4:00

Эркакларнинг ибодати ва аёлларнинг кийиниши

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Биз жамоат ва унда икки хил жинс вакилларининг холатлари хақида сухбатимизни давом эттирамиз. Ўтган сафар Павлуснинг Тимўтийга ёзган мактубидан бир парча келтириб, сизлар билан жамоатда имонлилар ўзларини қандай тутишлари кераклиги хақида маълумот олдик. Бугун эса эркакларнинг ибодатлари ва имонли аёллар қандай кийиниши хақида Муқаддас Каломдан ўрганамиз. Павлус шогирди Тимўтийга ибодат қилиш хақида гапирар экан унга шундай дейди: «Энг аввал шуни насихат қиламанки, Худо йўлида обрў-эътиборли, осойишта, сокин хаёт кечиришимиз учун, барча инсонлар, подшохлар ва хукмдорлар учун Худога илтижо қилинг, дуолар ўқинг, тоат-ибодатлар қилинг, шукроналар айтинглар.” Бу оятларда Павлус Биринчи оятдан то еттинчи оятгача имонлиларга ибодат хақида маълумотлар берар экан, ибодат қилиш хам Худо хонадонида харакат қилишнинг бир қисми эканини эслатади.

Саккизинчи оятда эса: «Шундай қилиб, хар ерда эркаклар беғараз ва шубха-гумонсиз пок қўлларини кўтариб, ибодат қилишларини истайман.” ПАвлус эркаклар хар қандай ёмонликлардан холи бўлган холда қўлларини кўтариб ибодат қилишларини хохлайди. Нопок қўл, нопок юракни англатади. Бу парчада Павлус қўлдан кўра юракнинг холати мухимлигига ишора қилади. Ибодат қилаётган одамнинг юраги тоза бўлиши керак. Муқаддаслик ва ибодат бир-биридан ажралмас нарсалардир. Забурда бу хақида шундай ёзилган: «Дилимда терслик бўлсайди гар, Раббим мени тингламас эди.” Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, агар эркаклар бир-биридан норози, ғазабда бўлсалар ибодат қилмасликлари керак. Бу холат Эфес шахридги жамоатда жуда оммалашган эди. Натижада эса имонлилар орасида ёлғон таълимот, келишмовчиликлар ва жанжаллар пайдо бўлди. Бундай душманона кайфият ёки холат “барча инсонлар” учун қилинган ибодатнинг кучини камайтиради. Жамоатда энг қийини муқаддас калом талабларига жавоб берадиган ва жавобгарликларни юклаш мумкин бўлган, билимли имонлини топиш.

Жамоатда хизмат қилиш осон эмас, бунинг учун жуда кўп вақт ва харакат талаб этилади. Аммо бунга яраша эркак оилани хам боқиши керак. Жамоатдаги хизмат учун бериладиган хақ эркакларни қониқтирмаса, улар ўзларини бизнесга ёки бошқа бир сердаромад ишга урадилар. Эркаклар ишга муккасидан кетганликлари боис, доимо чарчаган холда бўладилар. Бунинг оқибатида Калом ўқишга ёки жамоатни бошқаришга вақти бўлмайди. Баъзилар хатто ўз оилаларига вақт ажрата олмайдилар. Жамоатда аёл киши таълим бериши ёки бошқариши таъқиқланган бир пайтда эркакларнинг моддий нарсаларга қизиқиб, жамоатдан четлашиши, жамоат учун катта йўқотиш бўлади. Душманимиз, иш ва пул сабаб эркакларни жамоатдан четлаштиришга муваффақ бўлганида, катта байрам қилади. Шунинг учун хам биз қатъият билан жамоат учун ва жамоатдаги эркакларнинг хизмати учун ибодат қилишимиз керак.

Аёлларнинг кийиниши. ПАвлус ўз мактубларида аёлларнинг одми ва масихийликка мос тарзда кийинишга ундайди. Бошқача сўзлар билан айтадиган бўлсак, аёллар “Худонинг хонадонида ўзларини қандай тутишни” ўрганишлари керак. У аёлларнинг қиммат кийимлар кийиб, сочларига ортиқча даражада оро беришларини, ортиқча тилла ва қимматбахо тошлар билан безанишларини таъқиқлайди. Бутрус каби Павлус хам аёлларнинг чиройли кийинишларини, сочларини турмаклашларини таъқиқламайди. У фақат ортиқча даражада ўзларини кўз-кўз қилиш учун кийилган кийимлар ва тақилган олтинларга қарши чиқади. У хаддан ташқари тор кийимларни хам таъқиқлайди, чунки бундай кийимлар имонли аёлга ярашмайди. Имонли аёл қимматбахо кийимлар хақида ўйламасдан, яхши ишлар хақида ўйлаши керак. Имонли аёллар учун Худованд билан муносабатда яшаш, ва Худо йўлида қиладиган хизмати уларнинг кийими бўлиши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top