Ассалому алайкум азиз биродарлар. Биз ўтган сафар сизлар билан 1 Бутрус 3 боб 7 оятни мухокама қилган аммо охирига етказмаган Эдик. Шунинг учун бугун мана шу оятнининг маъносини яна хам кенгроқ тушунишга харакат қиламиз. Масихий эркак ўз аёлини бошқаларга ўхшамаган холда хурмат қилиши керак. Аммо баъзи эрлар ўз хотинларига шундай муносабатда бўлишадики, хотинлари ўзларини хурматга нолойиқ деб хисоблашади. Бундай эрлар, аёлларини камситишади, масхаралашади, танқид қилишади, энг ёмони шундай қилишни тўғри деб ўйлашади. Баъзилар эса хотинларини худди ёш болалардай бошқаришга харакат қилишади, бошқалар эса уларга мутлақо эътибор беришмайди. Масихий эрлар ўз аёлларига бундай муносабатда бўлмасликлари керак. Масихий эр чин дилдан хотинини хурмат қилиши керак. Бундай эр аёли махсус хурматга лойиқ эканлигини билади. Шунинг учун хам, эр аёлига яхши муносабатда бўлади, унга хушмуомала бўлади.
Масихий эр хотинининг ўзи учун барака эканлигини тан олиб, ўз мухаббатини изхор этади. У аёлининг маслахатларини қадрлайди, унинг гапларига қулоқ солади. Асосийси у хар доим аёли хаётининг энг мухим бўлаги эканлигини доимо ёдда тутади. Бутрус ўз мактубида нима учун аёлни хурмат қилиш ва тушуниш кераклигини тушунтиради. Биринчидан у аёлларни “кучсиз идиш”, деб атайди. Дастлаб Бутрус эрларга аёлларнинг “кучсиз идиш” эканлигини эслатади. Аёлларга бундай ўхшатиш бергани билан, у аёлларнинг қадрини пасайтирмайди. Бутрус хаммани идишга ўхшатган. Бутрус аёл хақида гапирар экан доимо унинг заиф жинсдан эканини айтади. Шунинг учун у эрларга унинг хотини биринчи ўринда – аёл эканини эслатади. Агар эрлар ўз хотинлари билан ахил ва хурматли муносабатда яшашни истасалар биринчи ўринда ўзлари билан хотинлари орасидаги фарқни билиб олишлари керак.
Иккинчидан эса Бутрус уларнинг рухий томондан эрлар билан тенг эканлигини айтади. У эрларга хотинлар хам абадий меросдан бахраманд эканини эслатади. Агар ердаги никох муносабатларига қарайдиган бўлсак, аёллар заиф идишдирлар. Аммо рухий томондан олиб қарайдиган бўлсак, кучда эркаклардан қолишмайди. Аёл хам ўз эри каби нажот ва абадий хаётга эга. Шундай экан у хам имонда Эри билан тенгдир. Хамма масихий аёллар эрлари каби, “шоханшох рухонийлари”, “муқаддас халқ”қа тегишли.
Бутрус, эрларни агар улар аёлларини хурмат қилмасалар, уларнинг илтижолари самога етиб бориши хақида огохлантиради. Масихий эрлар доимо ибодат қилишлари учун хеч қандай тўсиқ бўлмаслигига эътибор қаратишлари керак. Чунки Худованд хар қандай ёмонлик қилувчидан юз ўгиради ва жазолайди. Агар эрлар ўз хотинларига нохақ муносабатда бўлсалар, Худованд бундай иккиюзламачиларнинг ибодатларига жавоб бермайди.
Шундай қилиб масихий аёл ўз эрига бўйсуниши, масихий эр эса ўз аёлига нисбатан эътиборли бўлиб, уни хурмат қилиши керак. Худовандимиз хаворий Бутрус орқали бизга шундай таълим беради. Қадрли биродарлар, хаётингизга, бугунги кунингизга яхшилаб эътибор беринг. Сизнинг муносабатингиз аёлингизга ёки эрингизга қандай? Худованд хохлаганидай ва У буюрганидай муносабатда бўлаяпсизми? Эрлар аёлларингизга яхши муносабатда бўлаяпсизми? Уларни тушунишга харакат қилаяпсизми? Аёллар сиз ўз эрларингизга хурмат ва мухаббат билан итоатда бўлаяпсизми? Қачон итоатсизлик қилдингиз? Бу гунохингиз учун эрингиздан ва ХУдовандимиздан кечирим сўрадингизми? Чунки буларнинг хаммаси эр-хотиннинг Худо йўлида хамфикр ва ўзаро мухаббат билан яшаши учун мухимдир. Агар хаётингизнинг шу қисмида муаммолар ва камчиликлар бўлса, ХУдованддан ёрдам сўранг. У сизнинг ибодатингизни эшитади. Аксинча хаммаси яхши бўлса, биз хам сиз учун хурсандмиз.