4:09

Ярашиқли ва ярашиқсиз мухаббат

MP3

Ассалому алайкум џадрли ота-оналар. Мен бугун сизларга «болага ортиџча мехр бериш мумкинми”, деган саволни бермоџчиман. Бунга нима дейсиз? Баъзилар ортиџча мехр болани талтайтириб юборади, десалар, баъзи бировлар у хеч џачон болага зарар келтирмайди, деб хисоблайдилар. Бу масаладаги келишмовчиликлар хар икала томонни хам ихтилофга олиб бориши мумкин. Биринчи гурухдагилар болага хамма нарса мумкин, деб туриб олсалар, иккинчи гурухдагилар џаттиџ интизомни ёџлаб чиџадилар. Бу масалани ярашиџли ва ярашиџсиз мухаббат нуџтаи назаридан кўриб чиџишни таклиф џиламан. Ярашиџли мухаббат атамаси остида фарзандга соћлом тарбия бериш ва фарзандни хиссий жихатдан ўстириш жараёнини тушунадиган бўлсак, биз бу борада ишончли асосларларга эга бўлган бўламиз. Шундагина ота-она бераётган ярашиџли мухаббат фарзандга ортиџчалик џилмаслигини, ярашиџсиз мухаббат эса фарзанд учун зарарли эканини бемалол исботлашимиз мумкин.

Шунинг учун келинг хозир ярашиџсиз мухаббатнинг нималигини кўриб чиџамиз. Менинг фикримча ярашиџсиз мухаббат фарзанднинг хиссий ривожига тўћаноџ бўлувчи хатти харакатдир. Сабаби бундай мехр-мухаббат боалнинг хиссий эхтиёжларини џондириш ўрнига фарзанддаги ота-онага боџимандалик хисларини ривожлантиради, ундаги ўзига ишонч туйћуларининг ривожланишига тўсџинлик џилади. Ярашиџсиз мухаббатнинг џуйидаги тўрт тури бор: эгадорлик характеридаги мехр-мухаббат, савдойи мехр – мухаббат, орзуланган мехр-мухаббат, ўринлари алмашган мехр – мухаббат. Эгадорлик характеридаги мехр мухаббат боладаги ота-онага џарамлик хиссини ривожлантиришга џаратилганлиги билан характерлидир. Таниџли тарбиячи Пол Турнернинг фикрича бола гўдаклик чоћида ота-онага сўзсиз равишда боџиманда бўлади. Бироџ бу џарамлик бола улћайгани сари озайтирилиб борилмаса, муџаррар равишда у фарзанднинг рухий ривожига тўћаноџ бўлиб џолади. Кўпчилик ота – оналар бу џарамликни саџлаб џолишга харакат џилади.

Бундай ота оналар бунга хукм, дўџ пўписа ва фарзанддан ўзларига сўзсиз бўйсунишни талаб џилиш орџали эришадилар. Тўћри, фарзанд уларники. Унга эгалик џилишга хаџлидирлар. Бундай ота-оналар инсон сифатида шаклланаётган мустаџил хаётга џадам џўяётган фарзандларига нисбатан шахсий буюмга џарагадек муносабатда бўладилар. ФАрзандга мустаџил фикр юритишни, ўзидаги ижобий сифатларни ривожлантиришни, шахс сифатида такомил топиб боришни ўргатишлари лозим. Акс холда улар бизга бутунлай боџиманда ва хаётда ўз ўрнини топа билмаган шахсларга айланиб џоладилар. Орзуланган мухаббатда эса бир ваџтлар ота-она ўзлари эриша олмаган нарсаларга фарзандлари орџали эришмоџчи бўладилар. Ўћли орџали спортдаги муваффаџиятларга эришмоџчи бўлган отани кўрганмисиз? Агар спорт комплексларига борсангиз бундай отани албатта учратасиз.

Ўйин давомида жуда хаяжонланади, ўзини худди майдондаги ўйинчидек хис џилади. Хакамга жон жахди билан эътироз билдиради. Энг ёмони ўћли хато џилиб џўйса уни бошџалар олдида сўкади, камситади. Орзуларимизни фарзандларимиз воситасида рўёбга чиџаришни истаймиз. Хаммамиз у ёки бу даражада фарзандимиз орџали маџсадга эришиш йўлларини џидирамиз, тўћрими? Сиз хам ўйлаб кўринг балки ёшлигинигизда эриша олмаган орзуларингизга хозир фарзандингиз орџали эришишга харакат џилаётгандирсиз? ХАр бир фарзанд ўз орзулари, маџсадларига эга бўлади. Биз уларга хаёт йўлини мажбурий равишда танлаб берсак, фарзандларимизнинг инон ихтиёри, эрк-хохиши џаерда џолади? Уларга нисбатан мехримиз барча шартлардан холи бўлсин. Биз уларни орзуларимиз йўлидаги мехрр-мухаббат билан эмас, Тангри таоло ато этган чинакам ота-оналик мехри билан ардоџлайлик. Болаларимизни тўћри ва халол йўлдан боришларига бош-џош бўлайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top