3:45

Ёзувлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Аввлги суҳбатимизда инсоннинг ёзувига қараб,унинг характери ҳиссиётлари ва муаммолари ҳақида билиб олиш мумкинлиги ҳақида бўлишган эдик. Бугун ёзувнинг бошқа ҳусусиятига диққатингизни қаратишни лозим топдик. Ёзув ва ген. Бу соҳанинг мутаҳассислари кўпайган сари янги қирралари ҳам кашф этилди. Улардан маълум бўлишича, инсоннинг қандай ёзиши ва ҳаттоки қаламни қандай тутиши ҳам генга боғлиқ экан. Шунингдек, ҳеч кимда бир ҳил ёзув бўлиши мумкин эмас. Эгизаклар-да қайсидир жиҳатидан фарқ қилганидек, ёзув ҳам шундай. Аммо қўрқув ёки ҳаяжонга тушган икки инсон ёзувида элементлар ўҳшаш кечади. Инсоннинг хуснихати у қаригач маълум маънода ўзгаради. Титраб ёзиш, чизиқдан чиқиб кетиш, харфларнинг эгилмаслиги ва бир-бирига боғланмаслиги юзага келади. Чунки ёзув организм билан хам боғлиқ ва унинг ўзгариши билан ёзувда хам бурилиш сезилади.

Narrator 2 Графологлар операциядан сўнг ёзиш услубидаги элементлар ўзгаришини кузатишган. Ёзув орқали жинсни ҳам аниқлайдилар. Масалан, кўпинча аёллар бет ва қаторга амал қилиб ёзишади. Эркаклар эса аксинча. Аёлларда камқонлик ва асаб касалликлари кўп учрагани сабабли уларнинг харфлари кичкина, сиёхи оч бўлар экан. Ручкани босиб ва кўп сиёх билан ёзиш энергия рамзи бўлиб, эркакларга хос.  Ёзув ва темперамент. Сангвиник темпераментига мансублар тез ва қатъий ёзади, уларнинг хати чиройли бўлади. (Пушкин, Лермонтов). Флегматиклар сиёхни кўп ишлатади, ботириб ва қорайтириб ёзади. Худди шундай кўп сиёх билан, баъзи элементларни узун ёзса, ёзув бир маромда бўлмаса, ундай одамларнинг кайфияти тез-тез ўзгарувчан бўлади, ўзи ҳақида кўп орзу қилади, ёши ва табақа-гурухлари билан хисоблашмай иш кўради. Қоғоз ва чизиққа бўйсунмаган холда тартибсиз ёзиш меланхоликка таалуқли.

Narrator 1 Холерик ёзувига эса тушуниш қийин, унинг хатида сўзлар орасидаги бўш катаклар хаммасида хар хил ва тартибсиз бўлади.  Ёзув ва ташқи кўриниш. Баланд бўйли инсонлар деярли хеч вақт бўғин кўчириб ўтказмайди. Уларнинг ёзувида чалкашлик бўлмайди, чизиқлар тортилмаган қоғозга хам текис ёза олади. (Петр 1, Александр). Паст бўйлилар аксинча, сўзни тўлиқ ёзишга жой етса ҳам бўғин кўчиришни канда қилмайди. Харф ва сўзлари чўзиқ, илмоқлар узун бўлади. Ўрта бўйлиларда харфларни қисқартириш, қатор охиридаги сўз ё харфларни пастга тушиб кетиши кузатилади.  Оқ-сариқдан келган, малла сочли (блондин)ларнинг ёзуви аниқ, дид билан ёзилган бўлади. Харф ва сўзлари майда, чўзилмаган. Қатор чизилмаган вараққа ҳам текис ёзади. Блондинларнинг кўпчилигининг хуснихати чиройли. Қора сочлилар улардан фарқли равишда қатор чизилмаган жойда тепага чиқиб кетади.

Narrator 2 Унинг хусниҳатида чиройли ёзишга уринишлар сезилиб туради. У бош харфларни билинтириб ёзади, баъзан кераксиз жойда ҳам бош харфни ишлатади. Ёзув ва касб. Давлат ишида ишловчи кишилар, айниқса юристлар харфлар формасига эътиборсиз ёзишади. Аксинча ёзадиганлар эса кўпинча ишчи, хунарманд, хизматчиларга тегишли бўлади. Фаолиятида бевосита пул билан ишловчи, масалан, сотувчи, дорихона хизматчиси, тадбиркорлар кўп ўчиришади, бўяшади. Умуман олганда, уларнинг хуснихати камдан-кам чиройли бўлади. Қатор чизилмаган қоғозга ёзганда пастга тушиб кетиш шоирларга хос.  Графологияда кузатилган яна бир холат: Имзо. Имзо ўлчами катта бўлса, фикрлаш доираси кенг; кичик бўлса, бир сўзли. Узун имзо – синчков, баъзан мижғов. Имзодаги якуний элемент юқорига бўлса, ҳаётдан рози; пастга – тушкунликка мойил; тўғрига – феъл атвори ўртачаликни билдиради.  Нима бўлганда ҳам ўзликни англаш ҳамма қизиқиши керак бўлган нарса бўлиб қолаверади. Балки энди сиз ҳам оддийгина қайдларга бефарқ қарамассиз…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top