4:10

Аёлларнинг ўрганиши ва таълим бериши хақида

MP3

Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Биз аёл ва эркакнинг хаётдаги вазифалари ва ташвишлари хақида кўп маълумотга эгамиз. Одатда аёллар эркакларга бўйсуниши кераклигини ва бу Худо томонидан белгиланган тартиб эканини хам биламиз. Худованд эркакни оиланинг боши қилиб танлаган экан, унга бўйсуниш ва хурмат қилиш лозим. Исо Масих хам Ўз хаворийларини эркаклар орасидан танлади, чунки бошқарувчилик хуқуқи фақат эркакларга берилган. Аввал Одам Ато кейин эса Момо Хаво яратилган. Момо Хаво бошқарувчилик ёки хукмронлик қилиш учун эмас, Одамга ёрдам бериш учун, унга муносиб кўмакчи бўлиш учун яратилган. Уларнинг иккиси хам Худонинг назарида тенг. Аёл хам худди эркак каби, Худонинг нажотидан ва Унинг меросларидан бахраманд. Худованд Адан боғига ишлов беришни, бутун юр юзидаги махлуқотлар устидан хоким бўлишни иккаласига буюрган эди. Аммо бир нарса аёл эркак устидан хокимлик қилишига рухсат берилмаган.

У Худди Худога бўйсунганидай, эрига бўйсуниши керак. Жамоатда аёлларнинг вазифасига келадиган бўлсак, уларнинг таълим олиши таъқиқланмаган. Биринчи Тимўтийнинг бобби ўн биринчи оятида: “Хотин сукутда ва тўла итоаткорлик билан таълим олсин”, — деб ёзилган. Масихий аёллар масихийлик таълимоти асосларини сўраганларга жавоб Бера оладиган тарзда яхши билишлари керак. Улар худди Исонинг оёқлари тагида ўтириб таълим олган Марямдай, таълим олишлари керак. Аммо парчадан Павлусни нафақат аёлларнинг таълим олиши балки жамоатда ўзларини тутишлари хам хавотирга солганини билишимиз мумкин. Павлус аёлларнинг қандай таълим олишларини аниқ кўрсатиш учун, иккита сўзни ишлатади: “сукутда” ва “тўла итоаткорлик”. Аёл турмушда эрига қандай итоатда бўлса жамоатда хам шундай итоаткорликни намоён қилиши керак. Улар жамоатда таълим бериши ёки бошқарувчилик билан шуғулланиши мумкин эмас. Аммо улар эрларини қўллаб-қувватлаши, уларнинг жамоатдаги хизматида фаол ёрдам бериши мумкин.

Бу аёлларни чеклаб қўйиш эмас, бу Худонинг хохиши.

Энди аёлларнинг таълим бериши хақида сўз юритсак. Худди шу бобнинг ўн иккинчи ояти ўн биринчи оятни тўлдиради. Жамоатда аёллар таълим олиши керак аммо жамоатда таълим бериш хуқуқи берилмаган. Бундай жавобгарлик эркакларга берилган. Бу оятларни тўғри ва аниқ тушуниш билан бир қаторда, ПАвлус аёлларни мутлақо таълим беришдан четлаштирмаганига хам диққат қилсак. Хаворийлар 18 боб 26 оятда Акил билан Прискилла тавротни яхши билган Апполос деган бир кишига МАсих йўлини аниқ қилиб тушунтириб бергани ёзилган. Титус 2 боб 3-4 оятларда эса катта ёшдаги аёллар ёш аёлларга таълим бериши кераклиги хақида ёзилган. Павлус аёлларнинг таълим беришини умуман таъқиқлагани йўқ, у фақат жамоатда хамманинг олдида, эркаклар қолиб аёлнинг таълим беришини таъқиқлайди.

Аёл кишининг вазифаси бўйсуниш бўлганидан кейин у жамоатда таълим бериши ва жамоатни бошқариши мумкин эмас.Бу парча аёл кишида таълим бериш ва бошқарувчилик қилиш инъоми ва қобилияти бўлмайди деган фикрни бермайди. Биз хаммамиз биламизки, аёллар орасида ажойиб ўқитувчи ва ташкиллаштириш қобилиятига эга бўлганлари бор. Масихий аёллар тажрибали ўқитувчилар, шифокорлар ёки худди Муқаддас Каломда ёзилган Лидия деган аёл каби ажойиб тадбиркор бўлиши мумкин. Лекин жамоатда ва оилада бошқарувчилик қилиш фақат эркакларнинг иши. Шу тахлитда аёллар эрларга бўйсуниши керак бўлганидай, жамоатда хам эркаклар жамоатнинг боши бўлган Масихга итоатда бўлиб, Худованд хохлаганидай бошқарувчилик қилишлари керак. Чунки Худованд бошқарувчилик хуқуқини эркакларга берган. Аёллар эса уларнинг энг яқин ва энг яхши ёрдамчилари бўладилар. Сизнинг оилангизда ва жамоатингизда хам худди шундай холат хукмрон деб ўйлаймиз. Қандай харакат қилмайлик Худога манзур бўладиган даражада итоаткорлик билан иш тутайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top