4:09

Фарзанд ғазаби

MP3

Ассалому алайкум џадрли ота-оналар. Бугунги мавзумиз ћайриоддий бироџ энг мухим ва муаммоли бўлган холатлардан бири хаџида. Ћазаб хар бир инсонда, шу жумладан фарзандда хам мавжуд бўлиб, у ташџи таъсирларга нисбатан бериладиган табиий жавоб саналади. Ота-онанинг асосий вазифаларидан бири фарзандни ћазаби келганда ўзини назорат џилишга ўргатишдан иборат. Менинг назаримда, бу тарбиянинг энг оћир џисми. Аксарият ота-оналар фарзандининг ћазабига ноўрин, нотўћри жавоб џайтарадилар. Бу эса нохуш оџибатларга олиб келиши мумкин. Бир ўйлаб кўринг бола ўз ћазабини икки хил шаклда: сўз ёки хатти харакати орџали ифода этиши мумкин. Икала холатда хам ота-она жавоб беришга ожиз џолади. Бола ћазабини ер тепиниш, ўйинчоџларини ирћитиш, бошџаларни уриш орџали ифодаласа, албатта бунга чора кўриш лозим. У сўз орџали ћазабини юзага чиџарса, ўзгаларга нисбатан хурматсизлик џилган бўлади. Бунга хам чора кўрмай џолдириб бўлмайди. Ота-она нима џилиши мумкин? Ћазаб чойнакдаги бућ каби, ташџарига чиџиб кетиши шарт.

Хеч ким, хатто гўдак хам ћазабини ичига юта олмайди. Агар бир фарзандимизга ћазабини юзага чиџариши учун имкон яратиб бермасак, у ўз хиссиётларини ичига ютишга мажбур бўлади. Ичга ютилган ћазаб эса хеч џачон йўџ бўлиб кетмайди ва бу кейинчалик унинг хаётида кўплаб муаммоларнинг келиб чиџишига сабаб бўлиб џолади. Бола ћазабини сўз ёки харакат орџали ифода этаётганда, унга жазо берилса боланинг хис-туйћулари шишага џамалгандек унинг џалбида димланиб џолади. Натижада бола етуклик ёшига етганда хам ўз ћазабини бошџара олмай џолади. Мен бундай холатни жазо џопџони деб атайман. Биз ота оналар бу йўл билан фарзандларимиз ўз ћазабларини назорат џила олмасликларини тушуниб етишимиз даркор. Шу ўринда ота оналарнинг бошџа бир хатоси устида хам тўхталиб ўтиш лозим. Баъзан ота она ћазаб ўтида ёниб турган боласини тинчлантириш учун унга ўзларининг ћазабларини сочадилар. Бундай вазиятларда бола батамом ўзини йўџотади, ота она ћазабидан химоя топа олмай џолади. Кўп учрайдиган холатлардан бири шуки, ота-оналар боласига: « Сени буднай џилаётганингни иккинчи кўрмай? БУни эсингда тут!” деб даћдаћа џиладилар.

Ота-она боалга ћазаб билан баџирса, бола учун ћазабни ифодалашнинг табиий йўллари беркилади. Натижада бола ўз ћазабини ичига ютишга мажбур бўлади. Устига устак унга ота-онасининг хам ћазаби џўшилади. Шубхасиз, аксарият ота – оналар бола ћазабланганда нима џилишни билмайдилар. Бола ичидаги ћазабни юзага чиџаришга уринганида уни жазолайдилар, уришадилар ёки шунга ўхшаш бирор нарса билан босишга интиладилар. Бола эса ћазабини ичига ютишга мажбур бўлади. Бу болага салбий таъсир џилади. Бир кунмас бир кун бу нарса албатта юзага чиџади. Бола ўз ћазабини кўп ичига ютган бўлса, бу ћазаб «пассив агрессив” шаклда юзага чиџади. Пассив агрессив хатти харакат фарзанд тушунмаган, билмаган холда тутган йўлдир. Улар ўз хатти харакатлари билан ўџитувчилари, ота-онасининг ћазабини џўзћатади. Уларга шундай йўл билан ћазабини ифодалайди. Буни яширин ћазаб дейиш мумкин. Бундай холатда ота-оналар нима џилишларини билмай џоладилар.

Пассив агрессив хатти харакат очиџ, ростгўй, тўћри ва оћзаки ћазабни ифодалашнинг акси бўлиб, бу усул билан ифодаланган ћазаб яширин холда бўлади. ВАџтни чўзиш, ўжарлик, имиллаш, атайлаб эсдан чиџариш шулар жумласидандир. Фарзандда шундай холат бошланса, уни тарбиялаш ўта мушкуллашади. Бу холатда фарзанд ўз ћазабини бошџаряпти, лекин у кўринмайди. Буни тушуниб етмаган ота-оналар ћазабланиб, фарзандларидан ранжиб вазиятни яна хам оћрилаштирадилар. Ёдда тутинг, бундай холатдаги болалар ота-онаси ёки ўџитувчисини атайин ранжитмайди. Бу юџорида айтганимиздай жазо џопџонининг натижаси. Бунигн сабаблари нимада? Буни билмоџчи бўлсангиз, кейинги сухбатларимизни тинглаб боринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top