3:48

Оиламиз пули 2

MP3

Ассалому алайкум хурматли тингловчилар. Ғойибона бўлсада сизлар билан учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчи келинг бугунги эштиришимизда сизлар билан оиламиз маблағи хақида бироз сухбат олиб борайлик. Шу ўринда бир савол туғилади. Оила пули дегани нима ўзи? Албатта бу саволга жавоб бериш унчалик қийин эмас. Оила пули бу оила аъзоларининг биргаликда ишлаб топган умумий маблағи. Энди шу маблағни тўғри ишлатиш учун бизларга Яратгандан донолик керак бўлади. Оилада биргаликда пул топилгандан сўнг уни хам тежаб ишлатишни билишимиз керак. Агар маблағни тўғри ишлатишни билмасак албатта бундан оиламиз азоб чекиши муқаррар.

Хурматли тингловчи биз оила аъзоларимиз билан биргаликда маблағни тежашусулини яхши билишимиз зарур. Бунинг учун эса албатта оиламизга фақатгина зарур бўлган нарсаларни сотиб олишни тўғри йўлга қўя билишимиз керак бўлади. Шу билан бирга хаддан ташқари “қизғанчилик” қилишимиз хам унчалик яхши эмас. Биз болаларимизнинг ва оиламиздаги бошқа аъзоларининг мухтожликларини яхши билишимиз керак. Айниқса болаларда бир нарса бор агарда улар билан биргаликда бозор ёки дуконларга биргаликда борадиган бўлсангиз, албатта улар нимадир сотиб олишни хохлайдилар. Шунда сизларга албатта донолик керак бўлади. Шу жойда сизларга бир нарсани айтиб ўтмоқчимиз.

Агар болаларингиз хохлаётган нарса уларда бор бўлса яхши гап билан уларга тушунтиришга харакат қилиб кўринг. Шунда хам улар ўз хохишларида қаттиқ туриб олсалар-чи? Шахсан мен шундай йўл тутаман, секин гина сотувчига шу нарса сотилмаслигини болаларга тушунтиришини айтишини илтимос қиламан. Бъази пайтларда бу хам ёрдам беради. Лекин бъази пайтларда оилавий кун қилиш хам эсингиздан чиқмаслиги лозим. Бунда сиз оилангиз билан биргаликда бирга сайр қилишга чиқишингиз мумкин. Ёки бўлмаса биргаликда бирон жойга овқатланишга хам боришингиз мумкин. Албатта бу ишларни амалга оширишдан олдин оилангиз маблағига зарар етмаслиги хақида хам ўйлаб кўришингиз лозим.

Нима бўлганида хам оилангиз учун маълум бир сўммани сақлаб қўйишингиз мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки хаётда хар-хил воқеалар бўлиши мумкин. Кимдир касал бўлиб қолиши мумкин. Умуман шундай кутилмаган воқйалар учун бироз пулингиз захирада бўлса албатта кимдандир қарз олиш учун харакат қилмайсиз. Албатта бизга яхши маълумки Муқаддас китобда эртанги кун хақида ташвиш қилмаслигимиз хақида айтилган. Лекин бу дегани оилангиз учун умуман қайғурманг ёки умуман сизга маблағ керакмас дегани эмас. Бу дегани фақатгина бойлик тўплаш билан овора бўлиб қолманглар дегани холос. Айрим кишиларда шундай муаммо борки, бу муаммони албатта тузатиш керак бўлади, яъни чўнтагидаги маълум суммани хаммасини ишлатишга ва кераксиз нарсаларни хам худди кераклидек хисоблаб харид қилишади. Бу эса ўз ўзидан маълумки оила пулини тежашга эмас тобора уни емрилишига олиб келади. Агар сизда шундай муаммо бор бўлса албатта Худовандга мурожат қилинг сизларга У айнан шу масала бўйича донолик ато этсин. Хурматли тингловчилар бугунги мавзумиз шу ерда ўз нихоясига етди. Энди сизлар билан хайирлашиб оилангизга Яратгандан қут барака ато этсин деб сўраб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top