4:15

Ўсмирликка ўтишга тайёргарлик

MP3

Ассалому алайкум џадрли ота-оналар. Азизлар хар биримиз ўз фарзандимизнинг хар томонлама етук бўлишларини истаймиз. Ёшликларидан уларнинг камолини кўришни, бир кун келиб улар билан фахрланиш истаги билан яшаймиз. Бироџ ўзингиз билганингиздай фарзанд тарбия џилиш, унинг камолини кўриш осон иш эмас. Бунинг ортида тоћдай машаџџатлар ётади. Фарзанднинг ёшлигида хам џийинчиликлари бўлади, бироџ энг катта џийинчилик ўсмирликка ўтиш пайтида кечади. Нима учун шундай? Нима учун џизалоџлар ўсмир ёшига ўтиш палласида шунчалар мехрга зор бўлишади? Жавоби оддий: ўсмир ёшига ўтиш учун уларга хар доимгидан кўра кўпроџ мехр-мухаббат керак бўлади. Хар бир џизча бу даврга ўз тайёргарлиги билан етиб келади. Џайсидир бири мехрга џониб, яна бири мехрга зор бўлиб… Бундай паллада иккита мухим нарсани англаб етиш зарур бўлади. Биринчиси ўзини англай билиш, иккинчиси аёл зотига мансуб эканини хис џилиш. Бу ўринда џиз боланинг аёл сифатидаги хусусиятларига тўхталиб ўтсак.

Юџорида айтиб ўтганимиздек, џиз бола улћайгани сари унда мехр мухаббатга ташналик туйћуси зўрайиб боради. Англаб бўлмас ички бир туйћу билан ўтиш даври ажойиботларини енгиб ўтиши лозимлигини хис џилади. Џиз бола 100% ўзини англаб етиши шарт. У ўзининг аёл зотига мансублигини тўла тўкис хис џила олса, ўтиш даврида кайфияти ўзгариб тургани билан муаммолар осон бархам топади. Унинг аёллик сифатларига эга эканлигига ишончи џанчалик мустахкам бўлса, у тенгдошлари тоомнидан џилинаётган босимларга шунчалик яхши бардош Бера олади, ота-онасинигн хаётга муносабатини хам маъџуллайди. Агар отаси тирик бўлса, џизча ўзининг аёл зотига мансублигини отаси кўмагида англаб етишга уринади. Отаси џизидаги ижобий фазилатларни бўрттириб кўрсатиш орџали џизига ўзини тўла англаб етиши учун имконият яратиб беради. Ўзаро нигох алмашиш, жисмоний таъсир кўрсатиш воситасида ота џизини хаџиџий хаёт йўлига бошлай олади. Ота мехри ва ёрдами унга онаникидан хам тезроџ таъсир џилади.

Џизчанинг 2-3 ёшида ота мехрига бўлган эхтиёжи у 13 ёшга кирганида хам саџланиб џолади. Жамиятимизнинг энг катта муаммоларидан бири шундаки, џизлар улћайгани сари оталар улардан йироџлашиб боради. Улар џизларига ўз мехрларини кўрсатишда ўзини ноџулай хис џиладилар, аммо айнан шу даврда, яъни 10-11 ёшида џизалоџларнинг ота мехрига жуда катта эхтиёжи тућилишини билмайдилар. Бу кечириб бўлмас холат. Оталар биз фарзандимизга талаб џилинган барча нарсани беришимиз лозимлигини унутманг, чунки бизнинг мехримиз уларга бутун умр давомида сув ва хаводек зарур бўлади. Тасаввур џилинг сизнинг 11 ёшли џизингиз бор. У сизнинг ишдан келишингизни интиџлик билан кутади. Хали юџорида айтиб ўтганимиздек, бу ёшда џизалоџлардаги мехрга ташналик ортади. У сиз билан ўз хис-туйћулари хаџида, мактабдаги дугоналари билан бўлган муаммолари хаџида сухбатлашишни шу борада сизнинг маслахатингизни хам кутади.

Бироџ сиз ишдан чарчаб келасиз,. Баъзи ваџтларда аранг овџатланиб, жойингизга чўзилишга улгурасиз. Ишхонадаги ишлар ва келишмовчиликлар сизни кун бўйи холдан тойдиради. Буни џизингиз тушунмайди, чунки у хали катта одам эмас. Ишдан келиб, овџатлангач, газетани олиб диванга ёнбошлайсиз. Дам олишни истайсиз, бироџ эсланг, бу пайтда џизингиз сизнинг мехрингизга мухтож бўлади. Сиз џандай холатда бўлишингиздан џатъий назар келажакда џизингиз хаётидаги муаммоларнинг олдини олиш учун, унга хозироџ ваџт ажратишни бошлашингизга тўћри келади. Статистик маълумотларга кўра бугунги кунда хар олти боладан биттаси жиноий ишлари учун суд џилинмоџда. Буларнинг орасида фарзандларингиздан бири бўлишини хохламассиз. Шундай бўлса хозироџ ўз оромингиздан кечиб, фарзандингизга ваџт ажратинг. Азизлар келажакда яхши хосил олиш учун хозир, дам олмай, астойдил харакат џилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top