Ассалому алайкум азиз биродарлар. Бугун хам сизлар билан ғойибона дийдорлашиб турганимиздан хурсандмиз. Ер юзида эркак ва аёл зоти бор экан, улар ўртасидаги фарқлар хам доимо мавжуд бўлади. Хеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун оилада эр ва Хотин ўртасида келишмовчиликлар бўлади? Чунки Худованд уларни бир хил қилиб эмас икки хил қилиб яратди. Худованд одамларни икки хил жинсли қилиб яратди. Уларни эркак ва аёл қилиб яратди. Эркак ва аёлнинг орасидаги бу фарқни уларнинг фойдаси учун қилган. Худованд уларни бир-биридан алохида, мутлақо бир-бирига боғлиқ бўлмаган холда яратишни истамади. Худованд уларни икки хил қилиб яратган экан, бунда хам Унинг махсус режаси бор эди. Энг аввало У Ўзининг инсонлар билан муносабатларидаги рухий хақиқатни шу орқали очиб бермоқчи бўлди. Эр-хотин бир-бирига яқин бўлганидай, Худованд билан инсонлар хам рухан шундай яқин бўлишлари мумкинлигини кўрсатмоқчи эди.
Худованд инсон зотини яратар экан, уни бошқа хайвонларга ёки мавжудотларга ўхшатиб эмас, айнан Ўзига ўхшатиб яратди. Хақиқат шуки хар икала жинс вакиллари хам Худонинг қиёфасида яратилган. Улар шахс сифатида тенгдир. Эркак хам аёл хам Худованд учун мухим ва кераклидир. Худованднинг кўпайинглар ва ер юзини бошқаринглар, деган амри фақат эркакка эмас аёлга хам тегишлидир. Худованд уларнинг хар иккаласига хам хукмронлик қилиш хуқуқини берган. У инсонга кўпайишни ва ер юзига қарашни буюрган. Бу буйруқ эркак хам аёл хам бир хилса Худонинг қиёфасида яратилганига асосланади. Худовандни яхши билмайдиган ва Унга ишонмайдиганлар бу дунёни ўзларига тегишли деб биладилар. Аммо Худо бу дунё Унга тегишли эканини таъкидлайди. Унинг режасига кўра, эркак билан аёл ер юзини бошқариб, кўпайишлари керак эди.
Худованд бутун инсониятни битта сўз билан «одам” деб атади. Бунда шу нарсага эътибор қаратиш керак-ки, Худованд бутун инсониятни эркак кишини англатадиган, битта «одам” сўзи билан аташга қарор қилди. Худованд одамни Ўз суратида яратганида, уни эркак ва аёл қилиб яратди ва уларни баракалаб “одам” деб атади. У бутун инсониятни «аёл” деб атамади. У “Келинглар Ўз суратимизга кўра аёлни яратайлик”, демаган. Энди эса Мусо пайғамбарнинг Ибтидо китобидаги иккинчи бобга диққатимизни қаратсак. Иккинчи бобдаги хақиқатларни ўрганиб чиқсак, эркак билан аёл ўртасидаги келишмовчиликлар сабабини топгандек бўламиз. Қуйидаги оятларни диққат билан тингланг: Ибтидо 2:7 «Ўша пайтда Худованди Карим ернинг тупроғидан одамни ясаб, унинг димоғига хаёт нафасини пуфлади. Шу йўсинда одам тирик жон бўлди.” 2:15 “ ШУндай қилиб, Худованди Карим одамни Адан боғини ишлаб парвариш қилиши учун у ерга жойлаштирди.” 2:16 “Худованди Карим одамга буюриб деди: «Сен бу боғнинг хар бир дарахтидан еявергин.”.
2:18-19 “Яна Худованди Карим: «Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман”, — деди. У тупроқдан хар хил дашт хайвонини, кўкда учувчи хар хил паррандани ясади ва уларга от қўйиш мақсадида одамнинг олдига келтирди. Одам эса хар бир жонли махлуққа от қўйди ва ўша махлуқнинг оти шундай бўлди. ” 2:21-24 “Шунда ХУдованди Карим одамни қаттиқ уйқуга мубтало қилди. Одам ухлаб қолгач, унинг қовурғаларидан биттасини олди ва ўрнини эт билан қоплади. Одамнинг қовурғасидан Худованди Карим бир Хотин барпо қилиб, уни одамнинг олдига олиб келди. Шундай одам: «Мана, энди бу суяк менинг суякларимдан, бу эт менинг этимдандир. У хотин киши деб аталади, зероки у эр кишидан олинган”, — деди. Шунинг учун киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўладилар. ” Бу бобдан биз олтита мухим хақиқатни билиб олишимиз мумкин. Бу хақиқатлар бизга жинслар ўртасидаги муносабатни янги ахд таълимоти бўйича тушунишимизга ёрдам беради. Бу хақида билишни истасангиз кейинги сухбатимизни тинглашда давом этинг.