айланиб ўтадилар. Асаблари таранг холатда юрганликлари боис ўџишларида хам катта камчиликлар юзага келади. Агар хаётингизда бирор бир иш билан џаттиџ банд бўлсангиз ва болангизга етарлича эътибор бермаётган бўлсангиз, унинг характери хам ўзгариб џолади. У жиззаки, тезда хафа бўладиган, ёки ћашга тегадиган бўлиб џолишади. Буларнинг бари уларга етарлича эътибор бермасликдан, ўзаро нигох алмашмасликдан келиб чиџади. Фарзанд камоли учун хавф тућдирмайдиган ягона усул-бу бизнинг самимий мехр мухаббатимиздир. У бизни хеч џачон ёмон ахволга солиб џўймайди, хамиша муаммоларнинг олдини олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top